Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


§ 4. Ҳуқуқий онг ва фуқаролик маданиятининг миллий



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

§ 4. Ҳуқуқий онг ва фуқаролик маданиятининг миллий
мафкура билан муштараклиги 
 
Миллий истиқлол мафкураси мазмуни ва моҳиятида демократик ҳуқуқий давлат қуриш 
ва адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидан дадил бораѐтган мустақил Ўзбеки-


98 
стонда фуқаролар ҳуқуқий билими, ҳуқуқий маданияти ва маънавиятини юксалтириш ўоят 
муҳим ва долзарб муаммо эканлиги устувор аҳамият касб этади. 
Миллий истиқлол мафкурасида ватанимизнинг ривожланиши ва истиқболи, мамла-
катимизда кенг кўламда ўтказилаѐтган иқтисодиѐт, сиѐсат, давлат қурилиши, ҳуқуқий тизим ва 
жамиятни маънавий ўзгартириш соҳасидаги ислоҳотларни муваффақияти кўп жиҳатдан 
халқнинг ҳуқуқий онги ва билими ҳамда ҳуқуқий маданияти даражасига боўлиқлиги алоҳида 
таъкидланади. 
Дарҳақиқат, фуқароларнинг ҳуқуқий билими, маданияти ва маънавияти қанча юксак 
бўлса, ҳуқуқий давлат шунча кучли бўлади, мустақиллигимиз мустаҳкамланиб барқарорлашиб 
бораверади. Қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот тантана қилмаса, халқ оммаси қонун-қоидалар ва 
ҳуқуқий меъѐрларга, қонуний актларга, энг муҳими Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 
ишонч-ихтиѐр, ихлос, иймон-эътиқодли муносабатда бўлиш ва риоя қилишига одатланмаса 
ҳуқуқий давлатни тасаввур этиб бўлмайди. 
Ҳуқуқий давлат омманинг сиѐсий онглилиги, уюшқоқлиги, сиѐсий Ҳушѐр ва зийрак-
лиги, ҳаѐтимизда рўй бериб турадиган ҳар бир нарса ва ҳодисага кўр-кўрона эмас, балки 
ақл-идрок, билим ва тафаккур, фаҳм-фаросатли ѐндашганлиги билан кучли. Ҳуқуқий билим ва 
маданият миллат йўқлиги ва инсон баркамоллигининг энг муҳим омилларидан биридир. 
Фуқароларнинг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришишлари, юксак дара-
жадаги ҳуқуқий онгга эга бўлишлари ҳамда ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаѐтда қўллай 
олишлари учун асосий эътиборни нималарга қаратиш лозимлиги ҳақидаги вазифалар Олий 
Мажлиснинг 1997 йил 29 августда тасдиқланган "Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш 
миллий дастурида" ҳам белгилаб берилган. 
Ҳуқуқий маданият умуминсоний маданиятнинг таркибий қисмидир. У умумий мада-
ниятнинг шунчаки бир қисми эмас, балки унинг ўзаги, негизи, асосидир. 
Ҳуқуқий маданият ҳуқуқий билим ҳамда моддий, маънавий, ахлоқий ва бошқа маф-
куравий омиллар асосида шаклланиб ва ривожланиб боради. Ҳуқуқий маданият фуқароларнинг 
етуклиги ва онглилигини кўрсатувчи меъѐрдир. Ҳуқуқий билимларга эга бўлган ва уларни 
амалиѐтда татбиқ эта оладиган кишигина ҳуқуқий билимли ва маданиятли ҳисобланиши мум-
кин. 
Ҳуқуқий билимлар ва маданиятнинг юзага келиши, ривожланиши чексиз жараѐндир. 
Ҳар қандай билим ва маърифат сингари ҳуқуқий билим ва маданият ҳам жамият ривожланиши 
натижасида пайдо бўлган талаб ва эҳтиѐжлар, мавжуд шарт-шароит ва имкониятлар асосида 
юзага келади ва ривожланади. 
Болаларнинг қалби ва вужудига гўдаклик пайтидан бошлаб одоб-ахлоқ, ҳуқуқий 
қонун-қоидалар ҳақида илк тасаввур ва тушунчаларни сингдиришда жамиятнинг асоси, негизи 
бўлган оиланинг роли ва аҳамияти катта. 


99 
Боланинг табиати, феъл-атвори, дунѐқараши гўдаклигидан оилада шаклланади, унинг 
вужудига она сути билан киради. "Бола туўилган кунидан бошлаб оила муҳитида яшайди. Бо-
лага хос анъаналар, қадриятлар, урф-одатлар бола зуваласини шакллантиради. Энг муҳими, 
фарзандлар оилавий ҳаѐт мактаби орқали жамият талабларини англайди, ҳис этади" (Баркамол 
авлод орзуси Тошкент: Шарқ, 1999. 8-бет). 
Шунинг учун Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас саналган. "Халқимиз тарихига 
назар ташлайдиган бўлсак, энг қимматли анъаналар: ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму 
ҳаѐ, меҳру оқибат, меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар энг аввало оилада шаклла-
нади",-дейди Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг беш йиллигига 
баўишланган табрик сўзида. 
Болалар тақдирида уларда ҳуқуқий тасаввур ва тушунчалар асосини илк бор илдиз ота 
бошлашида, фарзандлар қалбини меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар этишда 
одамийлик, ҳалоллик, олижаноблик, меҳр-оқибат сингари асл инсоний фазилатлар камолотида 
оналарнинг, оталарнинг, оиланинг ўрни беқиѐс. 
Истиқлол мафкурасининг таълимоти бўйича қонунга ҳурмат ҳар бир инсоннинг қал-
бидаги чуқур эътиқоди бўлмоўи лозим. У инсоннинг ѐшлигидан бошлаб онгига сингиб, му-
стаҳкамланиб бориши керак. 
Бунинг учун миллий истиқлол мафкурасининг ана шу олижаноб ўояларини амалга 
ошириш мактабгача тарбия муассасалари, мактаблар, коллеж ва лицейлар, олий ва ўрта махсус 
ўқув юртлари, барча жамоат уюшмалари ва давлат ташкилотлари ишларини замонавий талаблар 
асосида қайта қуришни тақозо этади. 
Ҳуқуқий билимга эга бўлиш, ҳуқуқий жиҳатдан тарбияланганлик, ҳуқуқий маданият, 
маърифат ва маънавият соҳиби бўлиш, қонунларни муқаддас ҳисоблаб, уларга шак келтирмас-
дан фаолият кўрсатишга одатлантириш-Ўзбекистон ҳар бир фуқаросининг қалбига чуқур син-
гиб кетган, моҳиятга айланган инсоний фазилатга айланмоўи лозим. 
Бунинг учун ҳуқуқий таълим-тарбияни барқарор шаклини яратиш лозим, чунки 
ҳуқуқий таълим-тарбия ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш ва мустаҳкамлаш 
учун муҳим асосдир. Таълим-тарбияни ислоҳ қилмасдан, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий маънавият 
ва маърифат ютуқларини кишилар онгига етказмасдан туриб комил инсонни шакллантириб 
бўлмайди. 
Ҳуқуқий тарбия жараѐнида ѐшларнинг ҳуқуқий онги шаклланади. Ёшларни жамият 
талабларига давлатнинг қонун-қоидаларига, миллий урф-одатларимиз ва қадриятларимизга 
чуқур ҳурмат-эҳтиромли бўлишга ўргатиш ҳуқуқий таълим-тарбиянинг асосий мақсадларидан 
биридир. Дарҳақиқат, ҳуқуқ асосларини, Конституция ва қонунларимиз мазмун-моҳиятини, 
янги қонуний ҳужжатлар, ҳуқуқий меъѐрларни кишиларнинг, биринчи навбатда, ѐшларнинг 
онги, қалбига сингдиришда ҳеч бир нарса ўз аҳамиятига кўра ҳуқуқий таълим-тарбияга 
тенглаша олмайди.


100 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish