Ro'yo yoxud G'ulistonga safar


Fулистон тарихи ҳақида нақллар



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/41
Sana04.07.2022
Hajmi1,53 Mb.
#738903
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   41
Bog'liq
ahmad azam royo yoxud gulistonga

Fулистон тарихи ҳақида нақллар 
Фақат кундалик ҳаёт, ҳозирги воқелик шундайгина эмас, балки 
Fулистоннинг тарихи ҳам ривожланишда: биз тарихни ўтмиш деб қараймиз, 
унда кечган воқеа-ҳодисаларни ўрганамиз, из қолдирмаганларининг изини 
излаймиз, қадимни билиш учун тупроққа айланган пахса деворларнинг 
тубидан осори атиқаларни кавлаб оламиз, яъни археологик қазилмалар 
ўтказамиз. Кўп-кўп асрлар илгари ўтиб кетган тарихдан фақат сопол 
косанинг синиқлари қолган, агар ҳам ёзуви бўлмаса, ҳеч нарсадан гувоҳлик 
бермайди, уни албатта катта пулга лабораторияларда ультрабинафша, 
инфрапушти нурлар билан текширтириб, даврини аниқлашга тўғри келади.
Бурни учиб, қулоғи синган бир қарич ҳайкалча чиқиб қолса-ку, эҳ-ҳе, қанча 
ёқимли ғалва! Маърузалар, конференциялар, банкетлар. Ўша жойни 
кавлатишга қанақадир тендер-консорциум деган даҳмазалар… Fулистонда 
эса оппа-осон, минг йил олдин асли ўзи нима бўлган деб бош қотиришнинг 
сира ҳожати йўқ, ўша оқсоч тарих бугун яратилади-қўяди, вассалом! Тарихда 
нима бўлган бўлса бўлгандир, унинг ҳозирини кўриш керак. Шунча маблағ 
сарфлаб, вақт кеткизиб ўқиб-ўрганишдан кўра янгидан ёзиб қўйилади - 
тамом! Кавлаб нима керак, сопол косада ёвғон ичди, нимаю олтин косада 
шароб симирди, нима, ўтиб кетган гаплар, бугунга қандай қизиғи бор? Хўп, 
борингки, ўша олтин косада шароб ичган ғулий ҳозирги бирон ғулийнинг 
бобо-бобо-бобо-бобокалонидир, лекин ўтмишдан чиқиб келиб, ўша 
шаробидан бизга ҳам қуйиб беряптими? Қайтангга тарих ҳам тозаланади, энг 
ибтидоий инсонлигимизда гўштни пиширмай еган эканмиз деб, уялиб 
юрмайсиз, унинг ўрнига илк ибтидоий босқичдаёқ одамсимон маймун
гўштни чўп сихга тортиб, оловга тутиб кабоб қилишни ўрганиб олган эди, 
деб тузатиш киритилади, бўлди! Пўстакка ўраниб юриши ўз-ўзидан келиб 
чиқади, ҳайвоннинг гўштидан кабоб қилишни билган маймун унинг шилиб 
олинган терисини қуритиб, авратини бекитиб юришга ақли етар, ахир. 


147 
Шунинг учун ҳам Fулистоннинг тарихи муқим бир воқеалар 
силсиласидан иборат эмас. қомуснинг бир жилдида унинг шимолида бир 
мамлакат жанубидаги мамлакатга ҳужум қилган бўлса, ундан олдинги 
жилдда ёки шу жилднинг бугунги нашрида жанубдаги мамлакат шимолдаги 
мамлакатга ҳужум қилган, лекин аҳамияти йўқ, чунки Fулистон иккаласига 
кафил турган, уришсаларинг уришаверинглар, мен уришмайман, деган ва шу 
билан тинчлик гаранти сифатида намуна кўрсатган. Ана, мантиқни 
кўряпсизми, Fулистон аралашмагандан кейин кимнинг ким билан 
уришганининг бугунги ғулий тарихшуносга нима қизиғи бор? Бордир, лекин 
озгина. Fулистоннинг бугунги равнақини қадрлаш учун. Жанубдаги давлат 
шимолдаги давлат билан уришган бўлса, бу тўқнашув қаерда кечган, ўртада 
Fулистон-ку, у пайтлари учқичлар бўлмаган, жанглар ҳавода кечган десангиз. 
Бу ҳам жиддий савол. Fулистон бунда ҳам зўр йўл танлаган - унинг бир 
чеккасида бепоён Бодия саҳролари бор экан, икки томонга ўша ерларда 
муҳораба ўтказишга рухсат берган. Ана, биёбон, бир-бирингнинг гўштингни 
хоҳлаганча е, мен розиман, э-э, ўлиб, қирилиб кетмайсанларми, деган. Уруш 
тугагандан сўнг эса катта фойда кўрган, ҳар икки томоннинг ҳам талафотга 
учраган нарсалари саҳрода қоладими, саҳро кимники – Fулистонники! 
Урушни вайронагарчилик деймиз-у, лекин саҳрода вайрон бўладиган ҳеч 
нарса йўқ, қайтангга урушдан кейин ҳар икки томондан эскирган, бузилган, 
синган, ўққа учраган ниҳоятда кўп ашё қолади, уларни тузатиб, қайта ишга 
солиш мумкин. Темири эритилиб, қайта қуйилади. Ана сизга текин даромад. 
Мен бир жилдда ўқиб улгурдим, эртаси куни варақласам ўчиб кетибди: икки 
томонидаги қўшниларни бир-бирига кўпинча Fулистоннинг ўзи гиж-гижлаб 
қўяр экан, азбаройи манфаат учун. Дипломатиядан аниқ фойда ундиришни 
қаранг. 
Шу маънода Fулистон тарихи жуда бой, тарихшунослигининг 
тадқиқотлари ҳам бепоён, ўзгаришлари жуда кўп. Бу шу қадар одатий 
аҳволга айланганки, бирон-бир олим эътироз билдирмайди, ҳар қандай 


148 
янгиланиш худди шундай табиий қабул қилинади. «Тарихни ғулий ўз 
қўллари билан яратади», деган нақл ҳам шундан. 
Fулистон тарихида бевосита ўзи қатнашган урушлар жуда қадим 
ўтмишда бўлган, қачон унинг бунақа бемаъни ишга аралашганини аниқлаш 
ҳам мушкул албатта. Урушлар ҳам урушдан кўра тарбия учун ўйлаб 
топилган тўқима тўқнашувларга ўхшайди. Уларда ҳамиша ғулийлар устун 
келган, кимлиги номаълум душман томон узил-кесил ва батамом таслим 
бўлиш пактига ялиниб қўл қўйган. Бостириб киргани келган жойига итқитиб 
ташланган, бостириб борилгани ўз ҳудудида яксон этилган. Fанимнинг 
лашкари лак-лак қирилиб кетган, лашкарга қўшилиб қурол-аслаҳаси ҳам 
кунфаякун бўлган ёки ўлжа олинган; Fулистон тарафдан биронта ғулий 
ўлмаган, аксинча, ўнлаб ғулий қаҳрамонларнинг оти чиқиб, донг қозонган. 
Ҳатто шундай ривоятлар бор, қадим-қадим замонда, унда ҳали одамлар 
ўқ-ёй ва қилич билан уришган экан, Fулистонга бостириб кирмоқчи бўлган 
ғаним унинг чегарасига қўнибди-да, куч синашиш учун ўзи томондан бир 
паҳлавонни олдинга чиқариб, бу томондан ҳам бир талабгорни ўртага 
ташлашни сўрабди. Fаним паҳлавон бўйи булутларга етадиган, ҳаммаёғи 
зирҳли бир забардаст дев экан, унга дов тортиб чиққан ғулийнинг қўлида 
хивичдай қилич, елпиштовоқ қалқон, мунғайибгина турган эмиш. Ғулиёт 
энди мунимизнинг куни битди, барчамиз душманга ем бўламиз деб турганда, 
ғаним паҳлавон урушга киришдан олдин, ғулий талабгордан «Нимага занжир 
таққансан?», деб сўрабди, ғулий унга «Билмайсанми, бутун кучимиз 
занжирда-ку», депти, шунда ҳалиги: «Ий-э, ҳали ҳамма аскарларинг шунақа 
занжирга ўралганми?», деб сўраса, ғулий: «Ҳа, бўлмаса-чи!», деган экан, 
паҳлавон полвоннинг ҳурраси учиб, заҳраси зоғора бўлиб, «Бунақа занжирга 
кишанбанд лашкардан ўзи асрасин, тартибни енгиб бўлмайди», деб, устидаги 
зирҳини ечиб ташлаб, қиличу қалқонини отиб юбориб, ўзи орқага қочган 
экан.


149 
Шунақа тарихий ривоятлар жуда кўп, ҳаммасида ҳам занжир устун 
келган, ғулийларни доим ҳимоя қилган. Бу ривоятларни бир марта ўқиб 
улгурасиз, кейинги ўқишда шу ривоят бошқачароқ тус олади ё тамоман 
ўзгариб, янги бўлиб қолади. 
Болаликдан китобга ружу қўйган одам, боғҳовлида катта кутубхона, 
айниқса хилма-хил қомусларнинг мавжудлиги кўнглимдагидек иш, кўп 
кунлар ўқишдан эрмакка бош кўтармадим. Хизматчи қиз дамлаб кирадиган 
чойнак-чойнак чойларни ичиб ташладим. Унинг кундузлари ўзини бегона 
тутиши кўнглимга фором келган, севгидан ҳам чарчаганман шекилли, 
занжири шиқирласа, кумуш жарангдан илгариги завқим йўқ, асабим ўйнайди, 
уни кўрмасам ё у менга қарамаса, анча яхши, қомуснинг устида чарчоғимни 
ёзаман.
«Fулистоннинг эски ва янги тарихи» деган 23 жилдли қомусни, 
«Fулистон тарихи: афсона ва ҳақиқатлар», «Fулистон тарихига концептуал 
ёндашув», «Fулистон тарихига фалсафий қараш», «Fулистон: занжир 
фалсафаси генезиси» каби ёстиқдек-ёстиқдек тадқиқотларни ҳижжаладим. 
Ўқиш баробарида аста-секин бу мамлакатда умуман ҳеч қандай уруш 
бўлмаган, инчунин, у бирон-бир давлат устидан «тўла ва батамом» тугул, 
умуман ҳеч қандай ғалаба қозонмаган, бинобарин, унинг ҳеч қанақа душмани 
бўлмаган, йўқ, бўлмайди ҳам деган фикрга келдим. Шу фикрим ўсиб, унинг 
умуман тарихи ҳам йўқ шекилли, деган хулосага ҳам соғ-салом бориб 
қолдим. Шунча туманли, атай чалкаштирилган нарсаларни ўқиб жинни 
бўлмай, яна бир хулосага келиш ҳақиқатан ҳам катта гап, ахир. Лекин ҳар 
қандай мамлакат ё халқнинг яхшими-ёмонми, бари бир, нимадир ўтмиши 
бўлиши керак-ку! Унда, ё Fулистоннинг иккита: бири – ҳақиқий, аммо 
яширилган, айтилмайдиган, иккинчиси – ясама, сохта, бугун уқтирилаётган 
тарихи бор чиқади. Лекин ҳар иккаласининг ҳам нимадан иборат эканини 
билиш мушкул, ҳақиқий тарих бекитилиб-бекитилиб, худди такрор-такрор 
кўмилавериб, ўрни ҳам тўлиб-текисланиб кетган қудуқдек, буткул йўқолган, 


150 
ясама-сохта тарих эса азбаройи ўзгартирилаверганидан тарих дегулиги ҳам 
қолмаган. Ўқиш баробарида менда яна бир учинчи қараш ҳам туғилди. Бу 
ҳақиқийсига ҳам, сохтасига ҳам тескари, яъни келажакдаги тарих. Ҳозир 
тушунтираман: мана, дейлик, бизнинг тарихимиз биринчи, ўнинчи, 
йигирманчи йил, мелоддан олдин, деб санаси пастга, кейин, биринчи, 
ўнинчи, йигирманчи аср деб, пастдан юқорига кўтарилиб келаётир. 
Fулистонда эса бизникига тескари: тепадан пастга тушиб боради. Янада 
аниқроқ тушунтирсам: биз йилма-йил келажакка кўтарилиб боряпмиз, улар 
эса келажакдан пастга, яъни ўтмишга тушиб кетаётир. Fулистон тарихчилари 
ёки уларнинг йўлбошчилари мамлакатлари ўтмишини хоҳлаганча ўзларига 
мослаштиришларига сабаб шуки, бу ўтмиш келажакда кечгани ё кечиши 
керак бўлгани учун бирон-бир мамлакат эътироз қилолмайди, эътирозининг 
ўзи мумкин эмас, чунки Fулистоннинг тарихи бирон-бир давлат ё халқнинг 
тарихига тўқнаш ё зид чиқмайди, бинобарин, бу ёқдаги бирон мамлакатнинг 
ё халқ, келажакда ундай ё бундай бўлган эди, деб айтиши ҳам ақлга тўғри 
келмайди.
Уларнинг бу кетишларида олдинда нималарга тўқнаш келишларини 
тарихчилар бутун жаҳон тарихига асосланиб айтиб беришлари мумкин. 
Лекин, фаҳмимча, бунга имкон йўқ. Бу дунёдан ягона вакил мен, тарихдан 
билимим эса университетда «беш» олганим билан, номига, шу кетишда 
уларнинг ибтидоий тузумга тушиб кетишларини айтишим ҳам мумкин-у, бир 
одам, устига-устак, доҳий ҳам эмас, якка шахс ҳолида бутун бошли бир 
мамлакат, халқнинг тафаккур тарзини ўзгартиришга қурби етмайди деб, 
истиҳола қилдим. Шу билан уларнинг тескари тарихи ўзгармай қолаверди, 
яъни ҳозирги, ўзлари истаганча ўзгартирадиган аҳволда. 
Кейин… буларда тарихни яратишнинг ибратли бир усули бор. Бу ёқда, 
яъни ўзимиз томонда айрим ёзувчиларнинг хаёлий китобларида матбуотни, 
тарихни ўзгартириш усулларини ўқиганман, лекин буларники анчагина 
равнақли ва самарадор экан. Мен ўқиган китобларда ўтмишда бўлган тарих 


151 
матбуотда ўзгартирилади, бунинг учун махсус ахборот маҳкамалари иш олиб 
боради. Fулийлар жуда оддий, лекин тўғаноқ бўлмайдиган усул кашф 
этганлар. Улар тарихга мурожаат этиб ўтирмайдилар, чунки, юқорида 
айтганимиздек, тарихнинг ҳақиқийси йўқотилган, сохтаси эса бетайин, 
шунинг учун қайси давр бўлмасин, керакли воқеоти тўқилиб, бу ҳақда 
рисолами, китобми ёзилади ё бир тадқиқот рўзномада ёритилади, кейинги 
рисола, китоб ё рўзномада бунга асосий манба сифатида қаралади, кўчирма 
келтирилади, шу тариқа «илк ишончли манбага мурожаатлар»дан кейин 
ҳалиги бўлмаган воқеот бўлдига чиқиб кетаверади ва давлат назоратида 
маъқуллангач, қомусга кўчади ҳамда бу ерда энди мўътабар мартабанинг 
таҳрири билангина ўзгаради. Зеро китобда чоп этилган, рўзномада ёзилган, 
ҳатто радиоэфирдан ҳавога учиб кетадиган калом ҳам бениҳоя ҳурматда, 
ўқиган-эшитганни қўрқувга солади, шунинг учун ҳам ҳеч қандай шубҳа 
туғдирмайди.
Камина ҳам, ҳозир зикр этганимдек, бир томони қизиқиш, яна бир 
томони бошқа қилар ишим йўқлигидан, матбуотга, қомус ва тадқиқотларга 
кўз нуримни бердим. Fулистон борасидаги таассуротларим ҳам, кўрганларим 
катта йўл, шаҳар ва боғҳовлию унинг атроф-жавониби билан чеклангани 
боис, кўпроқ шу ўқиганим манбаларга асосланади. Аммо бунда ҳам ўша 
андиша: бу манбаларнинг қайсиси рост, рости ҳам қандай уйдирмага таянган, 
аниқлаб билишнинг сира иложи йўқ, чунки манба манбага уланади, бири 
бирини тўлдиради, яна инкор қилади, яна фикр бир жойдан чиққан бўлади ва 
ҳаммаси беистисно назоратдан ўтади, хуллас, рост билан ҳақиқатни асл 
воқеотга таққослаш иложи йўқ, шубҳа мумкин эмас, ғулий олимлар учун эса 
чоп этилган манба мўътабар, яъни энг охиргиси, эскиси бари бир ўчиб 
кетади, ўзингиз билан ўзингиз баҳсу муноазара юритишнинг кераги ҳам, 
фойдаси ҳам йўқ. Яна «э-э, бор-э», деб қўл силтайсиз, «Мана, Fулистоннинг 
ўзи бор-ку, унинг ўзгараётган, ривож топаётган бугунида яшаяпман, шунинг 
ўзи етади менга», деган хулосага келасиз. 


152 
Энди англаган бўлсангиз, бунинг ҳаммасига ҳу боя айтганим босма 
бўёқ сабабчи, истаган китоб ё газетани хоҳлаган пайтда ёзиб-чиқариб, яна 
кўнгил тусаган вақтда ўчириб-янгилаш ҳам мумкин. Қаранг, илмий 
изланишларни янгилашга қандай имкониятлар яратилган! Яна ҳар қандай, 
ҳар тарафга тармоқлаб кетган изланишларни битта ягона хулосага олиб 
келади. Олдинги манбада бундай ёзилган эди, ёки илгари фалон фикр ундоқ 
айтилган эди, энди эса мундоқ бўляпти деган норозиликлар йўқ, чунки 
олдинги-полдингиларнинг ҳаммаси ўчирилиб, сараланиб, текширилиб, 
назоратдан ҳам ўтган охирги тўғри натижа қолади. Қойил бўласиз. Бизда эса 
ҳали ҳам қанча изланиш бўлса, шунча илмий фаразлар бор, академия деган 
ташкилотларимиз ҳам мўътабар-у, лекин ўз олимларимизнинг бошини бир 
ёқадан чиқара олмай ҳалак.
Мен ҳам ўқиганим охирги манбалардаги хулосага келаман-у, лекин ҳеч 
кўнглим жойига тушмайди. Ўтмиши бунақа, тарихининг бўлган-бўлмаганини 
аниқлаш қийин, мозий ҳақида ёзилган китобу қомусларнинг ҳам туруми йўқ, 
ҳаммаси дудмол, шундоқ экан, Fулистоннинг ўзи борми, йўқми, бор десам, 
нимага бунча мажҳул, йўқ десам, унда ўзим қаерда юрибман, шу ердаман-у, 
аммо шу ерда эмасман шекилли қабилидаги ғалати саволлар ўйлантиради.
Fулистонда янглиш пайдо бўлдимми ё мени булар бир ҳийла билан 
адаштириб олиб келдими, билолмаяпман; агар ўзим келиб қолган бўлсам, 
масала анча равшан, яна шундай тасодиф ила қайтишга умид йўқ эмас, 
буларнинг ҳам тинч-тартибли ҳаётига ғулу солмаганим яхши, чунки бутун 
бошли бир халқни кишандан чиқаришга албатта битта ўзимнинг чоғим 
етмайди, ғулийлар бунга муҳтож ҳам эмас, лекин ўзлари мени Тошкент-
Жиззах йўлида тузоққа тушириб, энди мени ғулийга айлантириш борасида 
руҳий тажриба ўтказаётган бўлсалар, унда аҳволим жуда-жуда чатоқ. Булар 
ҳозирча фақат матбуот, китобу газеталар орқали босим ўтказмоқчилар, мен 
эса ўзимни ҳеч нарса бўлмагандек тутяпман.


153 
Аросат
Жуда довюраклигимдан, қайсар эрксеварлигимдан эмас, мақтанишнинг 
нима кераги бор, бу ерда хизматчи ғулиядан бошқа ҳеч ким мен билан 
гаплашмайди, бу ҳам қоронғида, қоронғидаги суҳбат фақат ишқ-муҳаббат 
мавзуида, э-э, қойил! – дейдиган одамнинг ўзи йўқ, шунчаки кўника 
олмаганимдан. Бўлмаса, бу ерда занжирини тақиб юриб, чегарадан ўтишим 
билан ечиб отиб юборишим ҳам мумкин эди, лекин ўрганолмаяпман, қиз 
ҳадеб ҳайрон бўлаверганига бир кишанда юриб кўрай-чи, қанақа экан, деб 
чоғланаман ҳам, лекин, нафсиламрини айтганда, ҳали ғулийлар ҳам, холдор 
мисолида, шунчаки кутишда, мажбурлашга иккиланяптилар шекилли.
Ҳозир афсус қиламан, тақиб кўрсам нима бўлар эди? Шу билан ғулийга 
айланмас эдим-ку, тўғрими? Ҳам занжирбанд одамнинг ўзини қандай қис 
этишини ўз танамда синаб кўрган бўлар, ҳозир буни бир мутахассис 
сифатида илмий изоҳлар эдим. Мана, энди у ёқда занжирбандларнинг 
орасида қандай бўғилган бўлсам, бу ёқда, эркин одамлар орасида уларга 
занжирбандликнинг аслида қандай эканини тушунтиролмай хунобман. Эркин 
одамга бу туйғу бегона, мен эса тайёр тажриба турганда ўзимни четга 
тортибман. Агар ҳам занжирбанд қиз билан ўртамизда бир нарсалар бўлиб 
ўтганини айтмаса. 
Бу ғулия ҳам жуда оқилага ўхшайди-ю, лекин суҳбати ғалати. Кундузи 
одатдагидек, жуда қуруқ, “салом, яхши ётиб турдингизми, чой дамлаб 
берайми, қорнингиз очмадими, нима ейсиз”дан нари ўтмайди – боғҳовлида 
ҳордиқ чиқараётган меҳмон билан унга хизмат кўрсатаётган ходима 
ўртасидаги расмий бир муомала, кечаси оғзимиз бўшамайди, бўшаганда ҳам 
энтикиб нафас ростлашимиз керак. Аввалига эркин одам билан “юриши”дан 
қизнинг эси тескари бўлиб юрар эди, энди эса биздан дунёга келадиган 
фарзанднинг кимга ўхшашини гапиравериб, одамнинг юрагини сиқади. Бола 
ўзига ўхшаса, албатта, занжирбанд ғулий, менга ўхшаса… нима бўлишига 
ақли етмайди. Кейин, олмани ният билан жуда кўп ейди. Ҳали туғилмаган 


154 
гўдакни занжирга солиб кўради, келажаги равшан – ўзи тарбиялаб, бир 
бахтли ғулий қилиб ўстирмоқчи, мен эса ҳали ўзини кўрмаган болакайнинг 
эртасини кишанда кўриб, ичим эзилади. Бу ҳам бир қисмат экан, қочиб 
бўлмайди. Ҳалиги катта дўконда менга кўзини тикиб ўтирган болакай кўз 
олдимга келаверади. қизни ҳар гал бағримга олганимда, болакай менга: 
«Нима, эсингизни еб қўйдингизми? Оқибатини ўйласангиз-чи!», деб
виждонимни тирнайверади. Шунда қизнинг занжирини ўзининг бўйнига ўраб 
бўғиб ҳам қўйгим келади-ю, лекин, на илож, ҳали қаримаганман, кечалари 
ундан бошқа овунчоғим йўқ. Бунга ҳам ҳайронман, ғулий қиз бўлса ҳам 
эҳтиётини қилиб юрмайдими мен билан, тавба, шу ташвишим кам эди деб, 
бошим ғалвада.
Шунча паҳлавон ғулий йигитлар туриб, қизнинг мени топиб олгани ҳам 
сал кўнглимга ботади. Боғҳовлида фақат икковимиз эмас, боғбон-у 
фаррошлар, монтёрлар, ошпазлар ҳам бор. Бир ҳайдовчи йигит уймошинда 
овқатга масаллиқ ташийди, бинойидай. Ошпаз йигитни кўрдим, ошхонадан 
пўчоқ олиб чиқиб қолган экан, келишган, бамаъни йигит. Симёғочга чиқиб, 
нималарнидир чуқулаётган яна бир навжавон ҳам, ҳар қалай, мендан тикроқ, 
тузуккина, бошқаларнинг ҳурмат билан қараганидан, касби ҳам ёмон эмас, 
даромади жойида. Энг асосийси, ҳаммасининг занжири бор, хизматчи қиз эса 
сулув бир маҳлиқо, истаганини бахтли қилиб, ўзи ҳам шу бахтни татиб 
яшаши мумкин эди. Лекин танлагани мен, нимамга учган, ҳайронман. Мени 
севиш вазифаси юклатилган унга десам, жуда чиройли, ниҳоятда гўзал, шоир 
бобомиз айтганларидек, занжирсиз бўлса, «сув яқосинда паритек ўлтурур, 
ғояти нозиклигиндин сув била ютса бўлур», шундай назокат соҳибасининг
махсус хизматда бўлиши ҳеч ақлга тўғри келмайди. Яна у айниқса кейинги 
қоронғиларда тинмай фарзанд ҳақида бидирлаб, ширин суҳбатга хавотир 
қориштираверади. Махсус хизмат ҳам бундай яқин инсоний алоқаларга 
рухсат бериб қўядиган анойи эмасдир. Агар, худонинг ўзи асрасин мени, 
унинг орзуси амалга ошиб қолса, кичикроқлари бир-иккита юлдузидан 
айрилиб, каттароқлари ҳайфсан билан тақдирланиши турган гап. 


155 
Бунга шубҳа қилмайман, мен билан катта гуруҳ шуғулланяпти, ҳатто 
муайян тадқиқот институтлари ҳам бош қўшган бўлса, ҳеч ажаб эмас ва бу 
табиий ҳам. Озод инсонни ғулийга айлантириш, бир инсонни янгидан 
яратишдек оламшумул гап булар учун. Бўлмаса, шунчаки адашиб келиб 
қолган бир одамга бунча азизлаш нимага? Тўғри-да, олий маълумотли, 
университет билимларидан ташқари ҳам кўп нарсаларни ўқиган, озодлик 
туйғуси қон-қонига сингиб кетган қайсар бир одамни ғулийга 
айлантиришнинг уддасидан чиқа олсалар, унда… бу ишни кенг миқёсга 
қўйишлари ҳам мумкин. Тошкент билан Жиззах орасида бир кунда қанча 
машина қатнайди? Бунинг оқибатини, яъни мен билан ўтказилаётган тажриба 
нималарга олиб келишини тасаввур қиляпсизми? Шунинг учун ҳам қаттиқ 
туришим керак. Ёзувчи дўстимнинг рўмонида ёзилган озодлик ҳаракатидан 
урвоқ ҳам йўқ бу ерда, биронтани ортимдан эргаштиришга интилганим ҳам 
йўқ, асосий ташвишим - ўзимни соғ, озодлик имонимни басаломат сақлаш 
эди, фақат шу ғулияга ўралашиб қолдим. Булар мени ғулийга 
айлантиришига эришса, кейин мен юрган йўлда яна қанча одам адашишини
ўйлаб, юракларим музлаб кетади. Тағин уларга мени, мана, собиқ бахтсиз 
озод, ҳозир эса бахтли ғулий деб намуна қилиб кўрсатсалар! Худо 
кўрсатмасин. 


156 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish