Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


X БОБ. ЖАМОА ВА УНИНГ ШАХСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

 
X БОБ. ЖАМОА ВА УНИНГ ШАХСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ 
 
§ 1. Жамоа ва унинг хусусиятлари 
Жамоа сўзи лотинча “коллективус” сўзининг таржимаси бўлиб, йиўилма, омма, бирга-
ликдаги мажлис, бирлашма, гуруҳ маъноларини англатади. Аниқроқ айтиладиган бўлса, жамоа 
бу – кишилардан иборат гуруҳ демакдир. Замонавий талқинда “Жамоа” тушунчаси икки хил 
маънода ишлатилади. Биринчидан, жамоа деганда кишиларнинг исталган ташкилий гуруҳи 
тушунилади (масалан, ишлаб чиқариш жамоаси, завод жамоаси, хўжалик жамоаси ва ҳоказо). 
Иккинчидан, жамоа деганда юқори даражада уюштирилган гуруҳ тушунилади. Чунончи, ўқувчи 
(тарбияланувчи) ларнинг бирлашмаси ўзига хос муҳим белгиларга эгадир. Қуйида жамоа ва 
унинг хусусиятлари (белгилари) борасида сўз юритамиз. 
Жамоа ва жамоа орқали тарбиялаш тарбия тизимида муҳим аҳамиятга эга бўлган та-
мойиллардан биридир. Шахсни шакллантиришда жамоанинг етакчи аҳамияти тўўрисидаги 
фикрлар педагогика фанининг илк ривожланиш даврларидаѐқ билдирилган. Жамоада, унинг 
аъзолари ўртасидаги муносабатнинг алоҳида шакли юзага келади, бу эса шахснинг жамоа билан 
биргаликда ривожланишини таъминлайди. Лекин ҳар қандай гуруҳни ҳам жамоа деб ҳисоблаб 
бўлмайди. Жамоа бир қатор белгиларга эгадирки, мазкур белгилар жамоани кишиларнинг 
етарли даражада уюшган ҳар қандай гуруҳидан ажратиб туради. 
Жамоа ижтимоий жамиятнинг бир қисми ҳисобланади, унда ижтимоий ҳаѐт ва кишилик 
муносабатларининг барча меъѐрлари ўз ифодасини топади. Зеро, жамоа жамиятдаги мавжуд 
муносабатлар тизимида намоѐн бўлар экан, жамоа ва ижтимоий жамият мақсади, интилишида 
ўзаро бирлик, узвий мақсадга мувофиқ ташкил этади. 
Шу боис, жамоа ҳаѐтнинг бир (ягона) мақсадга қаратилганлиги ва ижтимоий-ўоявий 
йўналганлиги унинг етакчи белгиси саналади. 
Ҳар бир жамоа бошқа бир жамоалар билан узвий боўлиқ бўлади. Унинг ҳар бир аъзоси 
жамият ижтимоий фаолиятини ташкил этиш жараѐнида ўз жамоаси билан биргаликда иштирок 
этади. Жамоани тушуниш, уни ҳис этиш ҳамда шахсни шаллантиришдаги ўрни ва ролини тўўри 
баҳолай олиш умумий ва хусусий (шахсий) мақсаднинг қизиқиши, эҳтиѐж ва фаолиятнинг 
бирлигини намоѐн этади, ҳамда бўлинишига йўл қўймайди. 
Ҳар бир жамоа ўз-ўзини бошқариш органига эга ва умуммиллий жамоанинг узвий қисми 
саналади. Шунингдек, у мақсаднинг бирлиги ва ташкил қилиш хусусиятлари орқали умум-
миллий жамоа билан боўланади. Ижтимоий жамиятнинг эҳтиѐжини қондиришга йўналтирилган 
биргаликдаги фаолият жамоанинг навбатдаги муҳим хусусиятидир. Жамоа фаолиятининг 


101 
ижтимоий-ўоявий йўналиши ҳам жамоанинг фаолияти мазмунида ўз аксини топиши муҳим 
аҳамиятга эгадир. 
Жамоа хусусиятини аниқлаш кишилар гуруҳининг ягона ижтимоий тизимини ўрната 
олишдаги усули, яъни жамоани ташкил қилиш усули ҳам муҳим ҳисобланади. Педагогик 
жиҳатдан мақсадга мувофиқ ташкил этилган жамоа фаолияти натижасида жамоа аъзолари 
ўртасида ишчанлик, бир-бири учун ўамхўрлик, ўзаро ѐрдам, жамоа манфаати учун жавобгарлик 
ҳисси қарор топади. Биргаликдаги фаолият умумжамият иши учун масъулият ҳиссини уйўота 
бориб, жамоа аъзоларини бир-бирига яқинлаштиради, жамоага Ҳурмат ҳиссини пайдо бўлишига 
кўмаклашади, жамоа билан муносабатда бўлиш эҳтиѐжини оширади, жамоа аъзолари ўртасида 
ўзаро руҳий яқинлик, ҳиссий бирлик (бир-бирини ѐқтириш) юзага келади. Ушбу муносабат 
кўпинча ўз-ўзидан пайдо бўлади ҳамда улар педагогик таъсир кўрсатиш учун қўл келади. Руҳий 
ва ҳиссий бирлик жамоа аъзоларининг биргаликдаги фаолиятини мазмунига улар орасидаги 
ҳосил бўлган ишчанлик фаолиятининг характерига бевосита боўлиқдир. 
Жамоанинг расмий (ишчанлик) ва норасмий (ҳиссий) тузилишини бир-биридан 
фарқлаш лозим. Жамоанинг расмий тузилиши деганда жамоа фаолиятининг турли кўрини-
шларини амалга ошириш учун зарур бўладиган ташкилий жиҳатлари кўзда тутилади. Мазкур 
тузилма бир томондан, жамоа аъзолари қўйилган ишчанлик муносабатларини ифода этса, ик-
кинчи томондан, раҳбарлик вазифасини бажарувчи тарбиячилар ҳамда жамоа аъзолари ўрта-
сидаги мавжуд бошқариш муносабатлари мазмунини ифода этади. 
Норасмий тузилма жамоанинг барча аъзолари ўртасидаги шахслараро маънавий, пси-
хологик муносабатларнинг умумий тизими ва микрогуруҳни ташкил этувчи айрим аъзолар 
ўртасидаги танлаш муносабатлари мазмунини ифодалайди. Жамоанинг ҳар бир аъзоси мавжуд 
муносабатлар тизимида у ѐки бу ўринни эгаллайди. Тарбияланувчи шахснинг жамоадаги ўрни 
унинг шаклланиш жараѐнига таъсир кўрсатади. Мактаб ѐки синфдаги расмий ва норасмий ту-
зилмалар бир-бирига мувофиқ бўлганда, жамоанинг расмий етакчилари норасмий муносабатлар 
тизимида кўзга ташланган ўринни эгаллаган ҳолдагина у чинакам жамоа бўла олади. Шунинг-
дек, норасмий гуруҳлар (микрогуруҳлар) умумжамоа ижтимоий манфаатлари учун курашувчи 
гуруҳлар бўлгандагина жамоа ўзини чинакам жамоа тарзида намоѐн этиши мумкин. 
Яшаш жойларида ўзаро бириккан болалар гуруҳлари қанчалик аҳил ва иноқ муносабат 
заминида ташкил топган бўлмасин, ҳақиқий жамоа бўла олмайди. Чинакам жамоа ижтимоий 
аҳамиятга мойиллик фаолиятини ташкил эта олиши, жамоа аъзолари ўртасида ижтимоий 
аҳамиятли фаолият, мақсад, ишчанлик характеридаги алоқа ва муносабатларни ўрната олиши 
лозим. Жамоанинг мажбурийлик белгиси унга педагогик раҳбарликнинг бўлишидир. 
Шундай қилиб, жамоа-кишиларнинг шундай муайян гуруҳи бўлиб, у ижтимоий аҳами-
ятга эга бўлган умумий мақсад ҳамда мазкур мақсадни амалга ошириш учун йўналтирилган 
фаолиятни ташкил этади. Ушбу гуруҳ аъзолари ўзаро бирлик, аъзоларнинг муносабатлар жа-


102 
раѐнидаги тенглиги асосида унга раҳбарлик қилиш ва бир-бирига бўйсуниши, шунингдек, жа-
моа олдидаги жавобгарлиги асосида муайян фаолиятни олиб борадилар. 
Жамоа ва уни шакллантириш педагогик фаолиятнинг мақсади ҳисобланади. Намуна 
кўрсатиш уни шакллантириш воситаси бўлиб, унинг ѐрдамида жамоанинг барча ѐки ҳар бир 
аъзосини тарбиялаш яхши самара беради. 
Жамоанинг етакчи тарбиявий вазифаси шахсни ҳар томонлама тарбиялаш, унда ижобий 
сифатларни ҳосил қилиш, мустаҳкам ҳаѐтий позицияни қарор топтиришдан иборатдир. 
Умумий ўрта таълим ҳамда янги турдаги таълим муассасаларида жамоани шаклланти-
риш масъулиятли вазифа саналади. 
Мактаб жамоаси таркибида энг барқарор бўўин-синфлар жамоалари саналади. Синф 
жамоаси доирасида ўқувчилар ўртасида мустаҳкам шахслараро алоқа ва муносабатлар таркиб 
топади. Бу билан синф жамоаси ўз негизида мактаб жамоасининг шаклланиши учун ўзига хос 
пойдевор вазифасини бажаради. Мактаб жамоаси таркибида ўқувчилар жамоаси бу-ижтимоий 
аҳамиятли фаолиятни ташкил этиш, шунингдек, умумий сайлов органлари ва умумий жавоб-
гарлик, барча аъзоларнинг ҳуқуқ ва бурчлари тенглиги асосидаги ўзаро бирликка эга ўқувчилар 
гуруҳидир. 
Ўқувчилар жамоаси педагог-тарбиячилар ҳамда болалардан иборат жамоанинг мураккаб 
бирлашмаси, ўз-ўзини назорат қилиш ва бошқариш жараѐнини ташкил этувчи мустақил тизим, 
шунингдек, ўзининг психологик муҳитига, анъаналарига эга гуруҳ ҳисобланади. 
Демак, юксак даражада ўстирилган жамоа ўзида бир неча хусусият белгиларни намоѐн 
этади. Улар қуйидагилардир (11-шакл). 


103 
11-шакл
Жамоанинг ўзига хос хусусиятлари. 
Ижтимоий 
аҳамиятга эга 
ягона 
мақсаднинг 
мавжудлиги 
Биргаликдаги 
умумий фаолият-
нинг ташкил эти-
лиши 
Мажбурий 
масъулиятли му-
носабатнинг йўл-
га қўйилиши 
Сайланган умумий 
раҳбарий органга 
эгалик 
 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish