Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


§ 4. Ўқувчилар меҲнат фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган педагогик талаблар



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

§ 4. Ўқувчилар меҲнат фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган педагогик талаблар
 
Ижтимоий фойдали меҳнатни ташкил этишнинг барча
босқичларида меҳнат фаолиятини ташкил этишга нисбатан педагогик талаблар қўйилади. 
Мазкур педагогик талаблар қуйидагилардан иборатдир (14-шакл). 
14-шакл
Ўқувчилар меҳнат фолиятини ташкил этишга қўйиладиган талаблар 


119 
Меҳнат фао-
лиятининг 
ахлоқий асо-
сда, ижти-
моий-ўоявий 
мазмунга 
эгалиги 
Меҳнат фао-
лиятининг 
жамоа ха-
рактерига 
эгалиги ва 
шахс ман-
фаатдорлиги 
Меҳнат топ-
шириқла-рини 
беришда 
ўқувчилар 
имкониятла-
рини ҳисобга 
олиш 
Меҳнат фао-
лиятининг 
тизимли ва 
режали 
бўлиши- 
га эришиш 
Меҳнат фао-
лиятининг 
ижодий ху-
сусият касб 
этиши 
Ўқувчилар меҳнат фаолиятининг ахлоқий асосда, ижтимоий-ўоявий мазмунига эга 
бўлиши, ўқувчиларнинг меҳнат фаолиятига қўйиладиган мазкур талаб уларни ватан равнақи, 
халқ бахт-саодати йўлида меҳнат қилаѐтганликлари, меҳнат фаолиятини ташкил этиш жараѐ-
нида умумжамият манфаатларини шахсий манфаатлардан устун бўлишига ҳаракат қилаѐтган-
ликларида намоѐн бўлади. Меҳнат фаолиятини ташкил этиш жараѐнида ўқувчиларда фидоий-
лик, чидамлилик, сабр-тоқатга эга бўлиш, онглилик, тўўрилик, ҳалоллик, меҳнатга нисбатан 
виждонан ѐндошиш каби хислатлар шаклланади. Бажарилаѐтган меҳнат ѐки шахснинг ўзига 
шунингдек, атрофдагиларга ѐки ижтимоий жамият учун фойда келтиришни ўқувчиларга ту-
шунтириб бориш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, уларга ҳар қандай мазмун ва кўламдаги 
меҳнатнинг бесамар бўлмаслигини уқтириб ўтиш жоиз. 
Меҳнат фаолиятининг жамоа характерига эга бўлиши, ўқувчилар меҳнат фаолиятининг 
жамоа характерига эга бўлиши, муҳим педагогик талаб саналади. Ўқувчилар меҳнат фаолияти 
уларда жамоатчилик кўникмаларини ҳосил қилиш, ўзаро ѐрдам ва дўстлик алоқаларини му-
стаҳкамлашни кўзда тутиши лозим. Жамоа асосида ташкил этиладиган меҳнат фаолияти ҳар бир 
ўқувчининг ягона мақсади асосида меҳнат қилиш учун шароит яратилади. Ўқувчи мустақил 
ҳаракат қилиш билан бирга ўртоқларига ѐрдамлашади. Муҳими, жамоа меҳнат фаолиятининг 
ижобий самараси учун ҳар бир ўқувчининг масъуллиги ортиб боради. 
Меҳнат топшириқларини беришда ўқувчилар имкониятини ҳисобга олиш. Меҳнат 
топшириқлари ҳамма вақт ўқувчининг кучи ва имкониятига мувофиқ бўлиши керак. Меҳнат 
фаолияти турларини алмаштириб туриш, жисмоний меҳнатни ақлий меҳнат билан ѐки дам олиш 
билан қўшиб олиб бориш, меҳнат жараѐнига янги унсурларни сингдириш, меҳнатни ташкил 
этиш чоўида ўқувчиларни зўриқтирмаслик, толиқтирмаслик зарур. 
Меҳнат фаолиятининг тизимли ва режали бўлишига эришиш. Ўқувчилар меҳнат фао-
лияти бир ўқув йили бўйича режалаштирилади ва меҳнат таълими ўқув режасида, жадвалда қайд 
этилади. Ижтимоий фойдали меҳнатнинг тизимли бўлиши оддий меҳнат туридан мураккаброқ 
меҳнат турига ўтиш, шунингдек, синфда, мактабда қилинаѐтган меҳнатдан мактабдан ташқари 
шароитда олиб бориладиган ижтимоий фойдали меҳнатга ўтиш тарзида олиб бориш мақсадга 
мувофиқдир. Ўқувчилар меҳнат фаолиятининг тизимли бўлиши меҳнатнинг ўқувчи томонидан 
ҳаѐтий эҳтиѐж, зарурат сифатида эътибор этилишига олиб келади ҳамда бу борада ўқувчида 
кўникма ва малака ҳосил бўлади. 


120 
Меҳнат фаолиятининг ижодий хусусиятни касб этиши. Мазкур талаб ҳам муҳим педа-
гогик талаб саналади. Ўқувчилар меҳнат фаолиятининг қайси турига жалб этилмасин унда 
ақлий ва жисмоний меҳнатнинг уйўунлашувига эришиш учун, унга нисбатан ижодий ѐн-
доашдиш учун кенг шароит яратилмоўи лозим. Меҳнат фаолиятини ташкил этиш жараѐнида 
унинг ҳар бир босқичда ўқувчига йўл-йўриқ кўрсатиш, маслаҳат бериш тўўри эмас. Аксинча, 
топшириқни бериш чоўида уни қандай бажарилишини тушунтириш, лозим бўлса бажариб 
кўрсатиш, меҳнат жараѐнида эса ўқувчининг мустақил фикрлаш, мустақил қарор қабул қилиш 
учун имкон яратиб бериш лозим. Ўқувчи меҳнатда орттирилган тажриба асосида шунингдек, 
тадқиқотчилик вазифаларини ҳал этиш асосида бажарилганидагина ижодий хусусият касб 
этади. Айнан шу ҳолатда ўқувчида қизиқиш уйўотади, унда меҳнатга нисбатан муҳаббат 
ижодий муносабатни қарор топтиради. 
Ўқувчиларни ижодий меҳнатга йўналтиришда мактаб ва мактабдан ташқари 
таълим-тарбия муассасаларида ташкил этиладиган техника, қишлоқ хўжалиги тўгараклари 
алоҳида аҳамиятга эга. Бундай тўгараклар фаолияти ўқувчилар ақлини, техника ва қишлоқ 
хўжалиги соҳасидаги ижодкорлигини ўстиради. 
Ўқувчилар меҳнат фаолиятини ташкил этишга қўйилаѐтган талаблар бир-бири билан 
ўзаро боўлиқ ҳолда қўллансагина ижобий натижалар беради. 
Юқорида билдирилган фикр-мулоҳазаларга таянган ҳолда шундай хулосаларга келиш 
мумкин: 
1.
Меҳнат тарбияси ўқувчиларни руҳий ва амалий жиҳатдан меҳнатга, меҳнат фао-
лиятини йўлга қўйишда йўналтирил ганлиги билан ижтимоий тарбияни ташкил 
этиш жараѐнида ўзига хос ўрин тутади. 
2.
Меҳнат таълими ва тарбиясининг мақсади ўқувчиларда меҳнатга нисбатан онгли 
муносабатни шакллантиришдир. Мазкур мақсадни амалга ошириш бир қатор 
муҳим вазифаларни ҳал этишни талаб қилади. 
3.
Ўқувчилар меҳнат фаолиятининг турлари хилма-хил бўлиб, улар қуйидагилар 
маиший меҳнат, ўқув меҳнати, ўқув ишлаб чиқариш меҳнати, ижтимоий фойдали 
меҳнатдан иборат. 
4.
Ўқувчилар меҳнат фаолиятини ташкил этишнинг барча бо сқичларида меҳнат фа-
олиятини ташкил этишга нисбатан бир қатор педагогик талаблар қўйилади. Мазкур 
педагогик талабларга амал қилиш мақсадга мувофиқдир. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish