Ro'yo yoxud G'ulistonga safar



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/41
Sana04.07.2022
Hajmi1,53 Mb.
#738903
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41
Bog'liq
ahmad azam royo yoxud gulistonga

Муҳаббат гўшаси 
Кутубхонада қош қорайтириб ўтирган шундай кечқурунларимнинг 
бирида, аниқроғи, кеч кириб, атрофга тун қора чодирини тортиб бўлган, сим-
сиёҳ қоронғи тушган пайти яна чироқ ўчиб қолди. Бир нарсани сезгандек, 
биров, яна ҳам аниқроғи, худди ғулия қиз чақираётгандек, йўлимга туриб 
қолган нарсаларга уриниб-туртиниб, зинапояга югурдим. У ерга етишим 
билан, кўнглим сезганидек, бўйнимга нозик қўллар чирмашди, бўғиб 
юбораёзди. Юзимга ҳароратли нафас урилган. Тилим лолу қўлим билганини 
қилаверса! Унинг қўли ҳам тинч тургани йўқ… Энди бу ёғини батафсил 
айтиш номардлик, албатта. Сиз нимага фақат зинапоя деб ҳайрондирсиз? 
Ҳозир тушунтираман, зинапоя бўлгани билан совуқ мармар эмас, устига 
чўғдек қалин гилам тўшалган, гунгуртда чўғдайлиги билинмайди-ю, лекин 
қалинлиги жуда ўнғай. Кейин, фақат зинапоянинг ўзи эмас, ахир, 
бурилишида кенггина, эни бўйига бир ярим қулочча текис жой ҳам бор, 
унинг устида ҳам гилам пояндоз, унга ёнбошлаб, зинага бош қўйса ҳам 
бўлади, хуллас, ҳаяжонли гўша бемалол.
Лекин мен барибир бир куни: «Нимага энди зинапоя?», деб сўрадим, 
шунда қиз қулоғимни эркалаб: «Ҳамма нарса ток билан ишлайди, чироқ 
ўчса, ускуналар ҳам ўчиб туради», деб шивирлади. Зийрак одам эмасманми, 
дарров англадим. Э, баракалла, буларнинг ҳам нуқсони бор экан-ку, дедим 
ичимда. «Хўп, унда нимага хонада эмас? Ҳар ҳолда каравот бор, чанқаб 
қолганда сув-пув дегандек», десам, қиз эшитиш аъзоимни баттар суйиб: 
«Жим! – деб пичирлади. – Хонангизга ой нури тушади, у ерга ўрнатилган 
ускуналар жуда нозик, ой нури билан ҳам ишлайди». Ана холос, техникаси 
шунча ривожланиб кетганми деб роса ажабландим-да, бугун ой чиқмагани 
эсимга тушди. «Ҳозир борайлик. Ҳали ой йўқ, тонгга бориб чиқади», дедим. 
Ана шунда ҳайратдан анграйдим, қоронғида оғзим ҳам ланг очилиб қолган 
бўлса ҳойнаҳой. қиз нима деб нозланди денг? Хонамдаги эшитиб ёзиб 
оладиган аппаратлар чақнаб турган юлдузларнинг нуридан ҳам қувват олар 


128 
экан! Тушуняпсизми, ғулийларнинг қандай ривожланиб кетганини. Ой 
чиқмайдиган, юлдузлар ҳам йўқ, яъни булутли кечаларда ўта сезгир 
парраклари қилт этган шабадага пир-пир айланиб, кераклича жичча қувват 
билан ҳам ишлаб ётаверар экан. Фахрланиб ҳам кетдим, шундай ноу-хау мен 
учун ўрнатилган, демак, мен ҳам чакки одам эмас ё буларга ниҳоятда 
керакман. Ўзимга ҳам қойил бўлдим, албатта, тегирмоннинг тагидан бутун 
чиқадиганман-да, шунча кузатишларига қарамай, бир ғулия қизнинг 
кўнглини ром этганимдан кейин.
Шунақа чироқ ўчишлар тез-тез такрорланиб қолди. Баъзи кунлари 
кечаси икки марта ҳам ўчади, баъзан ҳатто уч марта. Ҳар ўчганда мен ҳам 
автоматга ўхшаб, зинапояга чопаман, ёниши билан хонамга зинғиллайман, 
ёки боққа чиқиб кетиб, ҳаяжоним ё ҳовлиққанимдан жимир-жимир 
аралашиб кетса ҳам, юлдузларни томоша қилиб, нафасимни ростлайман. қиз 
билан чироқ ўчганда ўпишамиз, яна у-бу ишлар, ёнгандан кейин бир-
биримизга бегона назар ташлаймиз. Атайлаб, албатта. Аммо ўзим ҳам толиқа 
бошладим, ҳар куни зинапояга югуриш, албатта, завқ, чарчатмайди, лекин 
қизни кечалари қоронғида суйиб, кундузи ёруғда занжири билан кўрганда 
раҳмим келиб, ичим эзиладиган бўлиб қолди. Шу кеча у билан бошқа ўзим 
бўлгандек, худди ўша ўзим энди ёруғда ўзимга бегонадек ғалати аҳволга 
тушаман. Яхши ҳам мен билан гаплашгани келадиган бир қоши оқ ғулий 
буни билмайди, дейман. Унинг зинапоядаги ускуналари чироқ ўчганда 
қувватдан узилиб ишламай қолиши рост шекилли, синини бузмайди.
Боғҳовлида менга қарамайдиган, табиий, гапирмайдиган ҳам бошқа, 
ташқаридан келган хизматчилар изғиб қолди. қўлларида қанақадир ихчам 
асбоблар, сувоқ тагидаги электр симлари қаердан қаёққа кетганию қаерида 
ишкал борлигигача кўрсатар экан. Ташвишли юзлари, бир-бирларига елка 
қисишларидан билдимки, чироқ ўчиши сабабларини тополмаяптилар. Лекин 
улар борида чироқ ҳам чидаб берди, мен ҳам дам олдим, хаёлларимни 
пешлаб оладиган бўлдим.


129 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish