Ro'yo yoxud G'ulistonga safar



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/41
Sana04.07.2022
Hajmi1,53 Mb.
#738903
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41
Bog'liq
ahmad azam royo yoxud gulistonga

Электрон бўёқ 
Бир куни соқол олаётиб иягимни тилиб олган эдим, «Fулистон 
жаранги»нинг бир чеккасидан тирноқдай йиртиб олиб, қонаган жойга 
ёпиштирдим, худди биздаги газеталарнинг қоғозига ўхшаб, бирпасда 
қотирди; бу ҳам шунақа - нархи паст, сарғишроқ, салгина дағал қоғоз. Эртаси 
куни қарасам, бугунги янги «Fулистон жаранги», лекин ўша йиртиб олган 
жойим ўша-ўша, яъни қоғози ўзгармаган-у, лекин босилган хабарлари мутлоқ 
янги. Қоғозини ўз билганимча хўб текширдим, офтоб нурига, чироқ ёруғига 
тутиб роса қарадим, тишлаб, тирнаб кўрдим, ғижимладим, яна дазмол босиб 
текисладим, лекин ҳеч нарса топа олмадим, оддий, оддийдан ҳам оддий 
газета қоғози. Фақат ўша қоғоз-у, саҳифалари худди телевизор экрани ё 
компьютер мониторига ўхшаб, зумда ўзгаради, ҳатто олдинги расмлари 
ўрнига тамомила бошқа суратлар пайдо бўлади. Кечаги сонида сокин бир кўл 
ўртасидаги қайиқда балиқчи ғулий сувга қармоқ солиб ўтирган бўлса, 
бугунги сонда қорли чўққидан чанғида учиб тушаётган ғулияни кўрасиз, 
занжири икки томонида худди қанотга ўхшаб ёйилган.
Ўйлаб-ўйлаб, охири ўзимча тахмин қилдим: йўқ, газета қоғозини 
компьютер монитори сингари дастурлаштириш, яъни қоғознинг ўзини 
компьютерга айлантириш ҳали буларнинг қўлларидан келмайди, лекин 
электрон бўёқ кашф этиб улгурганлар. Ҳамма лойиҳа, дастуру чиплар газета 
саҳифаларида эмас, бўёғида! қойилмисиз? Шунга ақлим етгандан кейин ўзим
ҳам «э-э, баракалла!» деб юбордим. Газетани ўқийсиз, тахлаб бир чеккага 
олиб қўясиз, яна очиб қарасангиз, сарлавҳаю санаси ўша бўлгани билан 
бошқа, янги, балки эртанги газета! Ҳа, улар эртанги, бир ҳафта кейинги, 
лозим топилса, бир ойдан сўнгги газетани бугун чиқараверадилар. Жуда 
қулай. Бир марта олсангиз бўлди, қоғозини авайлаб тутсангиз, бир йил ҳам 
янги-янгисини ўқийверасиз. Битта тугмани босиш билан юз минг, миллион 
тиражда тарқаган газета зумда ўзгаради, кўчага чиқиб, матбуот кўшкида 
навбатда турмай, ўша эски қоғозингизда янги янгиликларни ўқийверасиз. 


143 
Тасаввур қиляпсизми? Йўқ, унча тасаввур қилолмаяпсиз. Ҳиди чиқиб 
турадиган ўша газета бўёғини энг сўнгги технологияда дастурланганини 
тушуниб тургандирсиз, лекин бу билан минг-минг тонна қоғоз, бинобарин, 
миллионлаб гектар ўрмонзорларнинг асраб қолинаётганини ўйламаяпсиз. 
Мана, улар қаерда табиатни тоза сақлаш борасида илгарилаб кетган! 
Иқтисодий тежамни ҳисоблаб кўрдингизми? Ишчи кучи, транспорт 
харажатлари, атроф-муҳитни тоза сақлаш, кислородни камайтирмаслик. 
Ахир, ўрмонлар ернинг ўпкаси-ку, улар карбонат ангидридни ютиб, бизнинг 
тоза нафас олишимизга кислород етказиб беради.
Яна қаранг, мен нималарига қойил бўлдим. Газетада бирон қитмирроқ 
гап ё назоратсиз хабар ўтиб кетса, жуда онда-сонда шунақаси ҳам учрар экан, 
уни кўшклардан йиғиштириб олиш, одамларнинг уйидагини териб чиқишга 
сира ҳожат йўқ, бу ҳам битта тугмани босиш билан ҳал. Газетани шу ҳолича 
сақлайман деб, темир сандиққа солиб, устидан саккизта қулф урсангиз ҳам 
бефойда, ўн қулоч чуқур қудуққа ташлаб, устидан тупроқ тортиб 
тепкиласангиз ҳам ўша тубда турган ерида ичи янгиланиб қолаверади. Бир 
куни шундай бўлди: «Fулистон жаранги»да «Меҳмон ҳам ҳар хил бўлади» 
деган мақолани «Яқинда Fулистонимизга бир меҳмон келган эди, уни 
боғҳовлига жойлаштирдик», деган мақолани ўқиб бошлаб, «Ий-э, мени 
ёзишибдими?» деб таажжубга тушиб улгурмасимдан бирдан ўзгариб кетса! 
Қараб турибман, кўзимнинг олдидаги ҳарфлар жимир-жимир бўлди-да, 
саҳифанинг ўша жойи тиниқлашиб, янги бир мақола қалқиб чиқди. Худди 
мен бу ерга келмагандек. «Fулистоннинг мусаффо қорлари» деган мақола! Бу 
йил Кишан тоғининг Метин, Юксак, Fул биринчи, Fул тўртинчи чўққиларида 
қор жуда мўл, ҳатто саратонда ҳам кўчки хавфи бор, аммо бу қорлар жуда 
оппоқ, мусаффо-покиза бўлиб, Fулистоннинг сув таъминоти, миробчилигида 
муаммо кутилмас экан.
Матбуот кўшкларида, кутубхона, қироат заллари, одамларнинг қўлида, 
уйида, столларнинг устида, тортмаларидаги милён-милён нусха газета бир 


144 
зумда ўзгаради. қўлингизда ушлаб турган газетангиз ўқиётган пайтингиз 
янгиланади-я! Ҳатто дўкондан олиб ичғу ўраганингиз ҳам, борингки, йиртиб 
отиб юборган бўлсангиз, ўша йиртиқ парчадаги ёзувларининг ўша жойи 
янгиланади. Бу энди ҳар эҳтимоли учун, кейин биронта ғулий газетада 
шундай босилган эди деб, муддати ўтган, нотўғри хабарни кўтариб 
юрмаслиги учун. Fулийлар ерда ётган, ташландиқ қоғозни ҳам олиб, албатта 
ўқиб кўрар эканлар-да, бирон кўрсатма ахтариб. Лекин буни йўл-йўлакай 
айтяпман, ўзгариш асосан икки тарзда, биттаси газетани ўқиб бўлиб, 
тахлашингиз билан, яъни шу тахлаш билан эскисини ёпасиз, иккинчиси 
ўқиётган пайтингизнинг ўзида хато мақола ё хабарларни ошиғич тузатиш 
зарурияти юзасидан. Бу газетхонга ҳам жуда ўнғай, ишончсиз манбани ўқиб, 
ҳар хил хаёлга бориб улгурмасидан бу борадаги ҳукумат таҳрири ёки нуқтаи 
назари бетўхтов етказилади. 
Албатта, биламан, жуда бир зумда эмас, ўша янги хабар аввал ёзилади, 
текширувдан ўтади, компьютерга киритилади, кейин тарқатилади. Лекин 
шунча босма нашрни марказлаштириб, бир сонияда битта тугмани босиш 
билан янгилашни айтинг. Биз ҳам олдинга кетганмиз, лекин. Фақат шу, 
«Интернет»ни телефонсиз ишлата олмаймиз. Телефон узилиб қолса, 
«Интернет»имиз ҳам ўлади.
Бир кашфиёт навбатдаги ихтирога йўл очади. Электрон бўёқ кашф 
этилиши Fулистон матбаасига ҳам революцион таъсир ўтказган. Биласиз, 
хабарлар оқими сараланиб, танланади, китобларда дамланиб, қомусларда 
тинийди, кейин шу ўзанда тинмай оқиб ётаверади. Ҳа, айнан оқади, оққан 
оқим эса ўзгармай қолмайди. Биздаги қомуслар, айтиш мумкинки, қотиб 
турадиган нашрлар. Маълумотларнинг ҳаммаси чиғириқдан ўтиб, керакли 
мутахассисларнинг оқ фотиҳасидан сўнг, қомусда маҳкамланади ва энг 
ишончли охирги манбага айланади. Fулистон нашрлари, худди манбааси 
сингари, бундай қотиб қолган эмас. Улар қатъий ва мунтазам тарзда ўзгариб 
боради. Тез-тез таҳрирга учрайди, янгиланади, тўлдирилади, тузатилади ва 


145 
албатта, олдинги ўзгаришга учраган нашрни кейин қайтиб кўрмайсиз, уни 
эслашингиз ҳам шарт эмас, чунки ишончли манба сифатида энг сўнгги нашр 
тан олинади ва, бунда ҳам, табиийки, ҳаётдан орқада қолмаслигингиз, яъни 
охирги ҳақиқат шу экан деб, ёпишиб олмаслигингиз керак. Мана, масалан, 
«Fулистоннинг халқаро мавқеи: ҳайрат ва намунавийлик» қомусининг 10- 
жилдини ўқиган бўлсангиз, эртаси куни бориб яна айнан шуни ўқийман деб 
овора бўлманг, шу қомус, шу жилд жойида туради, лекин ичи бошқа, қайта 
ёзилган, бошқаттан нашр қилинган. Нашрлар ҳам Fулистоннинг ривожига 
мувофиқ, бу билмаган одамга сиртда мураккаб кўрингани билан, аслда жуда 
оддий жараён: улар ҳам Fулистоннинг изланишларини акс эттириши лозим, 
изланиш эса ўзгаришсиз бўлмайди, бу жамиятда эса ўзгаришлар тўхтамайди. 


146 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish