§ 3. Жамоани ташкил эти шва тарбиялаш йўллари ва воситалари
Жамоанинг ривожланиши – жамоа ҳаѐтининг қонунидир. Хўш, болалар жамоасининг
олўа ҳаракат қилиб боришига нима ѐрдам беради? Унинг ривожланишига нима имкон беради.
Бундай куч истиқболдир. Ҳаѐт шуни кўрсатадики, кишининг келажакка умид ва ишонч билан
интилиши, ҳаѐтий истиқболини юртимизнинг тақдири билан боўлаб, мустақил диѐримизнинг
бугунги жамият шароитида маънавий ва маърифий қиѐфасини яратишда ҳисса қўшган киши ва
жамоа тобора шаклланиб ривожланиб боради.
Бу интилиш ва ҳаѐтий истиқболда кишининг маънавий ва маданий эҳтиѐжларининг
жами, унинг ривожланганлик даражаси, бутун маънавий қиѐфаси акс этади. Истиқболнинг энг
муҳим педагогик хусусиятларидан бири шуки, деганди А.С.Макаренко, у олдинга қўйилган
мақсад сифатида болани исталган натижага эришиш имконияти билан қизиқтиради, унда ке-
лажакни барпо этишда қатнашиш истагини уйўотади. Ўувноқ кайфият ва олўа интилувчиликни
вужудга келтиради.
Педагогик нуқтаи назардан истиқбол деганда, шахсни болалар гуруҳини, умуман жа-
моани ривожлантиришнинг ички эҳтиѐжларига жавоб берувчи, унинг аъзоларининг ривожла-
ниш даражасига, уларнинг ѐш ва индивидуал хусусиятларига ҳамда жамиятимиз вазифаларига
мос келадиган вазифалар, мақсадлар, ишлар тушунилади.
108
Жамоани вужудга келтириш ва ўқувчиларни тарбиялаш мақсади билан ташкил этила-
диган истиқболлар уларнинг ҳаммаси учун характерли бўлган айрим умумий хусусиятларга эга
бўлади:
1.
Бевосита болаларнинг қизиқишига ҳамда вазифани бажариш учун биргаликда
жамоа кураш олиб боришнинг қувончли манзарасига асосланган ишларнинг
мароқли бўлиши;
2.
Ишларнинг ижтимоий фойдали қиммати ва уларнинг бутун халқимиз олиб бо-
раѐтган кураш билан боўлиқлиги;
3.
Истиқбол учун курашнинг боришини аниқ ташкил этиш;
4.
Ўқувчиларда конкрет ахлоқий сифатларни тарбиялашда педагогик мақсадга
мувофиқлик.
Ҳар хил истиқболларни ташкил этишдаги асосий методик усул болаларни бирорта ис-
тиқболга эришиш учун курашга тайѐрлашдан иборатдир. Бу тайѐргарликка иш режалари,
лойиҳалар ва ҳоказоларни муҳокама қилиш киради. Сўнгра истиқбол сари ҳаракат қилишга
ѐрдам берадиган амалий иш бажарилиши лозим. Бу иш жамоани ташкил этиш ва жипслашти-
риш жараѐнидаги энг муҳим босқичлардан биридир. Шунга эришиш керакки, барча ўқувчилар
умумий фаолиятда иштирок этсинлар ва бу иштирок этиш фаол, ижобий характерга эга бўлсин.
Топшириқларни жамоанинг барча аъзолари ўртасида тўўри тақсимлаш болаларни
қизиқарли ишларни бажаришга жалб қилишнинг асосий йўлидир.
Болаларнинг ақл-идрокигагина эмас, балки уларнинг ҳис-туйўуларига ҳам таъсир
кўрсатиш учун ҳар қандай иш аниқ ташкил этилиши, чиройли жиҳозланиши керк. Айниқса,
байрамларни чиройли ва тантанали қилиб ташкил этмоқ керак. Бу байрамларда ота-оналар ва
меҳмонлар иштирок этсалар, байрам давомида болалар мукофотланса, мусобақа якунлари эълон
қилинса, яхши бўлади. Болаларни тайѐргарлик жамоа мақсадга эришиш жараѐнига жалб
қилишнинг тарбиявий аҳамияти шу жиҳатдан каттаки, бу йўл билан болаларни мақсадга қара-
тилган жамоа ахлоқий хулқ-атворни эгаллашга машқ қилдириш учун шарт-шароит яратилади.
Жамоа ҳаѐтининг меъѐри умумий мақсадга интилишга ва қизиқарли ишлар билан
шуўулланишгагина эмас, балки жамоада болалар ўртасидаги муносабатлар усулига ҳам, улар-
нинг теварак-атрофдаги вазиятга бўлган муносабатларига, жамоадан ташқаридаги алоқаларига
ҳам боўлиқдир. Ҳар бир мактаб ўқувчисида ўз жамоаси учун фахрланиш туйўусини, шахсий
қадр-қиммат ҳиссини тарбиялаш зарур.
Мазкур усул ва услублар жамоани шакллантиришга асосий йўл ва восита сифатида асос
бўлади.
Жамоани шакллантиришда жамоа аъзолари ва уларнинг фаолиятларига қўйиладиган
ягона талаблар муҳим аҳамият касб этади.
Ягона талаб ўқувчиларнинг дарс жараѐнидаги, танаффус, синфдан ташқари ишлар
вақтидаги, жамоат жойлари ҳамда уйдаги хулқ-атвор қоидаларини ўз ичига олади. Пухта ўйлаб
109
қўйилган талаблари тизимининг мунтазам амалга оширилиши мактабда муайян тартибнинг
ўрнатилишини таъминлайди.
Педагоглар томонидан қўйиладиган талаблар қуйидаги шароитлардагина ижобий
натижа беради:
1.
Қўйилаѐтган талаблар ўқувчи шахсини ҳурмат қилиш билан қўшилиши керак;
2.
Қўйилаѐтган талаблар муайян мактаб ѐки синфдаги мавжуд шароитни ҳисобга олган
ҳолда қўйилиши лозим;
3.
Қўйилаѐтган талаблар аниқ бўлиши керак;
4.
Ўқувчиларнинг ташқи қиѐфаси, кийиниши, юриш-туриши ҳамда муомаласига
нисбатан қўйилаѐтган талаблар уларда маънавий маданиятни шакллантиришга
хизмат қилиши шарт.
Ўқитувчи қўйилаѐтган талаблар ҳажми, тизимини билибгина қолмасдан, талаб қилиш
методикасини ҳам ўзлаштириб олган бўлиши керак.
Ўқувчиларни талаблар билан таништириш кўпинча умумий мажлисларда амалга оши-
рилади, бунда таълим муассасаси директори ѐки ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари
истиқбол режалари ва уларни амалга ошириш жараѐнидаги талаблар мазмуни билан ўқувчи-
ларни таништиради. Батафсил таништириш айрим ҳолларда амалда кўрсатиш, кейинроқ син-
флар бўйича, синф мажлисларида, махсус суҳбатлар уюштириш тарзида амалга оширилади.
Хулқ-атворни таркиб топтиршга йўналтирилган талаблар билан таништириш мазкур
талаблар устида машқ қилдириш билан қўшиб олиб борилиши керак. Хулқ-атворни тарбиялаш
онгни тарбиялашга қараганда анча мураккаб иш, ўқувчилар талаблар моҳиятини яхши англаши
мумкин, бироқ аксарият ҳолларда уларга риоя қилмайдилар. Шу боис, мунтазам равишда машқ
қилдириш маданий хулқ-атворни одатга айлантиради.
Талабларнинг қўйилиш жараѐнида уларга ўқувчиларнинг амал қилиши устидан назорат
ўрнатиши лозим. Назорат қилиб бориш турли шакллар ѐрдамида амалга оширилади, чунончи,
хулқ-атвор журналини юритиш, синфдаги навбатчилик учун стендда баҳоларни қайд этиб бо-
риш ва бошқалар. Назорат ҳаққоний ва мунтазам бўлиши керак. Унинг натижаларидан
ўқувчиларни огоҳ этиб бориш лозим.
а) Жамоани уюштириш ва жипслаштириш унда фаоллар
(активлар) ни тарбиялаш билан чамбарчас боўлиқ. Ҳар бир педагогнинг жамоани шаклланти-
риш борасидаги ҳаракати жамоанинг таянч ядросини танлашдан бошланади.
Жамоа фаолларини шакллантириш жамоанинг у ѐки бу фаолиятига нисбатан эҳтиѐжи
мазмунидан келиб чиқади.
Ишончли, ишчан фаолларини яратиш учун ўқитувчи ўқувчилар фаолиятини уларнинг
жамоа ишларидаги иштироки, хулқ-атворни кузатиб бориши ҳар бир ўқувчининг ижтиомий
фаолиятини ташкил этиш лаѐқатини аниқлаши зарур.
110
Жамоа фаолларини шакллантиришда ўқувчиларнинг жамоадаги обрўсини ҳам инобатга
олиш лозим. Жамоа фаоли таркибини болаларнинг ўзлари, албатта, педагог иштирокида ва
раҳбарлигида танласа мақсадга мувофиқ бўлади. Педагог жамоа фаоли билан маслаҳатлаши-
шлар ташкил этади.
Жамоа фаолларининг ҳар бир аъзоси зиммасига муайян вазифа юклаш, маълум даврда
ана шу вазифалар юзасидан ҳисобот бериб боришларига эришиш лозим. Педагог айни шу фа-
олга оширилган талаб қўяди. Ўқувчилар жамоасида фаол раҳбарлигида ўз-ўзини бошқариш
жамоа аъзоларидан айримларининг бошқаси устидан устун келишига олиб келмаслиги керак.
Шу боис педагог фаолни мақсадга мувофиқ фаолият юритишини назорат қилиб бориши
лозим.
Ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқариш бу педагоглар томонидан ташкил қилинадиган
жамоа ишини уюштириш ва бошқаришда ўқувчиларнинг фаол иштирок этишидир. Ўз-ўзини
бошқаришнинг шакллари орасида жамоа аъзоларининг йиўилиши, конференцияси ҳамда турли
комиссиялар фаолияти муҳим ўрин тутади.
б) Ўқувчилар жамоасини шакллантиришда анъаналар муҳим аҳамият касб этади. Жамоа
анъаналари – бу барқарорлашган одат бўлиб, уларни жамоа аъзолари бирдек
қўллаб-қувватлайдилар. Жамоа анъаналари мазмунида муносабатлар хусусияти ҳамда жамо-
анинг ижтимоий фикри ѐрқин ифодаланади.
Жамоа анъаналари шартли равишда иккига бўлинади:
а) кундалик фаолият анъаналари;
б) байрам анъаналари.
Кундалик фаолият анъаналари ўқувчиларнинг ўқув фаолияти (ўзаро ѐрдам турлари) ни
меҳнат фаолияти (кўчатлар ўтказиш, ҳашарлар уюштириш ва бошқалар) ни ўз ичига олади.
Байрам анъаналарига турли воқеа ҳодисалар билан боўлиқ саналарни нишонлаш хусу-
сан, “Алифбе байрами”, "Мустақиллик байрами", "Наврўз байрами", "Хотира ва қадрлаш куни"
ва бошқалар киради.
Анъанавий байрамлар ўқув муассасаларида турлича ўтказилади. Ўқувчилар анъаналар
моҳиятини англасалар, уларга нисбатан онгли муносабатда бўлсаларгина унинг таъсир кучи
юқори бўлади.
Анъаналарнинг юзага келишида ўқувчиларнинг унга нисбатан муносабати катта
аҳамиятга эга. Мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар болалар жамоасига у ѐки бу ортиқча анъанани
юкламасликлари керак. Уларнинг вазифаси ошкор бўлмаган ҳолда ҳамда ўқувчилар яратиш
зарурлигини тушунтириш тадбирларини уюштириш ва ўтказишда биргаликда иш олиб бориш,
ўқувчиларни анъаналарни давом эттиришга ўргатишдан иборат.
Шахс ва жамоа ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиши борасида қуйидаги андо-
занинг яратилиши таъминланади (13-шакл).
111
13-шакл
Шахс ва жамоа
Шахс жамоага бўйсунади
Муносабатлар мувофиқлиги
Шахс жамоани ўзига бўйсунди-
ради
Жамоа
анъана ва
қадрият-
ларни
қабул
қилади
Жамоа анъа-
наларни ва
қадриятлар-
ни амалда
бажариш
Тўлақонли
бирлик
қарор то-
пиши
Шахс ва жамоага
ихтиѐрий бўй-
сунади (кон-
формизм) шар-
тини шаклланти
риш
Шахс жамо-
ани ўзига
бўйсундиради.
Жамоа фао-
ли- ятини
ташкил
этишда ке-
ракли роль
ўйнай
ди.
Жамоа анъаналари (қадрият-
лари) шахс томонидан маж-
буран қабул қилинганда унга
нисбатан норозилик келиб
чиқиши мумкин.
Икки ѐқлама қадриятлар тизи-
мининг қарор топиши
Норасмий
лидерлик
Юқорида билдирилган фикрлардан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
1.
Жамоа кишиларнинг шундай муайян гуруҳи бўлиб, у ижтимоий аҳамиятга эга бўлган,
умумий мақсад ҳамда мазкур мақсадни амалга оширишга йўналтирилган фаолиятни
ташкил этади. Жамоа ўзида бир неча хусусият (белгилар)ни намоѐн этади.
2.
Жамоани шакллантириш муайян қонуниятларга бўйсунадиган узоқ муддатли, мураккаб
жараѐн бўлиб, у кўпчилик педагогларнинг эътироф этишларида тўрт босқичли жараѐнда
қарор топади.
3.
Жамоани шакллантириш ўзига хос методика асосида амалга оширилади. Ушбу методика
доирасида жамоага нисбатан талабларнинг қўйилиши жамоа фаоли (активи) ни тарби-
ялаш масаласи алоҳида аҳамиятга эгадир.
Жамоанинг мустаҳкам бўлиши аъзолари ўртасида ўзаро ѐрдам, ҳамкорликнинг қарор
топишида жамоа анъаналари муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |