Ro'yo yoxud G'ulistonga safar


Бир ёлғон ўнлаб ёлғонларни болалатади



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/41
Sana04.07.2022
Hajmi1,53 Mb.
#738903
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   41
Bog'liq
ahmad azam royo yoxud gulistonga

Бир ёлғон ўнлаб ёлғонларни болалатади 
Ана шу жиҳатларини ҳисобга олсак, ёзувчи дўстим ўз рўмонида мен 
айтиб берган тайёр саргузаштларни эвини келтириб ёза олмаган, ўзидан 
тўқийверган, оддий айтганда, ғулиётнинг яқинига ҳам боролмаган, 
руҳиятини тушунмаган. Ахир, уларда ғулий бўлишларига қарамай, бари бир, 
қалб ҳам бор-ку. Ёзувчи дўстимнинг рўмонидаги ғулийлар ҳеч қанақа ғулий 
эмас, унинг ўзи ўйлаб топган, шунчаки одамларга занжир тақиб қўя қолган, 
мана, мендан сўранг, бунақалари хаёлда ҳам, ҳаётда ҳам йўқ, бўлмайди ҳам. 
Рўмон экан деб, тагини суриштирмай ёзаверадими!..
Энг биринчи уйдирма, олдинроқ ҳам айтдим, ғулийларнинг занжирга 
қарши курашиши. Мен бу ёқдан бориб қолиб, дарров атрофимга фикрли
ҳушёр ғулийларни тўплаб, яширин ташкилотлар тузиб, занжирга қарши 
ташвиқотни бошлар эканман-да, менга эргашганлари сони ҳам кун-кундан 
кўпайган эмиш. Бу ёлғон, ўзим ҳам қаламкаш бўлганим учун, бунақа 
ўтирикларнинг қандай тўқилишини яхши биламан. Энг аввало, мени 
қаҳрамон кўрсатишнинг сира кераги йўқ эди, бунга зор ҳам эмасман, 
ўқувчини алдашни гуноҳ санайман, кейин, бунақа ташвиқотни эшитадиган 
ғулийнинг ўзи йўқ Fулистонда, уларнинг ҳамма қувончу ташвишлари занжир 
билан, бинобарин улар айни шу кишанбандлигидан бахтиёр, занжирларини 
севади, унга сиғинади. Ўзим телевизорларида кўрдим, кўрсатувлари, давра 
суҳбатларида занжирлари ҳақида фахр ва ғурур билан гапиришларини диққат 
билан кузатдим, кассетага ёзиб олиб, секинлатиб ҳам қўйдим. Йирик планда 
олинган 
кадрларда 
кўзларидаги 
ифодани, 
гапираётганларида 
лаб 
ҳаракатларини ўргандим, ҳаяжонланганларида нафас олишларига қараб, 
юрак уришларини санадим, жумла бўлаклари орасидаги тўхтамларини 
ҳисобладим ва албатта айтимларига ҳамоҳанг занжир оҳангларини шоён 
эътибор билан таҳлил этдим – ҳаммаси табиий ва самимий, ҳеч қандай 
сохталик, ёлғон йўқ эди. Биласиз, одам ўргатилган, ёдлаб олган гапини 
равон, тил қоидаларига амал қилган ҳолда жуда силлиқ гапиради, тутилса 


168 
ҳам дарров эслаб, ўзини ўнглаб олади. Қанча чиройли бадиий этиб 
сайрамасин, эшитган одам ҳам унинг қоғозга қарамаса-да, мажбуран 
гапираётганини ҳис этади, яна ўша гапми, биламиз-ку, деб энсаси қотади.
Мен буни телевидениеда ишлаганда жуда кўп кўрганман. Шундай одамлар 
борки, ҳатто ўргатмасангиз, ёдлатмасангиз ҳам ўзлари сиз кутган керакли 
гапни тўтидай такрорлаб беради. Улар айнан қандай гап кераклигини билади, 
шуни айтавериб пишиб кетган. Чунки шунақа гапларни айтиш билан 
кимгадир ёқиб, амаллари кўтарилган ё бошқа яхшироқ ишга ўтганлар, баъзан 
эса хаёлларига келмаган осмон қадар баланд мартабага чиқиб кетганлар. Яна 
катта бир қисми эгаллаб турган амалидан айрилмаслик учун ҳам 
бошқаларнинг, юқорироқ амалдагиларнинг гапини ёдаки айтаверади. Мен 
ҳатто бир куни юрак ютиб катта бир одамдан: «Нимага бунақа дейсиз, бу 
сизнинг гапингиз эмас. Ўзингиз ҳам ишонмайсиз-ку?», деб сўрадим ҳам, у 
аввал атрофга аланглаб, кейин юқорида илинган расмга қараб қўйиб, шунга 
ҳам қаноат қилмай, қўлини кўксига қўйиб, шарафлагандек бўлди-да (мени 
эмас, албатта), «Кўряпсиз-ку, керак, керак, керак», деб уч марта такрорлади, 
кейин «Эҳ, шунақа гапларни гапириб нима керак сизга? Билмайсиз-да», деб 
қўшиб ҳам қўйди. Йўқ, мен билиб турган эдим, лекин балки ҳали билмаганим 
ҳам бордир деб девордаги расмга қарадим, унда ҳам яна биладиган ҳеч нарса 
йўқ, фақат «Мен ҳаммасини биламан», дегандек майин жилмайиб қараётган 
эди, холос. Ҳа, ўша таниш соқолчаси билан албатта. Бунақа ҳолатларни жуда 
кўп кўрганман, ўрганиб кетганман, нима дейишни билмай шошиб 
қолганларга тайёр гапни ўзим ҳам ўргатиб тураман, шунинг учун рост гап 
билан сохта нутқнинг фарқига жуда яхши бораман.
Лекин ғулийлар интервью берганда бундай эмас. Улар ўта самимий, 
занжирга чин юракдан сиғинадилар. Ишонадилар, ҳамма бало-қазодан 
асрайди дейдилар, аммо асрайди ҳам у. Биз бир нарсани тилаганда ўзимизга 
дам солиб қўйсак, улар занжирларини сидқидилдан силайдилар, бир қўллари 
ё икки қўлларидаги кишанни кўзларига суртадилар. 


169 
Ёзувчи 
дўстимнинг 
рўмонида 
ёзилганларни 
энди 
менинг 
кўрганларимга солиштираверинг. Уни яна бир ўқинг, қанчалар ҳақ эканимни 
биласиз. Дўстим, бировнинг эмас, ўзимнинг дўстим бўлса ҳам, китобхондан 
обрў олиш умидида кўпиртириб юборган. Fулийлар занжирга қарши кураш 
бошлар эмиш-а! Эви билан-да. Эви била-ан!
Асли ўзи дўстимнинг шу рўмонини ёзаётганидан хабарим бор эди, бир 
кўз ташлаб берай деб, сўрадим ҳам, лекин ўқитмади, хаёлига халал берар
ижодий 
ниятларига путур етказар эмишман. Мана! Кўрдик ижодий 
ниятлари меваларини! Ахир, ижод ёлғон дегани эмас-ку. Занжирга қарши 
курашган ғулийлар ҳақидаги рўмонни Fулистонда бостирганда ҳам бошқа 
гап, балки баҳс уйғотиб, ғулийларни ўйлантирар эди, лекин бу ташвиқотнинг 
бизга нима кераги бор? Биз, ахир, шусиз ҳам эркинликни севамиз, озодликка 
жонимиз фидо, куй-қўшиқларимиз озодликка бағишланган, шиорларимиз 
эрк, ҳурлик ҳақида. Бир кун ҳам эркинликни ўйламай яшамаймиз. Ўзимиз 
озод бўлсак, озодликни шусиз ҳам севсак, шундоқ экан, яна унга тарғиб 
қилиш чикора?
Ундан кўра ёзувчи дўстим ғулиётнинг бу қадар якдилликка қандай 
эришгани ва уни қандай сақлаб туришини ёзганда, балки фалсафий-
этнографик нуқтаи назардан анча қизиқарли асар чиқар эди. У шунга 
эрингани учун энди шу диққатвозликни зиммамга олишга ўзим мажбурман. 
Зерикарли юмуш, лекин ниҳоятда керак, ахир, одам доим бир хил турмайди-
ку. Озод, эркин яшашнинг ҳам қадрига етиб юриш учун ғулиётнинг аҳволини 
билиб қўйиш керак. 


170 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish