Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


§ 2. Давлат рамзлари ва уларга нисбатан Ҳурмат Ҳиссини шакллантириш



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

§ 2. Давлат рамзлари ва уларга нисбатан Ҳурмат Ҳиссини шакллантириш 


92 
Давлатимиз рамзлари - байроқ, тамўа, мадҳия Ўзбекистон халқларининг шон-шарафи, 
ўурури, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассамлаштиради. Мана шу рамзларни 
эъзозлаш-ўзининг қадр-қимматини, ўз мамлакатига ва шахсан ўзига бўлган ишончни му-
стаҳкамлаш демакдир. Ўз мамлакати билан фахрланадиган инсон жуда кўп нарсаларга қодир-
дир. Бу эса оиланинг ҳам, ўз Ватанининг ҳам шон-шуҳратини оширади (И.А.Каримов).
Давлат рамзлари муайян миллат, элат этнопсихологик хусусиятлари, қарашлари, ор-
зу-умидлари, интилишлари ҳамда мақсадини, ҳудудий, сиѐсий ижтимоий бирлик моҳиятини 
ажратишга хизмат қилувчи тасвирий белгилар мажмуидир. Муайян давлатнинг байроўи, герб 
(тамўаси) ҳамда мадҳияси давлат рамзлари мажмуини ифодалайди. 
Давлат рамзлари ўзларида чуқур сиѐсий ва ижтимоий мазмун ифода этади. Давлат 
рамзларида (байроқ, гербда) тасвирланган ранглар, тасвирлар шу халқ, миллат ўтмиши, қадим 
анъаналари, халқнинг турмуш тарзи, орзу-умидлари, мақсади, ўояларини ифодалашига хизмат 
этади. Давлат мадҳиясида эса халқ, миллат, давлат ва жамиятнинг ягона мақсади, бирлиги, ўо-
ялари тараннум этилади. 
Давлат рамзлари давлат мавжудлигини кўрсатувчи белгилардан саналади. Рамзлар–бу 
шартли белгилар бўлиб улар қадим даврлардаѐқ турли халқларда у ѐки бу ҳодиса, олам, 
мавжудот, одамлар тасвирини, уларнинг қарашларини ифодалаган. 
Республикамизда давлат мустақиллигининг эълон қилиниши мустақилликни акс этти-
рувчи рамзларни ишлаб чиқишни тақозо этади. Шу муносабат билан 1990 йил 30 мартда 
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўўрисида” ги қарор қабул қилинди ва бу 
борада ишлар бошлаб юборилди. 
Мадҳия-ҳар бир давлатнинг бош ва асосий қўшиўи ҳисобланади. Унда муайян давлат, 
унда яшайдиган халқнинг руҳияти ўзига хос табиати, орзу умидлари тараннум этилади. 
"Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси" да жонажон мамлакатимиз Ўзбекистон-
нинг асосий жиҳатлари, бетакрор табиати халқимизнинг ажойиб хислатлари, аждодларимиз-
нинг мардона руҳи, баўри кенглиги, мустаҳкам иймон жўшқин мисрларда куйланади. Юрти-
мизнинг келажагига умид ва ишонч уйўотади. 
Мустақиллик берган озод, эркин турмуш давлатимизнинг барча жабҳаларига миллий ва 
кўтаринки руҳ, ўзбекона колорит билан ишлаш, яшаш ва куйлаш бахтини ато этади. Шу жум-
ладан, давлатимиз мадҳияси ҳам янгитдан вужудга келди. 
"Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси" шубҳасиз Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбе-
кистон қаҳрамони Абдулла Орипов ижодининг гултожи, энг сара бадиият намунаси бўлиб, 
Ўзбекистон Олий Мажлисининг 1992 йил 8 декабрда бўлиб ўтган ХI сессиясида Ўзбекистон 
Республикаси давлат мадҳияси сифатида қабул қилинди. Ушбу мадҳияга таниқли бастакор 
Мутал Бурҳонов мусиқа басталаган. 
Таълим муассасаларида фуқаролик тарбиясини ташкил этиш жараѐнида ўқувчиларга 
давлат рамзлари уларнинг моҳияти борасидаги маълумотларни бериш, уларнинг онгига давлат 


93 
рамзларининг халқ, миллат ор-номуси, шаъни қадр-қиммати тимсоли эканлиги тўўрисидаги 
ўояларни сингдириш орқали ўқувчиларда уларга нисбатан ҳурмат туйўусини қарор топтириш 
каби вазафаларни ижобий ҳал этиш мақсадга мувофиқ саналади. Хусусан, Ўзбекистон Рес-
публикаси давлат мадҳиясининг қуйидаги матни ўқувчилар томонидан нафақат ѐд олиниши, 
балки мадҳияда ифода этилган фикрлар мазмунини чуқур таҳлил этилиши борасида 
шарт-шароитларни яратиб бериш таълим муассасалари жамоаси, уларнинг раҳбарияти олдидаги 
асосий вазифалардан биридир: 
Серқуѐш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош меҳрибон, 
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон! 
Нақорат: 
Олтин бу водийлар-жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ѐр! 
Улуў халқ қудрати жўш урган замон. 
Оламни маҳлиѐ айлаган диѐр! 
Баўри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони, 
Эркин, ѐш авлодлар сенга зўр қанот! 
Истиқлол машъали, тинчлик посбони,
Ҳақсевар она юрт, мангу бўл обод! 
Нақорат: 
Олтин бу водийлар-жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ѐр! 
Улуў халқ қудрати жўш урган замон. 
Оламни маҳлиѐ айлаган диѐр! 
Давлат мадҳияси каби унинг байроўи, герби (тамўаси) ҳам жаҳон миқѐсида мавжуд 
бўлган муайян давлатнинг ўз халқи, миллати номидан фаолият юритиш имкониятига эга экан-
лигини англатади. Шу боис, 1991 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши-
нинг “Ўзбекистон Давлат рамзлари тўўрисида” қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ 1991 йил 
15 октябрда республика байроўи, 1992 йил 21 июлда эса республика герби қабул қилинди. 
Мустақил Ўзбекистон Республикасининг байроўи уч хил рангда бўлиб, кўк, оқ, яшил 
ранглардир. Оқ ранг қизил ранг билан ҳошияланган. Республика байроўида юрт тарихи, ўзбек 
халқининг миллий руҳи ва юрт табиати жамоли акс эттирилган. Байроўнинг чап томони юқори 
қисмида ярим ой ва 12 юлдуз тасвири туширилган. Кўк ранг ва юлдузлар тасвири тиниқ, мовий 
осмон белгисидир. Ўртада оқ ранг эса ѐруў кун ва покиза, оқкўнгилли халқимизнинг тилаги, 


94 
қизил ҳошиялар эса томирларда ураѐтган қон каби тириклик ва ҳаѐт рамзидир. Яшил ранг эса 
қадим-қадимдан табиат белгиси ой (янги ой) тасвирининг берилиши мустақиллик шароитида 
ҳаѐт кечириш халқимиз учун ўзига хос янги давр эканлиги ифодасидир, юлдузлар сонининг 12 
талиги йил ойларига мучал ҳисобига нисбатидир. Умуман, юлдузлар қадимданоқ адабиѐт тим-
соли сифатида қадрланиб келинган, XVIII асрдан бошлаб эса буюк интилиш ҳамда улуў ўоя-
ларнинг ифодаси сифатида талқин этила бошлаган. 
Миллий байроўимизнинг ҳуқуқий мақоми, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат 
байроўи тўўрисида”ги маълумотларни ўқувчиларга етказиш синф соатларида, шунингдек, 
тарбиявий тадбирларни ўтказиш чоўида амалга оширилади. 
Байроқ давлат мустақиллигининг белгисигина бўлмай, у республикамиз номини халқаро 
майдонда рамзий ифода этиш учун хизмат қилади. Давлат байроўи Президентлик аппарати, 
Республика Олий мажлиси ва ҳукумати, Қорақалпоўистон Республикаси Юқори Кенгаши ва 
ҳукумати, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, Ўзбекистоннинг доимий ваколатхоналари 
биноларида доим кўтарилади. 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эллик меҳмонлар Республика байроўини 
ҳурмат қилиши шарт. Давлат байроўига нисбатан ҳурматсизлик қонун йўли билан жазоланади. 
Давлат рамзларининг яна бири-бу давлат гербидир. Ўзбекистон Республикаси давлат 
гербининг қабул қилиниши “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўўрисида”ги қонун ўоя-
лари ҳамда халқимизнинг минг йиллик бой тажрибасига асосида амалга оширилди. 
Ўзбекистон Республикаси давлат гербида тоўлар, дарѐлар, буўдой бошоқлари (чап то-
монда), очилган ўўза шохларининг (ўнг томонда) гулчамбар ҳолидаги тасвири акс эттирилган. 
Герб ўртасида серқуѐш юрт рамзи бўлган қуѐш ўзининг заррин нурларини сочиб турибди. 
Гербнинг юқори қисмида республика мустақиллигининг рамзи сифатида саккиз бурчак 
тасвирланган бўлиб, унинг ичида ярим ой (янги ой-янги тузум) ва юлдузлар (абадият тимсоли) 
жойлаштирилгандир. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи бўлган кумуш рангли 
Хумо қуши қанотларини ѐзиб турган ҳолда тасвирланган. Хумо қуши инсонга бахт келтирувчи, 
уни турли офатлардан ҳимоя қилувчи, меҳрибон жонзод сифатида ўзбек халқ оўзаки ижодида 
кенг талқин этилиб келинган. Гербнинг пастки марказий қисмида давлат байроўи рангларидаги 
чамбар лента ўзагида “Ўзбекистон” сўзи ѐзилган. Гербда ифода этилган саккиз қиррали бурчак 
ижтимоий ҳаѐтнинг барча жиҳатларини маълум бир ўоя, куч бирлаштиради деган маънони ан-
глатишга хизмат қилади. Пахта ва буўдой бошоқларининг тасвири ризқу рўзимиз нишонасидир. 
Давлат гербининг ҳуқуқий мақоми ҳам махсус қонун билан қўриқланади. Давлат гер-
бидан фойдаланиш ҳуқуқи махсус давлат Ҳокимияти ва бошқаруви идораларига берилган 
бўлиб, уларга Ўзбекистон Президенти Девони Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, давлат 
ҳокимияти ва бошқарувнинг маҳаллий идоралари, вазирликлар, давлат қўмиталари, барча 
тоифадаги судлар, прократура, дипломатик ва консуллик ваколатхоналари киради. 


95 
Давлат герби тасвири туширилган муҳрлар, ҳужжатларнинг бланкалари, улардан фой-
даланиш ва сақлаш, йўқотиш тартиби Республика Вазирлар Маҳкамасининг махсус ҳужжати 
асосида тартибга солинади. 
Давлат герби, шунингдек, фуқаролик паспортида, корхона, ташкилот, муассасаларнинг 
иш қоўозлари, муҳрларида республика пул бирлигида, қимматли қоўозларда ўз ифодасини 
топган. Инсон шахс сифатида ўз шаъни ор-номусини қанчалик муқаддас билса, фуқаро сифа-
тида давлат рамзларини шу қадар муқаддас билиши, муҳофаза қилиш учун ўзида масъуллик 
туйўусини қарор топтириши лозим. Фуқаролик тарбияни йўлга қўйиш жарѐнида давлат 
рамзларидан ноқонуний ҳамда ахлоқсиз равишда фойдаланаѐтган кимсаларга нисбатан муро-
сасиз бўлиш лозимлигини уқтириб бориш мақсадга мувофиқдир. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish