Табиат барибир юракка яқин-да
Бир куни кечаси боғҳовлига чиқиб, хиёбонда сайр қилдим. Ичкарида
чироқ ўчган эди, зинапояда маҳлиқо кутаётганини билсам-да, қайтмадим.
Тўлин ой. Осмон кумуш. Дарахтлар ёпинган чодирлар хира
йилтирайди. Сокин оқшом. Шунақа дамларда яқининг билан ўтириб, ой,
осмонга, сут ойдинда чўмилиб, жунжикибгина турган дарахтларга қараб,
кўнглингдаги
сирларни
сирлашгинг
келади.
Шабада
эркаланиб,
почаларингдан сирғалиб киради, ҳамма ёғингни беибо силайди, пайпаслаб
кўради, кейин яна секин ёқангдан чиқиб кетади. Баданинг, ҳар бир ҳужайранг
салқинга роҳат қилиб интилади. Ҳузур! Осмон – ҳузур, ой – ҳузур,
дарахтларнинг сенга соме туриши – ҳузур, ўзинг ҳам нуқул ҳузурга
чулғангансан.
Нимагадир шу пайти кўчадан келган «нўл тўққиз»нинг товушига ҳаҳ-
ҳаҳ деб ёпиқ дарвозага пилдираб чопадиган Паҳмоқ -Аҳмоқ кучугим кўз
олдимга келиб, кўнглим ғалати бўлиб кетди.
Бундай чамалаб кўрсам, энди қўрқмай қўйибман. Қўрқув ҳам ғалати
нарса, биринчисида. Ҳали у кичкина пайти қўрқасиз, шунда ҳам дастлабки
ҳамласида, у каттариб, яъни жуда катта қўрқувга айланиб, чек-чегарасини
кўрмасангиз, қўрқмай қўясиз. Чунки инон-ихтиёрингизни унга топширасиз,
унинг ичида, бағрида бўлганингиздан кейин сизни унинг ўзи ҳимоя қилади.
Қўрқув қўрқинчли эса-да, яқин қадрдонингизга айланади, қўрқмай
қўйганингизда эса яна уни ўзингиз ахтара бошлайсиз. Қўрқув шундай таҳдид
солиб турибди-ку, нимага қўрқмаяпман деб. Англаяпсизми? Шу маънода
қўрқув ниҳоятда керак ҳам. Одамнинг ҳушёр тортиб юриши учун. Менинг
эса Fулистонга келиб қолганимдан қўрқмай қўйганим учун ҳушёрлигим ҳам
пасайиб қолганга ўхшайди. Адашиб бошқа, занжирбандларнинг юртига
келиб қолганим, қайтиш умиди ҳам пучлигини билиб турган ҳолимда бу
вазиятдан чиқишга унча интилмаяпман, худди вазиятнинг ўзи мени сувда
165
оқизгандек, илгариги ҳолатимга, яъни Тошкент - Жиззах йўлида кетаётган
пайтимга чиқариб қўядигандек. Шуни кутиб ҳам, нима, қизни шу аҳволга
солиб, яна номардлик қилиб ташлаб кетаманми деган виждон ғимирлашлари
ҳам бор. Шунинг учун ҳам кўнглимнинг туб-тубида унча кетгим ҳам йўқ.
Аммо шу кеча кўнглим сал ёришиб, ғулийлар кўзимга бошқача кўрина
бошлади. Ўйлаб кўрдим, шу пайтгача уларга ичимда бир ғанимлик бор экан.
Менга қарамаётганлари аламидан. Ахир, улардп ҳпи айб йўғ-у. Улар менинг
юртимга бориб қолгани йўқ, мен келдим буларникига. Ҳатто адаштирган
бўлсалар ҳам, ўз оёғим билан, яъни машинамда ўзим келдим. Улар ғулий,
мен ғулий эмасман. Шундоқ экан, кўзларига қандай кўринишимни уларнинг
ўзи билади. Балки бошқа тоифадаги бир жонзот сифатида, эҳтимолки,
ашаддий аксилғулий, ҳар қалай, бегона бир жонзот бўлиб…
Энди ўзимга бир ғулий бўлиб қарашга уринган эдим, улар ҳам
кўнглимга анча яқинлашиб қолди. Ҳали олмазордаги ғулийлар ҳам
ҳамдардлик уйғотди. Уларни занжири билан бирга тушунишга ҳаракат
қилдим. Шу пайтгача ғулийларни кишанда эзилиб, дардини ичига ютиб
юрган деб, яқин олиб, яъни беихтиёр ўзимга ҳамдардлик кутиб юрган
эканман. Энди англасам, улар занжир асоратидан мутлақо азоб чекмас, фақат
азоб эмас, ўнғайсизлик ҳам сезмас, кишанбанд бўлсалар-да, ҳаётнинг ҳамма
неъматидан, ҳатто айёрлигу хиёнатлардан ҳам бебаҳра қолмасликларини
теран ҳис этдим. Кишандаги ҳаёт ўзлари учун шу қадар ўрганиш, шу қадар
ўнғай, яхши эдики, энди занжирсиз ҳам бемалол юрган одамни, яъни мени
кўриб, хотиржамликларини бузмаслик учун, кўрмасликка олишларининг
табиийлигини ҳам англадим. Шунда ҳаммаси менга яқин бўлиб қолди.
Олмазордаги ғулийлар, айниқса, ҳалиги уч ошиқ-маъшуқ, майли энди, ғулий
бўлгандан кейин, униси бунисига хиёнат қилди, ё буниси унисини алдади,
менга фарқи йўқ, учаласи ҳам занжирда-ку.
Қизга ҳам муҳаббатим ортди. Унга, холдор ғулий айтганидек, булардан
ҳам катта бўлгандан кейин, албатта, кўпроқ тушунмаслик вазифаси
166
юклатилган. У ҳам олма тераётганларни назоратда тутиши, ҳам ўзини
назорат қилиб турганларнинг олдида ҳушёрлигини йўқотмаслиги керак. Ҳам,
яна мен билан ишқ-муҳаббат савдоси. Бечорага нақадар мушкул. Мен эса шу
пайтгача қизни қачон хаёлимга келтирсам, уни занжирдан қандай халос
этишни ўйлаб юрган эканман. Занжирдан қутулиш эса унинг парвойига ҳам
келгани йўқ. Аксинча, балки зимдан мени занжирбанд кўришни орзу қилар.
Мен бунга ҳаётда кўнмасам-да, унинг ҳам тариқча айби йўқ. Унинг қанчалар
махсус хизматда бўлмасин, бари бир ғулий қизлигини, ғулийчасига орзу
қилишга юз фоиз ҳаққи борлигини тушунаман.
167
Do'stlaringiz bilan baham: |