Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


XI БОБ. ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИЛАР МЕҲНАТ ТАРБИЯСИНИ



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

XI БОБ. ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИЛАР МЕҲНАТ ТАРБИЯСИНИ 
АМАЛГА ОШИРИШ 


112 
 
§ 1. МеҲнат тарбияси ва унинг баркамол авлоднинг шаклланишидаги аҲамияти
Ҳар томонлама етук, баркамол авлодни етиштиришда меҳнат тарбиясининг ўрни 
беқиѐсдир. Инсоннинг кундалик турмуш тарзи меҳнат ва фаолият билан боўлиқдир. Шу са-
бабли, меҳнат бутун моддий ва маънавий бойликларнинг ижтимоий тараққиѐтининг негизидир. 
Меҳнат тарбияси шахсни ҳар томонлама ривожлантиришнинг ажралмас қисмидир. Шунингдек, 
боланинг ҳар томонлама шаклланиш воситаси, унинг шахс сифатида улўайиш омили ҳамдир. 
Мунтазам қилинган меҳнат жараѐнидагина бола ўз ақлини, иродасини, ҳиссиѐтини, характерини 
ривожлантириш мумкин. 
Болаларни меҳнатни севиш руҳида тарбиялаш – бутун инсониятни тарбиялаш демакдир. 
Шу боисдан ѐш авлодни меҳнатга тўўри муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш барча 
таълим-тарбия муассасалари фаолиятининг асосий негизи бўлиб қолмоқда. 
Педагогика ѐш авлодни шакллантиришда меҳнат тарбияси жуда катта роль ўйнашини 
таъкидлаб ўтган рус педагоги К.Д.Ушинский бундай деб ѐзган эди: "Тарбиянинг ўзи, агар у 
кишининг бахтиѐр бўлишини истар экан, уни бахт учун тарбиялаши керак эмас, балки турмуш 
меҳнатига тайѐрлаши лозим".
Меҳнат фаолияти боланинг теварак-атрофдаги муҳитни, реал буюмларни англаб, билиб 
олишнинг мустаҳкам воситаси бўлиб, унга назарий билимларни қўлланиш имкониятини яратиб 
беради, унинг онгини ҳиссий тасаввурлар билан бойитади. 
Жумладан, меҳнатнинг ижтимоий ахлоқий аҳамиятига эътибор бериш, меҳнат ўқувчи-
нинг ѐши, ҳаѐт тажрибаси ва имкониятларига мос бўлиши, уларнинг меҳнат фаолиятлари 
ижодий ҳаракатда бўлиши, ўз вақтида турли касблар ҳақида маълумотлар бериб борилиши, 
меҳнат аҳллари билан доимо суҳбат ва учрашувлар ташкил қилиш кабилар. Умуман олганда, 
меҳнат тарбияси ижтимоий тарбиянинг таркибий қисмидир. Меҳнат тарбиясининг бош ўояси 
шахсда меҳнат фаолиятини ташкил этиш, кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш, ижтимоий 
меҳнатни қадрлаш, меҳнатсеварлик хислатини тарбиялаш саналади. 
Инсоният томонидан яратилган барча моддий ва маънавий бойлик ижтимоий тараққиѐт 
асосида меҳнат фаолияти натижасидир. Жамиятда ташкил этиладиган меҳнат тарбияси ѐш ав-
лодни меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ватан равнақи, элуюрт фаровонлиги йўлида 
меҳнат қилиши, ривожланган демократик ва ҳуқуқий давлатни барпо этиш жараѐнида фаол 
иштирок этишга бўлган қизиқишини уйўотиш, ягона мақсад йўлида ҳаракат қилишга тайѐр-
лашдан иборат жараѐнни ўз ичига олади. 
Халқ педагогикаси Шарқнинг етук мутафаккирлари меҳнатнинг шахс камолоти, шу-
нингдек, жамият ривожидаги ролига юксак баҳо беришган. Зеро, меҳнат инсоннинг ҳам 
жисмонан, ҳам руҳан камолотга етишини таъминлайди. 


113 
Инсон ўз меҳнати билан моддий ва маънавий бойликларни яратиб берар экан, айни 
вақтда унинг ўзи ҳам шахс сифатида шаклланиб боради, чунки инсон аксарият ҳолларда ўз 
меҳнат фаолияти билан ижтиомий муносабатлар субъекти (иштирокчиси)га айланади. Шу боис 
инсонни ѐшлигиданоқ меҳнат фаолиятига жалб этиш мақсадга мувофиқдир. 
Ижтимоий тарбияни ташкил этиш жараѐнида меҳнат тарбияси ўқувчиларни руҳий ва 
амалий жиҳатдан меҳнат фаолиятини йўлга қўйишга йўналтирилганлиги билан ўзига хос ўрин 
тутади. 
Ижтимоий жамиятнинг умумий ва иқтисодий ривожланиши замонавий босқичда бунѐд 
этувчи, яратувчи ҳамда ишлаб чиқарувчи шахсга нисбатан юксак талабларни қўймоқда, 
чунончи, меҳнатга нисбатан энг муҳим ижтимоий бурч сифатида ѐндашиш; ҳар қандай меҳнат 
фаолиятига нисбатан виждонан муносабатда бўлиш; меҳнат ва унинг маҳсулини қадрлаш; 
меҳнатни ташкил этишга жамоа усулида ѐндашиш; доимий равишда ташаббуслар билан чиқиш; 
меҳнатни фаол, ижодий ташкил этиш; ақлий ва жисмоний қувватга таянган ҳолда меҳнат қилиш 
иштиѐқининг ички эҳтиѐжига айланиши; меҳнатни илмий ташкил этиш; меҳнатга нисбатан 
асосий ҳаѐтий зарурат сифатида муносабатда бўлиш. 
Меҳнатга, меҳнат қилишга руҳий тайѐргарлик қуйидаги вазифаларни ҳал этади: 
а) меҳнатнинг мақсад ва вазифаларини англаш; 
б) меҳнат фаолиятини ташкил этиш раўбатини қарор топтириш; 
в) меҳнатни ташкил этиш кўникма ва малакаларини шакллантириш. 
Таълим муассасаларида меҳнат таълими ва тарбиясини олиб бориш махсус дастур асо-
сида амалга оширилади. Меҳнат таълими дастури намунавий хусусиятга эга. Унда мактаб, 
ўқитувчи ва ўқувчилар меҳнат фаолиятини баҳолаш бўйича таълим ва тарбия натижаларига 
нисбатан давлатнинг минимум (энг қуйи) талаблари акс этади. 
Меҳнат тарбияси жараѐнида бу борадаги билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиш 
мақсаднинг ўзи ва педагогик фаолиятнинг якуний маҳсули эмас, балки энг муҳим инсоний ла-
ѐқат – меҳнат қилиш лаѐқатини ривожлантириш учун восита ҳисобланади. Шу боис бугунги 
куннинг талаби меҳнат таълимини ташкил этишда репродуктив методлар ролини камайтириб, 
юксак даражадаги мантиқий фикрлаш ҳамда яратувчанлик асосини ҳосил қилувчи фаол 
тадқиқот методларидан фойдаланиш ҳисобланади. 
Меҳнат таълими ва тарбиясини ташкилий шаклларини ўқитувчилар ўқувчиларнинг ѐш, 
психологик хусусиятлари ҳамда маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда танлайди-
лар. Меҳнат тарбиясини йўлга қўйишда шундай шакл ва методлардан фойдаланиш лозимки, 
натижада меҳнат инсоннинг энг севимли машўулотига айлансин, шахс меҳнат таълими ва тар-
бияси юқори ўринга қўйилиши лозим, оқибатда шахс қўлга киритилган меҳнат муваффақия-
тидан қувониш, ўз қадр-қимматини англаш ҳамда ўз меҳнатидан ўурурланиш туйўуси қарор 
топсин. 


114 
Меҳнат тарбиясига нисбатан янгича ѐндашиш ўқувчилар томонидан эгалланган би-
лимларни амалиѐтда қўллай олишларини таъминлашга олиб келади. Бугунги кунда меҳнат 
тарбиясининг таркибий тузилмаси ҳам ўзгармоқда, у ўзида техника ва технологияларни тушу-
ниш (тасаввур қилиш), амалий вазифаларни ҳал этиш кўникмаси ҳамда ҳолатларини ифода 
этади. 
Меҳнат тарбиясини самарали ташкил этишда синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий 
ишлар муҳим ўрин тутади. Мазкур тадбирлар шахс учун ҳам, жамият учун ҳам фойдали бўлиб, 
шахсни йўналтирувчи хусусиятга эгадир. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish