Категория: Всем учителям
25.02.2020 13:28
2.
Ассалому алайкум ҳурматли, Азиз устозлар, мўътабар мураббийлар!!!
XXI аср – юксак интеллектуал салоҳиятли, замонавий билим ва малакага эга, янгича дунёқараш ва мустақил фикрли мутахассислар асри. Бундай авлодни тарбиялашда устоз-мураббийларнинг хизмати беқиёс.
Устоз… энг ҳокисор, энг самимий, нозиктаъб, меҳрибон, жонфидо инсон. Уларнинг кўзларида меҳр нурлари чақнаб туради. Ҳаёлларида фақат эзгулик, зиё тарқатиш илинжи. Дилларида софлик макон тутган. Тилларида фақат яхши каломлар янграйди. Кафтларида саҳоват. Руҳиятида юксалиш истаги. Умрлари ўргатиш ва тарбияга, ибрат ва меҳнатга айланган. Устозлик рутубасида жонкуярлик бош мезон. Одамийлик энг бирламчи талаб. Меҳрибонлик ришта. Илм энг асосий воситадир.
Бутун олам мана шу тушунчаларга эҳтиёжманд, муҳтож.
Барчангизни қутлуғ айём – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз. Фарзанд ва шогирдларингиз бахти ва камолини кўриш доимо сизларга насиб этсин. Машаққатли ва шарафли касбингизда улкан ютуқлар, хонадонингизга доимий хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик тилаймиз.
4.
Аяган ҳаётнинг санчиқларидан,
Йиқилса кўтарган тўсиқларидан,
Отадек эзилган ғуссага ботса,
Боладек қувонган ютуқларидан.
Уйқуда шогирдин ўйлаб ётган ким?
Оддий муаллимда, оддий муаллим!
6.
Юзга кираман мен Худо хоҳласа,
Эҳтимол юздан ҳам ўтарман бир кун.
Қайноқ қучоғида ҳурлар чорласа,
Ҳеч кимдан қарзим йўқ кетарман бир кун.
Бўлса ҳам, бир зотда бўлади қарзим,
Оддий муаллим у, оддий муаллим!
«Устозлар» ҳақида қўшиқ қўйилади
8.
Бугун Байрамда устоз-мураббийлар эсланади, уларнинг меҳнатлари, илм йўлида чеккан заҳматларини ёдга олинади. Аслида ҳар биримиз туғилгандан то Ҳазрати Инсон бўлишдай йўлни босиб ўтгунча қанчадан қанча устозларни кўрамиз.
Демак, бу Ҳаёт асли ўзи ўқувхона
Ҳамма ҳар хил даражадаги мураббийдир. Дунёнинг гўзаллиги, инсонларнинг юксалиши, ниятларнинг ушалиши мураббийлик қувватига боғлиқдир.
Кимлардир ўқитди биз илмли бўлдик. Кимларнингдир ҳаёт йўлига қараб одамийлик хислатларини ўргандик. Кимларнидир кузатиб, тирикчилик йўлларини, рўзғор тутишни ўргандик. Умуман, ҳаётда ўзимиз учун асқотадиган яшаш илмини дунёдан олдик. Ва бу ўрганганларимизни ҳаёт қонуниятларига мос равишда бошқаларга ўргатиб борамиз.
Устозликни орзу қилиб, шу йўлда юриш, жилд-жилд китоб ўқиб, йиққан илмини ваъзга айлантириб, кўргазмали қуроллар тўплаб, турфа услублар қўллаб, ўқитяпман, уқдиряпман дейиш ҳали ўқитувчилик эмас. Мураббийликни хоҳлаган, шу касбга ўқиган билан мураббий бўлиш, мураббийликни уддалаш қийин. Устозликнинг ўзига хос парҳезлари, босиб ўтилмайдиган чегара чизиқлари бор.
Устозликка қадам қўйганнинг дилида устоз-тарбиячиликнинг ёзилгану ёзилмаган қонун-қоидаларига бўйсунаман деган аҳди бўлиши керак. Одамларни яхшиликка ўргатаман, орқамда эзгуликдан яралаган боғлар қолади, деган чиройли нияти бўлсин устозликка ҳавас қўйганнинг. Токи шогирдлари унинг шарофати билан фақат савоб ва хайрли амалларга дахлдор бўлсинлар.
Ҳақиқий мураббий бўламан деган, бировга бир нарса ўргатишни астойдил хоҳламоғи ва ўзидан илм олувчига муҳаббат қўймоғи шарт. Орамизда шундай инсонлар, шундай устозлар борлиги бизнинг бахтимиз. Бундай меҳридарё ўқитувчилар ҳақида гап кетганда ҳар қандай инсоннинг юраги қарздорлик залворидан бир қалқиб тушади.
10. Сўз навбати кўпгина шогирдлар чиқариб уларни ҳаёт уммонида яшашга ургатиб ҳозирги кунда нафақага чиқиб фарзандлари ва набираларига дуода бўлиб ўтирган бизнинг фахрий устозларимиз ___________________________________
______________________________ ларга берилади.
----------------------------------------------------------------------------------------------------
12.
Устозларга нисбатан миннатдорлик ва қарздорлик туйғуси азал-азалдан халқимиз эъзозлаб яшаётган қадриятлардан бири бўлиб келмоқда.
Ўзбек халқида “Устоз – отангдай улуғ”, деган мақол бор.Саодат манзилига етишнинг ўзига яраша юки бўлади. Ана шу юкнинг салмоқли қисми ўқитувчи-муаллим елкасида. Касблар ичида энг хайрлиси, энг гўзали илм ўргатиш, тарбия этиш орқали инсонга яшамоқ мазмунини англатиш саналади. Бу эса, устоз муаллимларга насиб этган бахтдир.
Бу буюк зотга халқимиз азалдан ҳурмат бажо этган. Демак, устозларга Оллоҳнинг назари тушган.
Эндиги сўзни _______________________________________________________________________________________________________ ларга берсак.
14.
Устозлар байрами дунёнинг қайси мамлакатларида нишонланишини аниқламоқчи бўлдик.
Маълумотларга кўра, дунёнинг 100 дан ортиқ давлати Устозлар кунини 5 октябр куни нишонлайди.
Бу санани биринчи маротаба 1966 йилнинг 5 октябрида Парижда байрам сифатида нишонлашган.Фақатгина 1994 йилда ЮНЕСКО Умумжаҳон устозлар кунини (World Teaches' Day) расмий байрам сифатида қайд этди. Мана неча йилдирки 5 октябр Умумжаҳон устозлар куни сифатида нишонланиб келинмоқда.
Устозлар куни Австралияда – октябрнинг сўнгги жумаси;
Бразилияда – 15 октябрь куни;
Чехияда – 28 март куни;
Мисрда – 28 февраль куни; Польшада – 14 октябрь куни;
Германияда – 5 октябрь куни;
Ямайкада – 6 май куни;
Мексикада – 15 май куни; Перуда – 6 июл куни
Марокашда – 28 февраль куни;
Янги Зеландияда – 29 октябрь куни; Испанияда – 29 январь куни
1.
Инсон яшар экан, аввало, унга билим ва маърифат дунёси сари йўл очиб берган, унинг қалбига юксак инсоний фазилатлар ҳиссини сингдириш йўлида заҳмат чеккан устоз ва мураббийларига нисбатан кўнглида ҳамиша миннатдорлик туйғуси билан яшайди. Мактаб остонасига илк қадам қўйганимизда қўлимизга қалам тутқазиб, алифбони ўргатган биринчи устозимиз сиймосини, бу улуғ зотнинг фидокорона меҳнатини доимо чуқур энтикиш билан эслаймиз ва қалбимизда уларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром ҳиссини туямиз. Кўз нури ва қалб қўрини устоздек машаққатли ва фидокорона касбга бағишлаган азизларимизни самимий қутлаб, миннатдорчилик билдириш биз шогирдлар учун ҳам қарз, ҳам фарздир!
3.
Қадри билинади энди менга гоҳ,
Оддий мактабимнинг ўша беҳашам,
Навоийку бизга устоздир бироқ,
Кимдир ўқитганку Алишерни ҳам,
Шундай буюк зотга ҳарф ўргатган ким?
Оддий муаллимда, оддий муаллим!
5.
Йўқдан Берунийни бинолар қилган,
Ҳусайнни ибн Синолар қилган,
Машрабни машҳуру — дунёлар қилган,
Абдуллонинг тилин бурролар қилган,
Ҳаёт ўргатгандек сўз ўргатган ким?
Оддий муаллимда, оддий муаллим!
7.
Бугунги кун ўқитувчиси нафақат таълим-тарбия берувчи, балки замон билан ҳамнафас яшовчи шахс. У ижтимоий-сиёсий, маданий-маиший, илмий-техникавий ўзгаришлардан бохабар. Давр руҳини ҳис этувчи, ёшлар талабини аниқ кўра оладиган, мамлакат тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш умиди билан яшаётган фидоий инсон. Сабоқ бермоқлик машаққатли меҳнат. Устозлик барча касбларда мужассам сифатларни ўзида жамлаш демак. Бизнинг устозларимиз мана шундай унвонга ўз-ўзидан муяссар бўлмаганлар. Улар барча машаққатларни енгиб ўзлигини исботлай олган моҳир мураббийдирлар.
Илк сўзни мактабимизнинг жонкуяр раҳбарлари Мурабдуллаев М. ҳамда Нурдинова Г.ларга берамиз.
9.
Сизнинг таълимингиз олмаган ким бор,
Сиз-ку юракларда илк зиё ёққан.
Олимми, шоирми ва ё санъаткор,
Илк бор сизга томон устоз деб боққан.
Битта ҳарф дардида риёзат чекиб,
Оқибат кўкка ҳам чиқолган инсон.
Не ажаб сизларни бахтиёр этиб,
Ўрнидан даст туриб, бош эгса шу он.
Буюк Алишербек лутф этган мисол,
Савод ўргатдингиз қанча ранж билан.
Кўплаб бўлармикан бу қарзни алҳол,
Ўзиб бўлармикан юзта ганж билан.
11.
Дунёда касблар жуда кўп, ҳар бирининг ҳаётда ўз ўрни, ўз аҳамияти бор. Лекин улар орасида шундай бир улуғ касб борки, бошқа барча касблар унинг негизида шаклланади ва тараққий этади.
Устоз ва мураббий! Биз барчамиз ёшимиз, касбу коримиздан қатъий назар, бу сўзларни эшитганимизда кўнглимиздан фақат илиқ фикрлару ёрқин хотиралар ўтади. Шу тобда кўз ўнгимизда қўлимизга қалам тутқазиб, эндигина илм оламига етаклаган биринчи устоз-муаллим, қийналиб турганимизда масаланинг тугунини ечишга ёрдам қилган, биргина шу амали билан умр бўйи ёдимизда қолган киши гавдаланади. Шунингдек, қалбимизда унутилмас из қолдирган қадрдон мактабимиз ва унинг бағрида кечган беғубор йилларимизни, бизга билим берган, инсонийлик фазилатларини ўргатган меҳрибон ўқитувчи ва мураббийларимизни катта ҳурмат ва эҳтиром билан эслаймиз.
Бир сўз билан айтганда муаллим маънавий туйғулар, қалб, ақл ва виждон посбонидир.
Сўз навбатини
___________________________________________________________________________________________________ ларга берамиз.
13.
Азиз халқимизнинг бир нақлида: “Сен одамларга бир йил яхшилик қилмоқчи бўлсанг, буғдой эк; ўн йил яхшилик қилмоқчи бўлсанг, ток экиб боғ қил; умр бўйи яхшилик қилмоқчи бўлсанг, ўқитувчилик қил”, дейилган.
Шу боис қадимдан кишилар ўз зурриёдларини устоз қўлига топширар эканлар, “ Эти сизники, суяги бизники” деб унга ишонч билдиришган.
Улуғ халқимиз устозларни эзозлаб: “Устознинг умри – мангу, чунки шогирдлар умри унга уланади”, – дейишади. Ҳа, жуда тўғри. Муаллим – устоз шундай мўътабар зотки, унинг номи ҳам, умри ҳам ҳамиша боқийдир.
15.
Бир соат илм ўрганиш кечаси билан намоз ўқиб чиққандан афзалдир. Бир кун илм ўрганиш уч ой рўза тутгандан яхшироқдир. (Ҳадис)
Устоз - шу илмни Сиз берасиз...
Ҳар бир устоз шогирдининг ютуқларидан қувонади. Ўз меҳнатларининг самараси шогирди зафарларида бўй кўрсатганидан мамнун бўлади. Шу маънода улар худди бизнинг ота — онамиз сингари дилларга яқин. Ишонч иплари билан мустаҳкамланиб, илм зиёсидан нур эмган.
Токи илм-у ҳунар ўргатмоқлик энг бирламчи саховат ва саодатдадир.
Устоз… Сиз илм бўстонининг боғбони, тарбия чароғбони, эзгулик маконининг посбони, кўнгил хазинасининг достонисиз. Сизнинг адолатингиз ҳаммани тенг кўришда. Ҳақиқатингиз илмда. Ибратингиз самимиятингизда. Бахтингиз шогирдлар ҳурматида. Сиздан ўргандилар. Сизга ҳавас қиладилар. Сизни эъзозлашади. Сиздек бўлишга интилишади.
Илм даргоҳларининг файзига файз, оилаларнинг кўркига кўрк, юртнинг безагига айланган фидоий устозлар олдида ҳамиша бош эгиб таъзим этамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |