Ro'yo yoxud G'ulistonga safar


Fулистоннинг асосий санъати



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/41
Sana04.07.2022
Hajmi1,53 Mb.
#738903
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41
Bog'liq
ahmad azam royo yoxud gulistonga

Fулистоннинг асосий санъати
Энг аввало, айтиб қўяй, Fулистонда таомларни қандай тайёрлашлари 
ҳақида гаплашмаймиз, гўшт - ҳамма ерда гўшт, ёғ - ҳамма ерда ёғ, картошка-
пиёзу сабзи, макарону унлар ҳам шу, фақат уларни ким ейиши истисно: 
бизда одамлар, уларда ғулийлар. Ҳа, қандай ейиш ҳам… Билиб олаверасиз, 
қизиқ гаплар бор. 
Ўқиганим манбаларни бир-бир рўйхат қилишим шарт эмас, ҳозир 
ёзаётганимда, мени бошқа дард қийнаганидан, кўпи эсимга ҳам келмаяпти. 
Моҳиятини айтаман. Энг аввало, уларнинг биздан фарқи. Биз овқат 
тайёрлаётганда фақат унинг яхши чиқишини ўйлаймиз, тўғраганда 
кўзимизни ачиштириб, ёшимизни оқизса ҳам пиёз соламиз, кимқаёқдан териб 
келиб, кейин Чорсуда сотиладиган зираворлар, зирклар, нималигини ўзим 
ҳам билмайман, қанақадир таомларга занжабил деган нарсани қўшса, анвойи 
бўлар эмиш, анвойиси қанақа бўлса... Ош егимиз келса, уйимизда ўша куни 
ҳайит, ҳар куни ош есангиз – ҳар куни байрам, оғайнилар билан чойхонада ўз 
қўлимиз билан тайёрлайдиган бўлсак, ў-ў, бунинг гашти! Аввал бозор 
қиламиз, масаллиқнинг ҳам энг сархилларини танлаймиз, қуйруқни қора 
қўчқорникими ё оқ қўчқорникими, деб албатта сўраймиз, пулни аямаймиз 
лекин, сўнг чойхонада беш-олти жўра чункиллашиб, сабзи тўғраймиз, гўшт 
майдалаймиз, саримсоқ пиёзни бир қават пўсти билан тоштомирини ажратиб 
оламиз, бурнимизни шинқиллатиб тортиб, пиёзни парраклаймиз, гашт-да! - 
бирпасда жаз тайёр, дастурхон устида эркакларнинг жиддий ишини бошлаб 
юборамиз
Ош! Кунингдан бир кунинг қолса, палов е, пулингдан бир пулинг 
қолса, палов е! Қадимнинг одамлари ёмон ақлли ошхўр бўлган-да. Ош биз 
учун ҳозир ҳам ҳамма нарса. Айниқса-чи, ўртага олингандан кейин, ичида 
қайнаб, димланиб, қуйруқни тўйиб симирган қалампирнинг уч томонидан 
мағзини сиқиб чиқариб, ошамнинг устига жичча тегизиб қўйсангиз! 
Одамнинг бурни учигача тер чиқариб юборади-я! Даҳшат! Холестериндан 


121 
қўрқадиган европаликлар ҳам дош беролмайди бунга, ҳа, ўзим кўрганман, 
билагигача ёғини оқизиб, қўли билан еганини. Э-э, ошна, биз аллақачон 
қошиқда олишга ўрганиб кетганмиз, ҳозир ҳеч бир инсон қўлини, тағин 
ювилмаган панжшахасини ошга ботирмайди, десам ҳам эшитмаган. «Ориент, 
ориент, о-кей!», деб; қўй, деганга қарамай, билагини ҳам ялаган. Бу 
уларнинг тилида «Шарқ, шарқ, қойил!» дегани. Ҳақиқатан ҳам ош пишириш 
санъатимизга ўзимиз ҳам қойил. Бир акамиз бор эдилар, олим киши, лекин 
ош қилишда академиклар ҳам унинг олдига туша олмасди. Ошнинг дамини 
билиш учун капкирнинг учига бир чўқим илаштириб қараб: «Ҳар бир гуруч 
алоҳида ажралиб, битта-битта ўйнаб турмаса, ош – ош эмас, шавла», дер эди. 
Ошининг саримсоғини айтмайсизми, пўстидан ажратсангиз шилп этиб 
тушади-да, гуручнинг устида килкиллаб туради. Еб, эй худо, саримсоғинг 
ҳам шунчалар тотли бўладими! – деб юборасиз. Ҳа, жаннати одам эди, 
сабаби – дўзахга тушган бўлса ҳам, у ердаги мутасадди шайтонларга ош 
қилиб бериб аллақачон жаннатга ўтиб кетган, ҳа. 
Шунақа. Битта ош борасида шунча ёзиш, бундан ҳам кўп гапириш 
мумкин. Бошқа таомларимиз ҳам шундай. Йигитларимизнинг лағмоннинг 
хамирини чўзганини кўп кўргансиз, чучвара тукканини-чи? Йўқ, 
кўрмагансиз. қўлидаги гўшт билан хамирни узиб олади-да, тахтага 
тераверади – чучвара тайёр! Ҳайрон қолганман, лекин гўштни хамирга 
қандай тукканини кўзим илғамаган. Манти, норин, қази-қарта, ҳасип… булар 
ҳам қозон санъати. Ҳаммасини ҳавас билан, нашъа қилиб, завқланиб 
тайёрлаймиз. 
Лекин Fулистондаги таом санъати, масаллиқ ўша-ўша бўлгани билан,
мутлақо бошқа масала. Мен бу борада кўп манбаларни ўқидим, 
ўқиганларимни ўқимаган манбаларимга солиштирдим, улар ўртасидаги баҳс-
тафовутлар билан танишиб, охири, сизга оддий, содда тилда гапириб 
беришга қарор қилдим.


122 
Мана, биз овқатни тайёрладик дейлик, ишимиз битди, ўзимиз қўлни 
ювиб, дастурхонга ўтирсак ҳам бўлади. Тайёр овқатни ким хоҳласа, сузиб 
олаверади, «Биз пишириб қўйдик, қулинг ўргилсин қилиб, нима, сузиб 
олишни ҳам эплолмайсизми», деб таъна қилсак ҳам ярашади. Энди шошманг,
ғулистонликлар биздан фарқи шу ўринда, образли қилиб айтганда, бизнинг 
таом тайёрлаш санъатимиз етиб келган охирги манзилдан уларнинг санъати 
бошланади. Ҳа, баракалла, тайёр таомдан!
Мен ўқиганларимдан келиб чиқиб айтяпман. Кенг оммани қизиқтиради 
деб, айниқса шу таом ҳақидаги жилд-жилд тадқиқотларни варақлашдан 
эринмадим. Шунинг учун ҳам дейманки, таом тайёрлашда бизнинг 
санъатимиз етиб келиб, тугаган поғонадан ғулийларники давом этиб кетади. 
Бутун завқ, ҳамма томоша қозон устида, шу ердан бошланиб, ҳў, кейин 
дастурхон устида ҳам давом этади. Буни бир-бир гапиришим керак.
Мана, бир ўйлаб кўринг, биз нима қиламиз. Яъни таом тайёр бўлгандан 
кейин - сузамиз. Қўлимизда, ош бўлса, капкир, шўрвага – чўмич, бир 
қўлимизда лаган ёки коса, қозондан нима илиниб чиқса, шуларга 
ағдараверамиз, хай, сузилган ошга капкирни бундай айлантириб, зеб бериб 
ҳам қўямиз, гулдай қилиб, бир-икки парра қази қўямиз устига. Шу билан 
думоғимиз чоқ, иштаҳа карнай. Йў-ўқ, Fулистонда тамомила бошқача. Тўғри, 
у ерда ҳам шу капкир-чўмич, шу лаган-коса, вазифаси битта. Лекин уларни 
қўллаш шунчалар санъатки, тасаввур қилиб тургандирсиз, ҳа, занжир билан 
боғлиқ! Fулийлар доим занжирбанд-ку, таомланганда ҳам албатта 
ечмайдилар. Нафақат ечмайдилар, балки у билан таомланишни томоша-шоу 
даражасига кўтариб юборганлар. Ҳам қорин тўйғазадилар, ҳам мусиқа 
тинглайдилар. Оғизларида ош, кўнгилларида қулоқларидан кириб турган куй 
сеҳри.
Келинг, ҳамма биладиган шўрвани олайлик. Яъни уни сузишни. Бунинг 
нимаси санъат, шўрва сузиш ҳам ишми, бошқа гап қуриб кетган экан-да, деб 
энсангиз қотмасин. Тўғри, бизга шўрва сузишда ҳеч нарса халақит ҳам 


123 
бермайди, чап қўлимизда коса, ўнг қўлимизда чўмич, чапақай бўлсак, 
тескариси, - сузаверамиз. Энди занжирбанд қўлингиз билан шунга уриниб 
кўринг-чи, эплолмайсиз, чунки занжир халал беради, қўлингизни тортиб 
қолади, косага тегиб кетади, ўралишади, ишқилиб, шалдир-шулдир қилиб 
асабингизни бузади-да. Fулийлар эса ана шу халални, ўнғайсизликни санъат 
даражасига кўтарганлар ва бундан, ҳам кўриб, ҳам эшитиб, оламжаҳон завқ 
топадилар. Завқ деганда сиз эҳтимол уларнинг қўллари занжирбанд ҳолда 
бир томчи ҳам тўкмай, занжирни қозонга ё косага тегизмай чаққон 
сузишларини ўйлаётгандирсиз? Йўқ, яна янглишасиз! Бунда занжирнинг 
иштироки шу қадар табиий, шунчалар заруратки, усиз мумкин эмас. Бу 
санъатда занжир куйлайди. Ҳа, куйлайди, куйлаганда ҳам турфа мақомда. 
Билимдон ғулий хўранда шўрва сузилишида занжир куйини тинглаб, бир 
дунё маълумот ҳам олади, яъни шўрвага нималар солинган, масалан, қанча 
гўшт, ниманинг гўшти, ўша нима қайси яйловда қанча семирган, териси оқми 
ё қорами, шохи бурамами ё тўғри эдими, молбозордан неччи пулга олинган, 
ким сўйган ва қайси кушхонада… Эҳ-ҳе, ўқийверсангиз, шу оддий, биз ит 
боғлайдиган занжирнинг жиринглашида шунча маълумот борлигидан 
бошингиз айланиб кетади. Ҳа, яна ошпазнинг ана шу занжир рақс куйида 
бошқа масаллиқларнинг ҳам қаерда ўсгану қанчадан олинганидан тортиб, 
қозонга тушгандан кейин қайси маромда милтиллаб қайнаганигача, шўрва 
пишгандан бери қанча хўрандага тортилдию ҳозир нечта одамга 
сузилаётгани, яна қозонда қанча ғулийга етарли қолганигача ҳаммаси бор. 
Мен буларнинг ҳаммасини батафсил айтмаяпман, чунки биласиз, кейин бизга 
унча фарқи ҳам йўқ, шўрванинг устига сепилган зиранинг Ҳиндистондан 
келганми ё ўзимизнинг Зомин тоғларидан терилган озгинасига сабзининг 
уруғини аралаштириб сотганларми, унча билмаймиз, ишқилиб, ҳид берса 
бўлди. Бошқа нарсалар ҳам шу, картошкасининг бир қайнагандан кейин 
уваланиб кетадиган навидан бўлмаса, бас. Унинг қанақа куйда, қанақа нотада 
товуш бериши кимни ҳам қизиқтиради дейсиз!


124 
Ана, энди ўзингиз хулоса қилаверинг, битта шўрвани сузишда шунча 
гап бўлса, бошқа, мўътабарроқ овқатларни қозондан дастурхонгача 
етказишда нималар бор эканини. Fулийлар ўрганиб кетган-у, лекин агар 
бизда бўлса, гуррос-гуррос томошага бориб, сузилишини кўраман деб, ўзини 
ейиш эсларидан ҳам чиқиб кетиши турган гап.
Энди, таомни сузишда шунча санъат кўрсата оладиган ошпазнинг уни 
пиширишда қанақа моҳир бўлиши кераклигини тасаввур қилаверинг. Ҳа, 
ошпазлар ҳам сараланган, устаси фаранг, кўрикларда ютиб чиққан. Махсус 
ҳайъат жуда ҳам махсус кўрикларда таомларни татиб кўриб, ошпазини ҳам 
танлайди, айни сузаётган пайтда қайси мусиқани қайси регистрда, қандай 
товуш баландлигида чалишини ҳам қатъий белгилаб беради. Албатта, 
занжирда чалишни. қўли ширин бўлмаган ошпазнинг занжирини таъсирчан 
садоларда жиринглатишга ҳадди ҳам сиғмайди, ҳаққи ҳам йўқ. Бунга 
муҳтожлик ҳам кўрилмайди, чунки пазандалик маҳорати билан, уни 
занжирини куйга сола билиши битта бўлиб кетган. Ана энди, ана шу кўрикда 
мутасаддиларнинг битта шўрвани сузиш борасида қанча билим ва маҳоратга 
ўзлари эга бўлишлари кераклигини тасаввур қилиб олаверинг. Ахир, ўзи 
билмаса, қандай ҳакамлик қилади? Бу сизга биздагига ўхшаб, ҳурмати ё 
хизматига қараб, тўғри келганни жюрига тиқиштириб, кўрик ўтиб кетгандан 
кейин нима тўғрисида мусобақа бўлганини тушунтириб ўтириш эмас.
Мен «Fулистонда пазандалик, таом тайёрлаш-сузиш санъати 
мусиқаларининг хос хусусиятлари борасида фундаментал масалалар» деган 
тадқиқотни варақлаб, дейлик, шўрва сузишда 487 хил асосий куй, 17918 
оҳанг, 27000 хил жингир келтирилганини санадим. Қойил лекин, ҳар бир 
куйнинг тавсифи, ҳар бир занжир ҳалқасининг товуш қаторидаги ўрни, 
регистрлари, жингирларнинг амплитуда ва децибелларигача батафсил 
ёритилган. Ва, биласизми, йўқ, сиз мутлақо билмайсиз, бу жингир-
жингирларга ўша кунги ўша соат, ўша дақиқадаги обу ҳавонинг таъсири, ўша 
пайтда эсган шабаданинг қаёқдан келиб, қаёққа йўналишигача қандай оҳанг 


125 
яратишлари ҳам очиб берилган. қойилмисиз? Бизнинг шашмақомдан фақат 
номларини биладиган, куй тавсифида беш-олти оғиз доно гапдан нарига 
ўтолмайдиган айрим мусиқашунос олимларимиз улардан ўрнак олсалар 
арзир эди.
Тўғри, уларда ҳам ечилмаган муаммоли масалалар йўқ эмас, 
камчиликлар учрайди. Мен Fулистон Фанлар академияси Таом мусиқаси 
илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан йигирма уч йил бадалида 
тайёрланган 117 жилдлик «Фарҳанги таом»нинг 69- «Мусиқун луғот» 
жилдида маълумотлар О.Ш. деган ғулий олимнинг «Шарҳун мусиқун 
тамаддин» тадқиқотига қараганда у қадар аниқ эмаслигини кўрдим: 
«ШМТ»да асосий куйлар 450 атрофида, оҳанглар – 20000га яқин, жингир – 
30000тача. Қаранг, бир олими қилган ишга, у эришган натижага бутун бошли 
институт жамоаси етиша олмаган! Аммо «Фарҳанги таом» қомусининг 1-5 
жилдидан мен ўзимга қимматли маълумотлар олдим. Бу жилдлар таом 
мусиқаси тарихи, мусиқа бобидаги ғоявий-занжирий қарашлар, курашлар 
ҳақида ғоят диққатга сазовор фактларга эга бўлдимки, буни вақти соати 
келганда алоҳида ёзарман. Айни бир пайтда, истеъмол этаётганда 
хўрандаларнинг қайси таомга қандай куйни қўллашлари, яъни ижро 
қилишларини ҳикоя қилиш ҳам мароқли жуда. Аммо ўйлайманки, таомни 
сузишда шунча кую оҳангларни кашф этган ғулийлар, унинг истеъмоли 
чоғида ҳам занжирларини қандай тароналарда куйлатишларини ўзингиз ҳам 
осон тасаввур эта олурсиз.
Лекин, бари бир, бу қадар мусиқий нафосатни туйиш учун ғулий 
бўлиш керакми ё улар ўзларини шундай билағон кўрсатадиларми, мен шунча 
қомусу тадқиқотларни ўқиб, талай маълумотларни қўлга киритган, яъни 
уларнинг мусиқа назариясини пухтагина эгаллаган одам, ошми, шўрвами, 
лағмонми, бари бир, мусиқасидаги нозик оҳангларнинг фарқи тугул, жаранг-
журунгининг нима зариллигини ҳам тушунганим йўқ. Ҳеч нарсани ҳис 
этмадим. Ўзи бу ёқда ҳам мусиқа борасида, айтдим-ку, қулоғимни от босган, 


126 
берилиб, роҳат қилиб эшитаман-у, нима тўғрисида эди, деб сўрашса, тўғриси, 
гап топа олмайман. Лекин, такрор айтаман, ғулийларга қойил бўлдим. Битта 
лағмоннинг хамирини ҳаволатиб чўзишнинг ўзи жилд-жилд таъриф, сузиш – 
бутун бошли, кўп йиллик тадқиқот, ҳаммаси мусиқа, ҳаммасида занжир 
куйлайди. Сизга бу куйларнинг таркибий қисмларини, шўъба ва 
шўъбачалрини билишнинг ҳеч бир ҳожати йўқ, занжир тақмаганингиздан 
кейин, бари бир, тушунмайсиз, тушунганингизда ҳам, минг урининг, ижро 
этолмайсиз, негаки, занжирингиз йўқ, бинобарин, занжир куйлари ҳам сизга 
мутлоқ керак эмас, вассалом, ахборингиз учун айтяпман, холос.
Таом тайёрлашу сузиш, унинг истеъмоли борасидаги жилдларни 
титкилашга анча куним кетди, кундузи кутубхонага қамалган бўлсам, 
кечалари телевизордан кундузи ўқиганларимни томоша қилдим, менга керак 
бўлмаса-да, бу ердан қутулсам, ҳангомаларда айтиб берарман деган умидда 
кўп нарсани ўргандим. Ҳамма-ҳаммаси занжир билан боғлиқ, занжирдан 
келиб чиқади ва занжирга бориб тақалади. Чиндан ҳам занжирсиз яшайдиган 
мен билан сизга бу нарсаларнинг ҳеч ҳам кераги йўқ, агар ҳам гапхона учун 
демасак. Кейин сизга айтсам, буларнинг санъати ўзлари кишанда бўлгандан 
кейин занжирига уриб кетганми ҳам дейман.
Лекин бошқа гап бор – дўстимнинг рўмонида бу ҳақда бир оғиз ҳам гап 
йўқ! Ёзма, деб айтишимдан қўрққанми ё Fулистон кашфиётчиси ўзи бўлгиси 
келганми, ишқилиб, мендан шуларни сўрамаган, сўраганида ҳам айтмас 
эдим-ку-я, лекин нима қилади ўзи билмаган нарсаларни ёзиб? Бошидан ўтган 
– табиб дейишади, мен бунга бошидан ўтмаганини ёзган ёзувчи ёзувчи эмас, 
деб қўшимча қилар эдим. У рўмонини Fулистоннинг билимдони – менинг 
ўқишимни, дўст бўлсак ҳам, ўйлаб кўрмаган-да… 


127 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish