Мавзу 1: Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ўқув фан сифатида



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/70
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#75487
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   70
Bog'liq
zhismonij tarbiya nazariyasi va metodikasi oquv fan sifatida

 
Адабиётлар:
1.Дарслик. Л. П. Матвеев. , А.Д. Новиков. Ж.Т.Н ва М. 
1976 й, Том I. 209-228 бетлар. 
2.Дарслик. Б. М. Шиян. ЖТН ва М, 1988 й. 75-76 бет. 
4. К.М. Махкамджонов, Х. Туленова. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси. 
Маърузалар матни ТДПУ, 2001-2002 йй.
5. Р. Саломов Спорт машғулотнинг назарий асослари. 2005 й.
6. А. Адбуллаев, Ш. Хонкелдиев Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси. 2005 й.
7. О.В. Гончарова. Ёш спортчиларнинг жисмоний қобилиятларини ривожлантириш. 
2005 й
Мавзу: КООРДИНАЦИОН ҲАРАКАТ ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ ТАРБИЯЛАШ 
МЕТОДИКАСИ 
КООРДИНАЦИОН ҲАРАКАТ ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ ТАРБИЯЛАШ
МЕТОДИКАСИ 
Янги ҳаракат фаолиятларига ўргатиш ва такомиллаштириш жараёнида таъсир 
этувчи қобилиятлар тўғрисида фикрлашарканмиз, аввалам бор анчадан бери чаққонлик 
ҳақида гапириб келганмиз. Тўғри, ҳозиргача бу фикр давом этиб келмоқда ва чуқур 
ўрганилгани йўқ. Лекин, охирги йиллар адабиётларида, тахминан 90-йилларда, бу 
тушунчани кўпроқ координацион қобилиятлари билан боғлашмоқдалар, чунки: 
биринчидан, янги ҳаракат фаолиятларини бажаришда ва тузилишида ҳар бир ҳаракатнинг 
бир-бирига мослаштиришга қаратилган қобилияти мавжуд. 
Иккинчидан, ҳаракат фаолиятини тўсатдан ўзгартирган шароит талабларига мувофиқ 
равишда тез қайта қуриш қобилияти сифатида қараш мумкин. Координацион 
қобилиятнинг бу иккала томони бир бири билан чамбарчас боғлиқ ва ўзининг махсус 
хусусиятларига эга. Булар турли ҳаракат вазифаларини ечишда ва ҳар хил координацион 
қийинчиликларни енгишда вужудга келади. Албатта бу координацион қийинчиликлар ва 
уларни енгиш ҳар хил бўлади. 
Масалан, гимнастика билан шуғулланувчилар энг мураккаб гимнастик 
координацион комбинацияларни осон ва муваффақиятли бажарадилар. Лекин, кўпинча 
шароит, атроф-муҳит ўзгариши билан боғлиқ бўлмаган ҳаракатларни тез ўзлаштира 
ололмайдилар. 
Мажмуа ҳолда бажариладиган бу координацион ҳаракатлар қобилиятини бир ўлчам 
билан баҳолаб бўлмайди. Баҳолашда ҳар хил ташқи кўрсаткичлар ҳисобга олинади. 
Буларнинг ичида нисбатан асосийлари қуйидагилар: 


58 
а) ҳаракат фаолиятларининг янги шаклини ўрганишга сарфланган вақт. Мураккаб 
вақтларни ўзлаштиришга сарфланган вақт қанча кам бўлса, шунча бир хил шароитда 
унинг координацион ҳаракат қобилиятларининг ривожланганлиги юқори бўлади. 
Шулар қатори фаолиятнинг, 
б) координацион мураккаблиги ҳам ҳисобга олинади. 
в) ҳаракатларнинг аниқлиги бир-биридан фарқ қилади, яъни мураккаблиги шакллари, 
мазмуни билан, чунки ҳар бир ҳаракатда ўзига ҳос координацион қобилиятлари, 
талаблари бор. Улар шу қобилиятларнинг ўлчамларидир, яъни: 
а) ҳаракат фаолиятининг координацион мураккаблиги
б) ҳаракатнинг аниқлиги; 
в) ҳаракатларни ўзлаштириб олишга сарфланган вақтдир. 
Демак, координацион қобилиятлари - бу баҳолаш учун ягона критерияга эга бўлмаган 
мураккаб мажмуа сифатидир. Координацион қобилиятлари - бу инсон ўз ҳаракати 
фаолиятида тўсатдан ўзгарувчи шароит талабларига мувофиқ равишда янги ҳаракатларни 
тезда эгаллаш ва тезда қайта қура олиш қобилиятидир. Ҳаётда ва умуман жисмоний 
тарбияда учратиладиган ҳаракатларни шартли равишда 2 гуруҳга бўлиш мумкин: 
1.Нисбатан стереотип ҳаракатлар - енгил атлетика йўлкасида югуриш, улоқтириш ва 
сакрашлар, гимнастика машқлари, теннис. 
2.Ностереотип ҳаракатлар - спорт ўйинларидаги ҳаракатлар, яккама-якка олишувдаги
слаломдаги, кроссдаги ҳаракатлар. 
Стереотип ҳаракатларидаги аниқлик, жумладан, киши бу ҳаракатларни бажаришни 
қанчалик узоқ ўрганганлигига боғлиқ. Агар инсон ўзи учун янги ҳаракатларни ўзгарган 
шароит талабларига мувофиқ равишда тез ўзгартира билишлари кишининг ҳаракатини 
мақсадга мувофиқ қайта қуриш учун сарфланган вақти билан ифодалайди. 
Психологик нуқтаи назардан координацион қобилиятлар хусусий ва шароит 
талабларига мувофиқ ҳаракатларни ўзлаштиришга боғлиқдир. Координацион қобилият 
тезкорлик ва мураккаб реакцияларнинг аниқлиги билан чамбарчас боғлиқдир. 
Координацион ҳаракат қобилиятларини тарбиялашда қуйидаги вазифалар ҳал этилиши 
лозим: 
1.Янги ҳаракат шаклларини бажариш қобилиятларини такомиллаштириш ҳаракатларни 
самарадорлигини оширишга қаратилган. 
2.Шароит ўзгаришига биноан координацион ҳаракат шаклларини қайта қуриш 
қобилиятини такомиллаштириш. 
3. Ҳар хил чарчашга олиб келувчи қийинчиликларга қарши координацион ҳаракат 
шаклларининг 
мустаҳкамлигини 
ошириш 
(кооординацион 
чидамлилигини 
такомиллаштириш). 
Юқорида қайд этилган вазифалар сезги функцияларини, ҳаракатларнинг аниқлигини ва 
тахлилини, 
ҳаракат 
тажрибаларини 
мунтазам 
бажаришини 
ва 
бошқаларни 
мустаҳкамлашга ва такомиллаштиришга йўналтирилгандир. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish