§ 2. Жамоани шакллантириш босқичлари
Бир сўз билан айтганда, жамоа болаларнинг бир гуруҳи эмас, балки махсус ташкил
этилган муносабатлар тизимидир.
Жамоа ўз-ўзини бошқариш ва тартибга солиш органларига эга бўлиб, улар барча бо-
лаларнинг ва жамиятнинг манфаатларини ифодаловчи вакиллардир. Жамоа мактаб ўқувчила-
рини умумий мақсад, умумий меҳнат билан ҳамда меҳнатни умумий тарзда ташкил этиш билан
бирлаштиради.
Педагог болалар ҳаѐтини ташкил этишнинг шундай шаклини топиши керакки, унинг
ѐрдамида барча болаларга алоҳида олинган ҳар бир шахсга бир вақтнинг ўзида ва бир хилда
кучли тарбиявий таъсир кўрсата оладиган бўлсин, ташкил этилган ва муайян анъаналарга эга
бўлган жамоа педагогнинг ташкил этилган жамоа фикри ѐрдамида барча болаларга ва алоҳида
олинган ҳар бир болага таъсир ўтказишга имкон берибгина қолмасдан, шу билан бирга, тар-
биячи йўқ бўлган вақтда ҳам катта ўқувчиларнинг кичик ўқувчиларни тўўри тарбиялашга имкон
беради. Болалар жамоаси методик жиҳатдан тўўри ташкил этилса, у катта тарбиявий куч бўлиб
қолади.
Жамоани шакллантириш муайян қонуниятларга бўйсунадиган узоқ муддатли, мураккаб
жараѐндир. Жамоанинг вужудга келиши учун тўрт босқич зарур. Жамоанинг шаклланиш
босқичларида дастлаб педагог бутун бир гуруҳга талаб қўяди, сўнгра жамоа фаоллари (активи)
жамоа аъзоларига талаб қўяди, сўнгра бутун жамоа алоҳида шахсдан муайян тарзда фаолият
олиб боришни талаб қилади ва ниҳоят, шахс ўз-ўзига талаб қўяди. Ушбу жараѐнни схема тар-
зида қуйидагича баѐн этиш мумкин (12-шакл).
104
12-шакл
Қўйилаѐтган талаблар мазмунидаги фарқ ва жамоа ривожланиши босқичини аниқловчи
ѐрқин ташқи кўрсаткич саналади. Жамоанинг амалий фаолият мазмуни, жамоа аъзоларининг
жамоа олдидаги жавобгарлиги, ижодий ҳамкорлиги аъзоларнинг хулқ-атвори, ахлоқий камолот
даражасини кўрсатувчи муҳим белгилар сифатида намоѐн бўлади. Жамоани шакллантиришда
унинг ҳаѐтини белгиловчи ички жараѐннинг моҳиятини инобатга олиш зарур.
Жамоанинг шаклланиш босқичларини белгилаш шартли ҳисобланади, чунки жамоанинг
босқичлари чегара ѐки оралиққа эга эмас. Шунга қарамай педагогик нуқтаи назардан жамоанинг
шаклланишини босқичларга ажратиш жуда муҳимдир. Болалар жамоаси ривожланишнинг би-
ринчи босқичи. Мазкур босқичда талаб фақат педагоглар томонидан қўйилади. Бу жамоа ри-
вожланишининг бошланўич нуқтасидир. Ушбу даврдаги жамоа ҳали тарбияловчи жамоа бўл-
май, балки ташкил этувчи бирлик (синф, гуруҳ) дир. Тарбияланувчилар талабларнинг қуйили-
шига эътиборсиз қарайдилар. Жамоа аъзоларининг узлуксиз ижодий фаолиятини ташкил қилиш
ва уларни муайян (ягона) мақсад атрофида бирлаштиришга эришиш орқалигина жамоа қарор
топади. Тарбияланувчиларнинг жамоа фаолиятида иштирок этиши туфайли аста-секин бойиб
борадиган тажриба, фаолият натижасини биргаликда муҳокама қилиш, қилинажак ишларни
режалаштириш жамоа аъзоларида масъулият, жавобгарлик, фаолият бирлиги, шунингдек, иш-
чанлик муносабатининг пайдо бўлишига тарбиялнувчиларда жамоа фаолиятига нисбатан
қизиқишни пайдо бўлишига олиб келади. Болаларнинг жамоа фаолиятини ташкил этиш бо-
расидаги тажрибаларига эга эмасликлари боис, мазкур босқичда педагогнинг асосий мақсади
жамоа аъзоларини оддий тарзда уюштиришдан иборат бўлади.
Ушбу босқичда педагогнинг талабчанлиги, қатъийлиги, изчиллиги, муросасизлиги ва
жамоанинг барча аъзоларига талабни бирдай қўя олиши ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Бу
вазиятда ўқитувчининг “Ҳукмдорлик” даври узоқ давом этиши мумкин эмаслигини, акс ҳолда
бир қарашда интизомнинг вужудга келганлиги маълум бўлса-да, гуруҳ аъзоларининг, фаол-
ликларини ривожлантириш учун шароитнинг мавжуд эмаслигини ҳисобга олиш зарур.
Жамоа ҳаѐтининг биринчи босқичида жамоа фаолларининг пайдо бўлиши ушбу давр
учун характерли ҳодисадир. Жамоа фаоли (активи) муайян гуруҳнинг шундай аъзоларидан-
Педагог
Талаб
Гуру
і
Фаол
(актив)
Талаб
Гуру
³
Гуру
³
Талаб
Шахс
Шахс
Талаб
Шахс
105
дирки улар жамоа манфаатига мувофиқ тарзда ҳаракат қиладилар ва педагог фаолияти ва та-
лабларига нисбатан хайрихоҲлик билан муносабатда бўладилар. Фаоллар педагогнинг яқин
ѐрдамчилари сифатида иш олиб борадилар.
Жамоа ривожланишининг иккинчи босқичи. Ушбу босқич жамоа фаолларининг педагог
талабларини қўллаб-қувватлаши ҳамда ўз навбатида унинг ўзи бу талабларни жамоа аъзолари
зиммасига қўйиши билан тавсифланади. Эндиликда педагогик жамоада пайдо бўлган ва у билан
боўлиқ бўлган муаммо, масалаларни ѐлўиз ўзлари ҳал қилмайдилар. Жамоа фаоллари билан
махсус тарбиявий иш олиб бориш орқали бу ишга уларни жалб этадилар. Жамоа ҳаѐтини ташкил
қилиш усули мураккаблашиб боради, яъни жамоа ўз-ўзини бошқаришга ўтади.
Тарбияланувчилар амалий фаолиятининг доимий равишда мураккаблашиб бориши
мазкур даврнинг муҳим хусусияти саналади. Иккинчи босқичда жамоанинг муҳим ишларини
ўқувчилар томонидан мутассил режалаштириши, тадбирларни ўтказишга тайѐргарлик, уни
ўтказиш ҳамда фаолият натижаларини муҳокама қилиш жамоа фаолиятининг ижодий хусуси-
ятининг кўрсатувчи омиллари саналади.
Жамоанинг ижобий ривожланиши унинг аъзоларида фаолият мотивлари (раўбатлари)
нинг пайдо бўлиши, ижодий ҳамкорлик ва ўзаро ѐрдам муносабатларининг тез суръатлар билан
ривожланишига олиб келади.
Жамоада мустақил фаолиятнинг юзага келишида жамоа фаолларининг роли беқиѐсдир.
Аммо жамоа фаолининг жамоа аъзолари орасида ҳурмат қозона олиши намуна бўлиши, ўз
бурчини аниқ ва пухта бажариши ҳамда ўз мавқеларини суистеъмол қилмасликлари жуда
муҳимдир. Бу ўринда А.С.Макаренконинг жамоа фаолига нисбатан “жамоа виждони” дея берган
таърифини эслаб ўтиш жоиздир. Жамоа фаоллари бирмунча имтиѐзлар (ҳуқуқлар)га эга бўл-
са-да, айни пайтда унинг ўзига ҳам оширилган талабларнинг қўйилиши мақсадга мувофиқдир.
Жамоанинг ривожланиши бу босқичда тўхтаб қолиши мумкин эмас, чунки фаолият
кўрсатаѐтган куч жамоанинг бир қисмигина холос. Борди-ю, жамоанинг ривожланиши ушбу
босқичда тўхтатиб қолинса, жамоа фаолларининг гуруҳнинг бошқа аъзолари билан қара-
ма-қарши қўйиш хавфи туўилиши мумкин.
Мазкур босқичда жамоа моддий ва маънавий имкониятларни тўплаб, мустаҳкамланиб ва
бойиб борар экан, шахснинг ҳар томонлама улўайиши учун зарур бўлган шарт-шароитларни
секин-аста яратиб беради.
Бу эса иккинчи босқични жамоа шахсни ҳар томонлама камолга етказишини объектив
шарти асосида бошлашини тақозо этади. Бунда бошланўич давр бекор кетмайди, у фақат салбий
жўшқинликка эмас, балки ижобий жўшқинликка ҳам эга бўлади. Бир томондан, у қийинчи-
ликларига тайѐрлаш имконини беради, болада ўз-ўзини англаш ва ўзини идора қилишга инти-
лишни тарбиялайди. Икинчи томондан, бу босқични амалга ошириш кишининг ҳар томонлама
улўайиши учун зарур бўлган амалий ва маънавий муносабатлар тизими вужудга келади.
106
Жамоа ривожланишининг учинчи босқичи жамоа фаолиятида анчагина сермаҳсул
ҳисобланади. А.С.Макаренконинг аниқлашича, бу даврда бутун жамоа “айрим ўзини четга олиб
қолувчи, инжиқ шахс” ларга талаб қўя бошлайди.
Жамоага эндиликда фақат фаолларгина эмас, балки унинг бутун аъзолари қизиқади.
Жамоа ҳаѐтидаги учинчи босқич, ижтимоий фикр мавжудлиги билан ифодаланади. Педагог
мазкур йўналишдаги ишни мақсадга мувофиқ ва изчил олиб борган шароитдагина ижтимоий
фикрни шакллантиришга эришиши мумкин. Шу мақсадда у ѐки бу тадбир режасини жамоанинг
биргаликдаги фаолияти якуни, унинг аъзолари томонидан жамоа бўлиб муҳокама қилинади:
турли мавзуларда суҳбатлар ва маърузалар уюштирилади, ўқувчилар ўртасида самарали ахборот
воситалар ѐрдамида ижтимоий ўоявий, ахлоқий, эстетик, экологик, ҳуқуқий, иқтисодий ва
ҳоказо билимлар тарўиботи ташкил этилади. Педагог жамоа аъзоларининг биргаликдаги фао-
лиятини ташкил этар экан, жамоа аъзоларини ижобий тажрибага қўшиш имконини берадиган,
ўзаро муносабатларини шакллантиришга таъсир кўрсатадиган шакл ва методлардан фойдала-
нади.
Жамоа ўзининг ҳар бир аъзосида ижтимоий аҳамиятли фаолиятни мақсадга мувофиқ
равишда шакллантириб бориш жамоа аъзолари орасида барқарор инсоний муносабатларни
таркиб топтиришга ѐрдам беради.
Жамоада барқарор инсоний муносабатларнинг юзага келишининг сабаби унинг аъзо-
ларини юксак ахлоқий мазмунга эга бўлган ишларни ташкил этишда фаол иштирок этишлари-
нинг самарасидир.
Жамоа ривожланишининг учинчи босқичида кўрсатиб ўтилган хусусиятлар шундан
далолат берадики, ушбу босқичда фақат жамоа фаолиятини эмас, балки жамоанинг ҳар бир
аъзоси бир-бирларига ахлоқий мазмундаги талабларни қўя бошлайдилар.
Жамоа ривожланишининг тўртинчи босқичи. Бу босқич учинчи босқичнинг бевосита
давоми бўлиб, энди унинг барча аъзолари жамоа олдида турган талаблар асосида ўз-ўзларига
талаблар қўя олишлари билан тавсифланади. Шуни айтиш мумкинки, ҳар бир босқич жамоа
аъзоларининг ўзига муайян талаблар қўйиши билан тавсифланади, аммо қўйилган ҳар бир талаб
ўзига хос йўналиши (масалан, ўйинда умуминсоният бахти учун курашишга интилиш ўртаси-
даги фарқ) билан ажралиб туради.
Худди шу жиҳатдан тўртинчи босқич жамоа аъзоларининг ўзига нисбатан юксак
ахлоқий талаблар қўя олишлари билан аҳамиятлидир. Жамоанинг ҳаѐти ва фаолияти мазмуни
жамоа аъзоларининг ҳар бири учун шахсий эҳтиѐжга айланади. Жамоадаги тарбия жараѐни
ўз-ўзини тарбиялаш жараѐнига ўсиб ўтади. Бироқ, бу айрим шахснинг янада ривлжланишида
жамоанинг тутган ўрнини пасайтирмайди. Тўртинчи босқичда амалга ошириладиган вазифалар
анча мураккаб ва масъулиятлидир. Мазкур босқичда жамоа олдидаги истиқболли, юксак ва
мураккаб талаблар қўйиш учун мутлақо қулай шароит яратилади.
107
Бугунги кунда педагог олимлар (Л.И.Новикова ва бошқалар) болалар жамоаси риво-
жланиши жараѐнини таҳлил қилар эканлар, уни қуйидаги икки босқичга бўладилар:
а) жамоани дастлабки жипслаштириш;
б) жамоани шакллантириш унинг ҳар бир аъзосини индивидуал ривожлантиришнинг
қуролидир.
Жамоа ҳаѐтидаги ҳар бир босқичларни ажратиб кўрсатиш юқорида баѐн этилган фикр-
ларга зид эмас, балки шахснинг ривожланшида жамоанинг етакчи аҳамиятини таъкидлайди.
Рус педагоги А.С.Макаренко жамоа муносабатларининг ички жиҳатларига катта
аҳамият берган эди. У жамоада шаклланган энг муҳим қуйидаги белгиларни ажратиб кўрсатган
эди:
1.
Доимий тетиклик, тарбияланувчиларнинг фаолиятга тайѐрлиги;
2.
Ўз жамоаси қадриятларининг моҳиятини тушуниш, унинг учун ўурурланиш асо-
сида ўз қадр-қийматини англаш;
3.
Унинг аъзолари ўртасидаги дўстона бирлик;
4.
Жамоанинг ҳар бир аъзосидаги дўстона бирлик;
5.
Тартибли, ишчан ҳаракатга йўлловчи фаоллик;
6.
Ўз ҳиссиѐт ва сўзларини бошқара олиш кўникмаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |