Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


§ 2. МеҲнат тарбиясининг мақсади ва вазифалари



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

§ 2. МеҲнат тарбиясининг мақсади ва вазифалари 
 
Меҳнат таълими ва тарбиясининг мақсади ўқув ишларида меҳнатга нисбатан онгли 
муносабатни шакллантиришдан иборатдир. 
Мазкур мақсадни амалга оширишда бир қатор вазифаларни ҳал этиш талаб қилинади. 
Меҳнат тарбиясини ташкил этишда ҳал этилувчи вазифалар кўп қиррали бўлиб, у ўқувчилар-
нинг меҳнат фаолиятига амалий ва ахлоқий тайѐргарликнинг барча томонларини қамраб олади. 
Меҳнат таълими ва тарбиясини ташкил этишда қуйидаги вазифалар амалга оширилади: 
1.
Меҳнатнинг моҳиятини англатиш орқали ўқувчиларга меҳнатнинг шахс камолоти 
ва жамият тараққиѐтидаги ролини ѐритиб бериш; 
2.
Инсон меҳнати ҳамда меҳнат маҳсули бўлган моддий ва маънавий неъматларни 
қадрлаш, асраб-авайлашга ўргатиш; 
3.
Меҳнат қилишга нисбатан раўбатни, шунингдек, муҳаббатни уйўотиш; 
4.
Ўқувчиларнинг меҳнатга ижтимоий бурч сифатида ѐнда шувларини юзага кел-
тириш; 
5.
Меҳнат фаолиятини ташкил этишга онгли равишда, виждонан ѐндашишни одат-
лантириш; 
6.
Меҳнат фаолиятини жамоа асосида ташкил этиш; 
7.
Меҳнатга ҳаѐтий зурурат, инсон фаолиятининг асоси сифатида муносабатда 
бўлиш; 
8.
Меҳнатни илмий асосда ташкил этиш борасида меҳнат кўникмаси ва малакала-
рини шакллантиришни юзага келтириш; 
9.
Ўқувчиларда меҳнатсеварлик хислатини тарбиялаш; ўз меҳнати самарасидан 
ўурурланиш туйўусини шакллантириш; 
10.
Муайян касб-ҳунар сирларини ўзлаштиришга эришиш ва ҳоказолар. 
Ёш авлоднинг меҳнат фаолияти қуйидаги йўналишларида ривожлантирилади ва таркиб 
топтирилади: меҳнат ўйиндан ажралган ҳолда мустақил фаолият сифатида шакллантирилади; 


115 
меҳнат фаолияти жараѐнининг моҳиятини ўзлаштирилишига эришилади; меҳнат фаолиятининг 
турли шакллари вужудга келтирилади. 
Ўқувчилар таълим жараѐнида ва дарсдан ташқари шароитларда меҳнатнинг ижтимоий 
жамиятда тутган ўрни ва ролини, инсон камолотини таъминлаш омили эканлигини, шахсни 
қобилияти ва иқтидорини меҳнат жараѐнида такомиллашиб боришини ҳаѐтий мисоллар ѐрда-
мида билиб олишлари лозим. Меҳнат таълими ва тарбиясини ташкил этишда бугунги кунда 
анъанавий ва ноанъанавий шакллардан фойдаланилмоқда хусусан, меҳнат байрамлари, ишлаб 
чиқариш кўргазмалари, ҳашар, “моҳир қўллар” танлови, “Кувноқ шаҳар устахонаси”, ўқув 
ишлаб чиқариш комбинатлари бригадалари, ѐрдамчи хўжалик, “Ёш радио-техниклар станция-
си” ва ижодий марказлар фаолияти, шунингдек, устоз-шогирд анъаналари асосида фаолият олиб 
борувчи якка тартибдаги касб-ҳунар таълими ва бошқалар. 
Меҳнат тарбияси тўўри йўлга қўйилган таълим муассасаларида ўқувчилар мактабга 
келган дастлабки кунларданоқ ўзларининг ѐш ва психологик хусусиятларига мос меҳнат фао-
лиятига жалб қилинадилар. Бунда улар ўз-ўзига хизмат қилиш борасидаги энг оддий 
юмушларни бажарадилар (чунончи, синф хонаси озодалигини сақлаш, ўқув қуролларини 
таъмирлаш, китобларни елимлаш, ўқув анжомларини дарсга тайѐрлаш ва ҳоказолар). 
Меҳнатга руҳий, ахлоқий ва амалий тайѐрлаш жараѐнида ўқувчиларда меҳнатсеварлик, 
меҳнатни ташкил этиш жараѐнида интизомга бўйсуниш, мақсадни амалга ошириш йўлида 
шижоат, қатъият кўрсатиш, ахлоқий-иродавий хусусиятлар тарбияланиб боради. 
Меҳнат таълими ва тарбиясини ташкил этишда жамоа асосидаги меҳнатни уюштириш 
муҳим масалалардан биридир. Зеро, жамоа иштирокида ўтказилаѐтган меҳнат жараѐнида 
ўқувчиларда дўстлик, ўртоқлик, ўзаро ѐрдам ва ҳамкорлик, жамоа меҳнат самараларидан 
қувониш каби хислатлар тарбияланиб боради. Шунингдек, уларда ташаббускорлик, ташки-
лотчилик, меҳнатга ижодий ѐндашиш, жамоа манфаатини шахсий манфаатдан устун қўйиш 
сингари ахлоқий сифатларнинг шаклланишига пойдевор қўйилади. 
Меҳнат жараѐнида ўқувчиларда меҳнат маданиятининг унсурларини ҳосил қилиб бориш 
муҳим талаблардан бири саналади. Меҳнат маданияти - бажарилаѐтган ишга онгли муносабатда 
бўлиш, уни илмий жиҳатдан тўўри ташкил этилиши (пухта режалаштириш, вақтдан унумли 
фойдаланиш), иш ўрнини озода тутиш, меҳнат (иш) қуролларига эҳтиѐткорона муносабатда 
бўлиш, бошланган ишни натижалаш, унинг самарали бўлишига эришишга йўналтирилган фа-
олият кўрсаткичидир. Меҳнат маданияти тушунчаси ўзида яна ўқувчининг мустақил ҳаракат 
олиб боришини, меҳнат қилиши ва дам олишини тўўри ташкил эта олишни ҳам акс эттиради. 
Меҳнатга онгли муносабатни тарбиялашнинг яна бир талаби ўқувчиларни илм-фан, 
маданият, техника ва технология борасидаги янгиликлардан бохабар этиш, уларга нисбатан 
қизиқишни ҳосил қилиш, бу борадаги лаѐқат, қобилият ва иқтидорларини ошириб боришдан 
иборат. 


116 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish