Fулистон қомуслари ва баҳслар
Менга энг керакли китоб - «Fулистоннинг катта қомуси» бор экан. Ўзи
ҳам бир юзу йигирма бир жилд, ҳали тугамаган ҳам. Бу сўнгги нашр, лекин,
кейин билдим, охиргиси эмас, жилдлар ҳам саноққа етмаган, қайта нашр эса
адоқсиз бир жараён.
Мен ўқиган қомусда Fулистоннинг жуғрофий жойлашуви, ҳудуди,
глобусда тиккасига ва энига кетадиган меридиан билан параллеллари,
аҳолиси сони ҳақидаги маълумотлар йўқ ҳисоби, боридан ҳам бир нарсани
англаш қийин, чунки аниқ рақамлар эмас, қанақадир манбаларга ишоралар
бор, ўша манбаларни топсангиз ҳам, уларда улардан ҳам олдинги манбаларга
ишоралар чиқади. Уларни минг титкилаганингиз билан, Fулистон деган
мамлакат мавжуд, унда ғулийлар яшайди, деган лўнда маълумотдан нариёққа
ўтолмайсиз. Масалан, бир жилдда Fулистон аҳолиси ҳақида фалон
манбанинг фалон саҳифасидан билиб олишингиз мумкин, дейилган бўлса,
қизиқиб, ўша манбани топсангиз, унда ҳам ўз навбатида яна битта ёки бир
нечта манбага суяниш кераклиги айтилади-да, уларнинг ўртасидаги
ихтилофлар ва фарқлар ҳақида баҳс кетади, бунда ҳам нимада ихтилоф, нима
нимадан нимаси билан фарқ қилади, буни билиш учун ҳам яна бир нечта
жилдни варақлаб кўришга тўғри келади. Энг охирги манбани топдим деб
ўйлаб, ўқий бошласангиз, унда ўзидан олдинги тадқиқот билан ҳам, кейин
ўтказиладиган илмий изланишларнинг йўналишлари билан ҳам кескин баҳс
кетган бўлади. Охири чарчайсиз-да, ҳа-е, шу экан-да, билдим – нима,
билмадим – нима деб, қўл силтайсиз. Балки шуниси ҳам маъқулдир, кўп
маълумот олганингиз билан шохингиз чиқиб қолмайди, ундан кўра аниқ иш
қилиш керак. Ҳар ҳолда, қомусни тузган ғулий олимларининг фикри шундай.
Улар баҳсга ниҳоятда уста. Мантиқ илмини сув қилиб ичиб юборганлар.
Масалан, осмонга булут чиқиб, ёмғир ёққани илмий мубоҳаса объектига
айланадиган бўлса, шундай жиддий тус оладики, ёқангизни ушлайсиз. Энг
аввало, осмонга булут чиққанми ё чиқмаганми, шуни баҳслашиш керак.
103
Булутмиди ё булут эмасми, ёмғир ёққан бўлса, албатта - булут, лекин буни
асослаб бериш лозим, булут экан, демак, осмонни тўсади, осмонни тўсса,
осмоннинг ўзи бормиди ёки йўқ, яъни кечасими ё кундузи, кечаси чиққан
булут билан кундузи чиққан булут бир-биридан тамомила фарқ қилади,
уларнинг туси ҳам бошқача, демак, кечаси ё кундузи чиққан булутдан ёмғир
ёққан дейлик, унда қанақа булутдан қанақа ёмғир ёғди? Ёмғирликка ёмғир,
лекин қанақа эди, ҳақиқатан ҳам ёғяптими ёки тасаввур қиляпмизми? Битта
ёмғир ёғиши ҳақида шунча мантиқ, баҳс-тортишувлар. Ўқийвериб, каллангиз
ачиб кетади-да, э-э, ёмғирингни ҳам худо кўтарсин! – деб охирги жилдни
отиб, иккинчи ўқимаганим бўлсин, энди тинч яшайман деган хулосага
келасиз. Ана шу қилганингиз тўғри бўлади, бўлмаса, ўқияпманми, йўқми, ё
менга шундай туюляптими, унда нима учун, нимага… деб ўз-ўзингиз билан
баҳсга киришиб кетасиз-да, кейин, бандасининг раҳмини ўзи есин, ақлдан
озишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Бу гапларни бекорга айтмаяпман, уларнинг
баҳс билан яшашини ҳали кўрасиз.
Лекин мен бечора Fулистон ҳақида кам нарса билганим учун, кўпроқ
билай деган умид билан кўп нарсани ўқидим. Ўқиганим қомус жилдларида
ғулиёт фалсафаси, эътиқоди, урф-одатлари, яшаш тарзи борасидаги
маълумотлар жуда бисёр, лекин булар ҳам бевосита уларнинг ўзи ҳақида
эмас, балки тартиби тўғрисида экан. Шу маънода жилдларни тартибот
қомуслари деб аташ тўғрироқ. Чунки ҳамма масала, у ашёми, фалсафий
тушунчами, ёки одатми, фарқи йўқ, ҳаммасининг ўзидан кўра, қандай
тартибда амалга оширилиши ёки қайси тартиб туфайли юзага келиши тадқиқ
этилади ва ҳамма-ҳаммаси олиб бориб, занжирга боғланади. Ҳа, шундай.
Бизда ҳам, эсингиздами, илгарилари ҳаммасини партияга боғлар эдик. Тўй
қилсак, икки ёшнинг боши қовушса ҳам, албатта, буни партиянинг
ғамхўрлигидан деб, капеэсэсга шарафлар ўқиб, доҳийга раҳматлар айтар
эдик.
Худди
болаларимиз ҳам
марҳум
доҳийнинг
карами
ва
меҳрибонлигидан дунёга келгандек. Буларда ҳам, нима бўлмасин, занжир
туфайли, занжирнинг тартиботи берган имконият сабабли деб ёзилар экан.
104
Мана, занжирбанд бўлгани учун тўй қилган, у занжирбанд бўлгани учун
тўйига бошқа занжирбандлар келган, ҳа, ёшлар ҳам ғулий бўлганлари
учунгина севишиб, бир ёстиққа бош қўйганлар. Тўғри лекин, бошқача
бўлиши ҳам мумкин эмас, занжирсиз Fулистонда тўй қилолмайди,
занжирбанд бўлмаса, маъракасига ҳеч ким келмайди ҳам, умуман биров уни
севмайди, у ҳам бировни севолмайди. Занжирсиз бу мутлоқ мумкин бўлмаган
нарса.
105
Do'stlaringiz bilan baham: |