§ 3. Ўқувчилар маҲнат фаолиятининг турлари
Ўқувчилар меҳнат фаолиятининг турлари хилма-хил бўлиб, улар қуйидагилардир:
1.
Маиший меҳнат;
2.
Ўқув меҳнати;
3.
Ўқув ишлаб чиқариш меҳнати;
4.
Ижтимоий-фойдали меҳнат ва бошқалар.
Болалар бажарадиган илк меҳнат тури маиший меҳнат бўлиб, у ўз-ўзига хизмат кўрса-
тишдан бошланади. Бола мактабгача бўлган давридаѐқ ўз-ўзига хизмат кўрсатишга доир энг
оддий меҳнатни бажариши, яъни, кийим боши, оѐқ кийимини озода тутиши, ўйинчоқларини
тартибга келтириши, зарур гигиеник талабларга риоя қилиши керак.
Оилада меҳнат тарбиясининг дастлабки унсурлари қўлланилади. Бола муайян ѐшга
тўлгач, катталарга ѐрдамлашади, ўз имкониятларини англаб етади ва ўқув (таълим) меҳнатига
мунтазам тайѐрланиб боради.
Мактабда ўз-ўзига хизмат кўрсатишга доир қуйидаги меҳнат кўринишлари давом эт-
тирилади: синф хоналари ва мактаб биноси Ҳовлисини озода сақлаш, тартиб-қоидаларга риоя
қилиш, хонадаги гулларга қараш, уларни парвариш қилиш, гулхоналарда гулларни ўстириш,
мактаб ошхонасида, спорт зали ва сув ҳавзалари (бассейн)да ўз-ўзига хизмат кўрсатиш каби
юмушларга ўқувчилар жалб этиладилар. Маиший меҳнат ѐки ўз-ўзига хизмат кўрсатиш
меҳнатида меҳнатсеварлик, қатъийлик, ташаббускорлик, олўа интилиш сингари фазилатлар
тарбияланади.
Ўқув (таълим) меҳнати ўқувчиларнинг асосий меҳнат тури ҳисобланади. У боладан
катта ахлоқий, иродавий ва жисмоний зўр беришни, кучни талаб қилади. Ўқув меҳнати фақат
билим олишни, билишга оид кўникмаларни қарор топтириб қолмай, балки болада иштиѐқ ва
бетартиблиликни тарбиялашга, ўқишга қизиқишни ривожлантиришга кўмаклашади, ўқишга
бўлган қизиқиш, истак, ҳамда ўқишдаги муваффақиятлардан хурсанд бўлишни ҳис этиш айнан
мактаб партасидан тарбияланиб борилади.
Меҳнат кўникмаларига бу каби мураккаб вазифалар ўқувчиларнинг мустақил билим
олиш кўникмаларига эришиш, уларда фаол билиш фаолиятини ташкил этиш лаѐқатини ҳосил
қилиш орқали ҳал этилади. Шу мақсадда таълим-тарбиянинг қуйидаги метод ва воситалардан
кенг фойдаланилади: кузатиш, таъсир чораларини қўллаш, раўбатлантирувчи лаборатория
ишлари, амалий ва ижодий ишлар, намуна кўрсатиш, учрашув, экскурсия, оммавий ахборот
воситалари хизматидан фойдаланиш ва ҳоказолар.
Ўқувчининг ақлий ва жисмоний меҳнати турли дарсларда турли тартибда ташкил эти-
лади. Хусусан, жисмоний тарбия ҳамда техник меҳнат дарсларида жисмоний машқлар мазкур
дарсларнинг асосини ташкил этса, математика, физика, астрономия, география ва чизмачилик
дарсларида ақлий фаолият-мантиқий фикрлар асосий ўрин тутади.
117
Мактаб ўқув режасига ўқувчиларнинг ѐш ва психологик хусусиятларини инобатга олиш
асосида шундай фанлар киритилганки, уларнинг асосий вазифаси ўқувчиларга меҳнат таълими
ва тарбиясини беришдан иборат.
Ўқувчилар бошланўич таълим даврида меҳнат таълими дарсларида қўл меҳнати сир-
ларини ўрганадилар, турли материаллар билан танишадилар, дастлабки меҳнатга эга бўладилар.
Умумий ўрта таълим даврида ўқув устахоналарида, мактабга тегишли ўқув-тажриба
майдонларида, оталиқ корхоналари цехларида анчагина мураккаб меҳнат фаолиятини ташкил
эта бошлайдилар. Бундай шароитда меҳнат қилиш эгалланган назарий билимларни амалиѐтда
қўллай олиш имкониятини беради.
Меҳнат таълими ва касб танлашга йўллаш ишларини кучайтириш мақсадида эндиликда
“ўқув ишлаб чиқариш” тизимини умумий ўрта мактаблари фаолиятига олиб кириш мақсадга
мувофиқдир. Зеро, бозор муносабати шароитида ўқувчилар имконияти, кучи билан қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини етиштириш, ҳунармандчилик маҳсулотларини тайѐрлаш, ижодкорлик
буюмларини бунѐд этиш ва уларни “мактаб бозори” кўргазмаларида намойиш этиш, сотишни
йўлга қўйиш мактаб, ўқувчилар эҳтиѐжларини қондириш, иқтидорли болаларни раўбатланти-
риш, кам таъминланган оилалар фарзандларига ѐрдам кўрсатиш каби фаолиятларни узлуксиз
ташкил этиш каби имконини берган бўлар эди. Янги типдаги ўқув муассасаларида ташкил
этиладиган меҳнат таълими ва тарбиясини ўқувчиларга муайян касб-ҳунари ѐки мутахассиcлик
маълумотини беришга асосланади. Касб-ҳунар ѐки мутахассис маълумотини бериш ишининг
муваффақияти ўқувчиларнинг мазкур жараѐнга тайѐргарлик даражасига, шунингдек, уни таш-
кил этиш шароитлари билан олдиндан таниш эканлигига боўлиқ. Шу боис умумий ўрта таълим
мактабларининг VIII-IХ синфларида ўқувчилар ўртасида мавжуд касб-ҳунар ҳамда мутахас-
сисликлар тўўрисидаги маълумотларни бериб бориш, уларнинг халқ хўжалигидаги тутган ўрни
ва аҳамияти борасидаги тарўиботни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда таҳсил олувчи ўқувчилар ишлаб
чиқариш амалиѐти жараѐнида касб-ҳунар ва мутахассисликлар юзасидан амалий равишда та-
нишадилар. Уларга меҳнат таълими ва тарбиясини беришда тажрибали мутахассислар, ишлаб
чиқариш усталари катта роль ўйнайдилар.
Ижтимоий фойдали меҳнат ѐш авлодни жамият ҳаѐтининг ташкил этиш жараѐнида фаол
иштирок этишга тайѐрлайди.
Таълим муассасаларида ташкил этиладиган ижтимоий-фойдали меҳнатнинг турлари
хилма-хилдир. Ўқувчиларнинг ижтимоий фойдали ишлари асосан синфдан ва мактабдан
ташқари шароитларда ташкил этилади.
Ўқувчиларнинг таълим муассасаларидаги ижтимойи фойдали меҳнатлари таълим муассасаси
биноси ва ҳовлисини озода сақлаш, таълим муассасаси ўқув анжомларини таъмирлаш, кўка-
ламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини, тирик бурчакларини ташкил этиш, спорт
майдончаларни бунѐд этиш, тажриба майдончалари, иссиқхоналарда ишлаш ва ҳоказо каби-
118
ларни ўз ичига олади. Мактабдан ташқари шароитда эса ўқувчилар қишлоқ хўжалик маҳсу-
лотларини йиўиб-териб олиш ишларида иштирок этадилар, бошланўич таълим ўқувчилари ѐки
мактабгача тарбия муассасалари тарбияланувчиларга етакчилик қилиш, уруш ва меҳнат
фахрийлари, нафақахўрларни оталиққа олиш, уларга хўжалик ишларини юритишда ѐрдамла-
шиш, доривор ўсимликлар, темир ҳамда қоўоз парчаларини тўплаш, яшил табиатни муҳофаза
қилиш ишларида қатнашиши каби фаолиятлар билан шуўулланадилар. Мазкур фаолиятга
ўқувчиларни жалб этишда уларнинг қизиқишлари, имкониятлари, ѐш хусусиятлари ҳамда
жисмоний қуввати ҳисобга олинади.
Ўқувчилар бошланўич синфларидаѐқ ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиладилар.
Бироқ, бу вақтларда улар асосан ўз-ўзига хизмат кўрсатадилар. Шунга қарамай, бошланўич
синф ўқувчилари ҳам ўзларининг меҳнатлари умумфойдасига қаратилганлигини ижтимоий
аҳамият касб этишини англай бошлайдилар.
Таълимнинг кейинги босқичларида ўқувчилар ижтимоий фойдали меҳнатнинг (мотиви),
ижтимоий-ўоявий асослари анча чуқурроқ бўлади. Яъни ижтимоий-фойдали меҳнат раўбати
жамият олдидаги ижтимоий бурчни ҳис этиши билан чамбарчас боўлиқ бўлади. Жамият
равнақи, эл-юрт, халқ фаровонлиги учун фидокорона меҳнат қилиш ўсмир ва ўспирин ўқувчи-
лар меҳнатининг ижтимоий-ўоявий асосидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |