Ro'yo yoxud G'ulistonga safar


Бадиий асар ҳам хавфли бўлар экан



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/41
Sana04.07.2022
Hajmi1,53 Mb.
#738903
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   41
Bog'liq
ahmad azam royo yoxud gulistonga

Бадиий асар ҳам хавфли бўлар экан 
Ёзувчи дўстим ўз рўмонида мен бошчилигимда бир гуруҳ 
ғулийларнинг занжирга қарши бош кўтариб, хуфия ташкилотлар тузганини 
ёзган-у, лекин бунинг қанчалар зарарли оқибатларга олиб келиб, охир-
оқибат, Fулистонни инқирозга учратишини ўйламаган. Агар у рўмон, 
ҳалиги олдин айтганим, буларнинг бизга боғланадиган робиталари билан 
Fулистонга ўтиб қолса, оқибатини башорат қилиш қийин. Бунга аниқ хавф 
ҳам бор, масалан, дейлик, рўмон Fулистонга келишимдан олдин ёзилиб, мен 
ҳам олиб, Жиззахга борганда ўқирман деб, машинамга ташлаб қўйганимда, 
келганимдан кейин булар топиб олса, худо кўрсатмасин, бошимга нималар 
тушмас эди. Ё мамлакатга тақиқланган адабиётни олиб кирганим учун 
қамалиб кетардим, ёки бу асар ҳам қўлма-қўл бўлиб, анча ғалва қўзғарди.
Яхшики, қайтиб келиб, айтиб берганимдан сўнг ёзилган, лекин бу хавф 
йўқолди дегани эмас. Келажакда бошқа бирон одам ҳам Тошкент – Жиззах 
йўлида шу кўргуликка учрамайди деб айтиш қийин. Шунинг учун ҳам йўлга 
чиқадиганларга ёзувчи дўстимнинг рўмонини олиб юрмасликни маслаҳат 
бераман. Менинг озодлик билвосита акс этган безараргина нарсаларим 
шунча машмаша чиқарди-ю, уники бориб қолса, ҳай-ҳай, билмадим, 
ишқилиб, кўп хавф иш бўлар эди лекин. Умуман бегона юрт йўлида бадиий 
асар олиб юришнинг хосияти йўқ экан. Танимда синаб кўрдим, ҳали айтиб 
бераман.
Биз занжир тақмаймиз, инсоннинг ўзини ўзи кишанбанд қилиши 
ақлимизга ҳам сиғмайди, ғулийлар эса ҳаётни шусиз тасаввур 
қилолмайдилар, хўп, нима бўпти шунга, қўйинг, ўзларига маъқулми, 
тинчлик-фаровонликлари шу биланми, яшайверсинлар. Ҳаётимизни уларга 
ўрнак қилиб қўйиб, ҳаммани ўзимиздек яшашга ундашимиз инсофдан эмас. 
Шўро замонида бошқаларга ақл ўргатавериб ўзимизда қолмагани етади 
бизга. Бу гапни бекорга ё ўзимизнинг яқин ўтмиш замонимизни ёмонлаш 
учунгина айтмаяпман. Fулистонга ҳеч бир алоқаси ҳам, занжирдан 


244 
қутулишга ундов-пундов ҳам йўқ, воқеалари бизнинг кечаги ҳам бугунги 
кунларимиздан олинган, ғулийларга тариқча ҳам дахли бўлмаган 
китобимнинг бошимга қандай балолар олиб келганини айттсам, бадиий асар 
билан ҳазиллашиб бўлмаслигини шунда тушуниб оласиз.
«Нўл тўққиз»да, албатта, дўстимнинг рўмони эмас, ўзимнинг ўзоғ
йили чиққан китобим бор экан. Ҳа, машинада китобимни олиб юришни одат 
қилганман. Тез ҳайдайман, «дан»чилар жуда кўп тўхтатади. Шундоқ ола 
таёғини кўтарса бўлди, юрагим шиғ-ғ этиб, тормозни босиб юбораман. Лекин 
дарров ўзимни босаман, чунки шулар учун албатта бир-иккита китоб атаб 
қўйилган. «Э-э, салом, яхшимисиз, ҳорманг! Биздан хато ўтди шекилли. Узр, 
узр энди, бошқа қайтарилмайди», деб яхши саломлашиб, унча қадримни 
туширмай кечирим сўрайман. Кўпи бунақа қалтирамай очиқ гаплашишимга 
ҳайрон туради, айримлари бу одамдан ҳеч нарса ундиролмайман деб сал 
тумсаяди, шунда «Мени танимаяпсизми?», дейман, танигани танидим дейди, 
танимагани «Сал танимайроқ турибман. Лекин қаердадир кўрганман», дейди, 
ана шунда мен: «Офтобда қоврилиб…», қиш бўлса, «Совуқда қотиб… турган 
экансиз. Шу меҳнатингизга бир қўлингизни олиб қўяй, деб тўхтадим-да», 
дейман. Яхши гапирсангиз ким эримайди? Ўзи тўхтатган бўлса ҳам, 
ҳурматим учун тўхтабди-да, деб ўйлайди. Шунда ҳам тархашлик қилаверса, 
«Мана шуни биз ёзганмиз», деб китобни дастхат билан бераман, кейин ҳам 
жаримасиз қўйиб юбормасин-чи! У турган жойдан ҳар куни ёзувчи 
ўтяптими? Баъзи ўтганлари эса бир тийин ҳам бермайди, аксинча, хафа 
қилади. Бир куни ўзим билан шундай бўлди. Эрталаб учириб бориб 
қолибман, Сирдарёнинг кўприги тагида биттаси турган экан, ола таёғини 
ўқталиб, йўлнинг ўртасига чопиб чиқди. Ноилож тўхтадим. Важоҳатидан
китоб-питобга кўнадиган эмас. «Қани, ҳужжатларни олинг-чи», деган эди, 
шартта редакция гувоҳномасини чиқардим. қизил муқовали, устида герб ҳам 
бор. Музейда ишлаганимдан қолган, ичига редакциянинг қоғозини ўзим 
ёпиштирганман, салобати зўр. «Дан»чи уни шундай кўрди-ю, қўлига олишга 
ҳам ҳадди сиғмай, ёшим ўзидан кичик бўлса ҳам: «Нимага тўхтайсиз, ака?» 


245 
деб қаттиқ ўпкаланди. Тушунмадим албатта. «Э-э, ака, ўзингиз тўхта, деб 
буни кўтардингиз-ку, тўхтадим-да», дедим. «Э-э, кўтарган бўлсам ҳам, ўтиб 
кетавермайсизми, шунақа ҳужжатингиз бор экан, ахир», деди. «Уҳ-ҳ, ўзи 
бугун омадим чопмаган экан. Ҳали эрталаб, лекин сизга ўхшаб икки киши 
ҳужжат кўрсатиб, қуруқ қўйиб кетди», деб хўрсинди яна. Шунақа пайти 
кўнглига китоб сиғадими, бермадим, эзилиб кетар эди. Лекин, бари бир, 
ёзувчими, мухбирми, қалам тутганнинг ҳурмати ҳамма ерда бор.
Буларга ҳам ўзимни ёзувчиман деганимни айтдим, бу иззат-икром ҳам, 
албатта, қаламнинг орқасидан бўлса керак. Жуда ишончли чиқиши учун 
битта дастхат ёзиб берсам ҳам яхши эди, лекин «нўл тўққиз»ни қаерга 
қўйганларини билмайман. Кейин, машинада китоб борми, йўқми, 
Тошкентдан чиқаётганда қараб қўйиш эсимга келмабди. Масалани 
холдорнинг ўзи ҳал қилди-қўйди. Китобимдан биттасини тўхтаганимда 
одатда 
машинанинг 
ҳаммаёғини 
айланиб 
қарайдиган 
оладиган 
«дан»чиларнинг кўзи тушсин деб, кўринарли жойга қўйган эканман, бари 
бир, ўзим эслолмайман, холдор жўрамиз яхшилаб эслатди.
Бу галги суҳбатда у олма арчишдаги маҳоратини эмас, тишининг 
оқини кўрсатди, деразага қараб, совуқ илжайиб, менга ҳатто иршайгандек 
кўринди. «Ёзувчи экансиз-да», деди, биламиз сиздақа ёзувчиларни, дегандек. 
«Ҳа, бошда айтган эдим-ку», дедим. Ўзи ёзувчилигимга бир неча марта 
ҳурмат билдирган, энди эса мени биринчи марта кўраётгандек, «Китобингиз 
ҳам бор экан-да», дейди! Гап билан таъсир қилишнинг ёмон ҳадисини олган. 
Деразага тикилган кўзларида ов кўрган мушукнинг босиқлиги, кейин 
занжирини асабий шиқирлатишидан бу билан важлашиш бефойдалигини 
кўнглим сезди. Мени фаҳми етмайди деб ўйласа керакдир, лекин буларнинг 
занжири қимирлашидан ичида нима гап борлигини биладиган бўлиб 
қолганман. Авзойидан меҳмон – мезбон ўйини ҳам тугаганга ўхшайди. «Ҳа, 
бир-иккита чиққан», дедим яширмай. «Лекин бизда эмас», деб таъкидлади 
холдор ғулий. Қизиқ саволларни беради-ей, китобим албатта буларда 


246 
босилмаган, 
қандай 
ҳам 
босилади? 
«Бу 
ердаги 
нашриётларга 
топширмаганман», дедим. Унинг товуши кескинлашди, «Унда нимага олиб 
кирдингиз?» деди. «Э-э, машинамда бор эканми?», дебман, ўзимизнинг 
китобларни ўқишга зориқиб турган эдим, китобим келиб қолгани зўр иш 
бўлибди, деб ўйладим. Ҳамма ерда ҳам ўзингнинг нарсанг маъқул-да. «Мен 
китобни кимнинг топшириғи билан олиб кирганингизни билишим керак», 
деди у. «Ҳеч ким топшириғи билан эмас, ўзи кирган». - «Ким ўзи кирган?» - 
«Ким эмас, китобим. Доим машинамда юради. «Дан»чиларга ўзимни 
таништиришга яхши» - «Биздаги «дан»чиларгами?», деган эди, занжири ҳам 
ҳушёр жиринглади. «Э-э, сизда ҳам «дан»чи дейиладими? Ҳа, тўғри, йўл 
ҳаракати ҳамма ерда ҳам шу ҳаракат-да. Агар улар ҳам ўқийман деса, 
марҳамат», деган эдим, холдор ғулий анча асабийланди, «Ҳали бизнинг 
«дан»чиларга ҳам ўқитмоқчи эдингизми? Топшириқнинг кўлами кенг экан-
да», деди. Нима десам бу бошқа ёққа буриб тутиб оляпти, шунинг учун тўғри 
гапиришга ўтдим. «Қанақа топшириқ, оғайни? Китоб ўқилади, ўқиганга дам 
беради, ҳаёт ҳақида фикрлашга ундайди. Топшириққа бало борми?», дедим. 
«Аҳ-ҳа, ҳамма гап ана шу ундашида-да. Нимага ундайди ва бу ундовни ким, 
қанақа ташкилот берган?» Ҳанг-мангим учди, ё пирай, мутлоқ хаёлда йўқ 
нарсаларни сўрайди-я. Шунда ҳам ўзимни қўлга олиб, холдорга ижикилаб 
тушунтирдим, «Оғайни, муҳтарам ғулий, китоб давлат нашриётида 
босилган, унгача ҳам роса чиғириқдан ўтган, бир нечта муҳр билан 
тасдиқланган. Ҳеч қанақа ташкилот-машкилот йўқ», дедим. «Бизда муҳр 
босилмаган, тасдиқланмаган, демак, тақиқ китобни мамлакатимиз ҳудудига 
олиб киргансиз. Бинобарин, аниқ бир топшириқ билан. Айтмаяпсизми, 
демак, топшириқ ҳам махфий, махфийми, унда топширган ташкилот ҳам сир 
очилмаслигидан манфаатдор, чунки унинг ўзи ҳам шундай. Мана, 
кўряпсизми, яширганингиз билан бизга ҳаммаси аниқ», деди холдор ишонч 
билан, занжири ҳам гапини урғулаб, шахдам жаранглади. Нима бўлса ҳам 
ғулий-да бечора, фикр-мулоҳазаси ҳам занжирланган, шу ғулийлигига бориб 
адашяпти, ҳар хил хаёлларга боряпти. «Э-э, оғайни, битта китобга шунча 


247 
гапми? Бизда минглаб нусхада очиқ тарқатилган, дўконларда ўтмай ётибди. 
Унда ҳеч қанақа топшириқ-мопшириқ, уни берадиган ташкилот ҳам йўқ. 
Кейин-чи, китобим чиққанда бизда ҳали шўро деган тузум эди, сал 
мундайроқ асарни дунё юзини кўрсатмай олиб бориб тиқиб қўярди», деб 
майдалаб тушунтирдим. «Ҳеч бир иш ўз-ўзича бўлмайди, у ташкил 
қилинади, демак, уни ташкиллаштирадиган ташкилот бўлади», деб туриб 
олди ғулий. Ўзи шу «ташкиллаштириш» деган узун ясама сўзни жуда ёмон 
кўрар эдим, буларда ҳам бор экан. Fашим келди, лекин бунга бирон 
ташкилотни айтмасам, қутулмайман шекилли, аксига олиб ҳеч бири эсга 
келмаяпти, маҳалламни айтай десам, ҳозир у қўмитами, кенгашми ё 
ташкилот ҳам деса бўладими, буни ҳам билмайман. Бирдан эсимга Ёзувчилар 
уюшмаси келиб қолди. Ҳа, ҳамма ёзувчи унинг атрофида уюшгандан кейин, 
ўзи ёзувчиликни ташкиллаштиргандан сўнг, ташкилот-да. Кейин ҳали ҳам 
обрўси тушмаган. Шуни айтсам, холдорнинг маҳфий топшириқ деб 
ўсмоқчилашидан қутуламан деб ўйладим. Гапни анча узоқдан бошладим. 
Fулий калласига қуйиб олсин деб, аввал бадиий асарнинг чегара билмаслиги, 
мамлакатдан мамлакатга ўтиб юриши, бошқа тилда бўлса, бемалол таржима 
қилинишини эринмай тушунтирдим. Кейин китобимга кирган қисса, ҳикоя, 
новеллалардан бир-иккитасининг мазмунини жуда қизиқарли сўзлаб бердим. 
У ҳам диққат билан эшитди, ҳатто занжири ҳам «маъқул» дегандек жингир-
жингир этиб турди. «Мана, кўряпсизки, ҳаммаси яхши ниятли тўқима, 
бадиий асар, публицистик ҳам эмас», деб, публицистикада тегиб кетиши 
мумкин бўлган гаплар ўтиб кетиши мумкинлигини ҳам изоҳладим. Кейин 
уюшмамизнинг жуда беозор ташкилот бўлиб, қиладиган иши тинчлик билан 
дўстлик ўрнатиш эканини, раҳбарлари халқлар ўртасида ўзаро шундай 
муносабатларни мустаҳкамлаш учун шахсан ўзлари тинмай бошқа 
мамлакатларга сафарга чиқиб туришларини узоқ гапириб, лекин Fулистонга 
ўзим адашиб келганим, бунга уюшма-пуюшманинг алоқаси йўқлигини ҳам 
таъкидлаб, эсон-омон юртимизга қайтсам, ғулийлар билан ҳам дўстлик 
жамияти тузиб, бошқа номзод бўлмагани учун унга ўзим раис бўлиб, ўртада 


248 
алоқа ўрнатиб ҳам ривожлантиришимни айтган эдим, холдорнинг оқ қоши 
асабий учиб, «Ана, топшириқ ҳам, ундаги мақсад ҳам очилди», деб юборди. 
Ўқимаган тўнка, бадиий ижод, Ёзувчилар уюшмасининг нималигини тариқча 
билмайди. Махсус хизматдагилар ҳам шунақа тор бўладими! Қоқвош, йўқ, 
метин девор! Ҳеч гап таъсир қилмайди, айтганига ёпишиб олган. Ундан 
занжири таъсирлироқ. Жиринглашидан иссиғингда қотгур эгасининг ичидаги 
ўйларни билиб тураман. 
Адашиб келдим, деган гапни уқтириб бўлмади. Ким адаштирди, биров 
сизга ола-яшил таёғини ўқталиб, бу ёққа юр, деб йўлингизни бурдими, 
дейишларига жавобим йўқ эди. «Олдинга тўғри қараб юргансиз, ҳатто йўл 
ҳам сўрамадингиз», деди. Тўғри, ҳақиқатан ҳам Тошкент – Жиззах йўлидан 
ҳеч қаёққа бурилмай, тўғри Fулистонга кириб келдим. Йўлда пешвоз 
чиққанларнинг ичида бунинг ўзи ҳам турувди. Лекин «Адашмай тўғри 
келдингизми, демак, йўналишни олдиндан билгансиз», деган гапи мантиқли 
бўлса ҳам, нотўғри эди. Тўғри кириб келдим, лекин, сиз ҳам шоҳид, келар 
манзилимни билганим йўқ. Сал хабарим бўлса, машинамни қайириб олмас 
эдимми? «Ҳаммаси китобни махфий уюшманинг аниқ топшириғи билан аниқ 
Fулистонимизга киритганингизни кўрсатяпти», деди бу гап уқмаган яна. 
Билмагандан кейин, Ёзувчилар уюшмаси ҳам булар учун махфий-да. Кўп 
китоб ўқиб, қомус жилдларини варақлаб, ғулиётнинг фикрлаш мантиғини 
ўрганиб олганман. Буларда биринчи туғилган фикр баҳсли, ҳали унча 
аниқланмаган бўлиши мумкин, лекин иккинчи фикрданоқ аниқлик 
бошланади, чунки бу фикрга биринчи фикр аниқ манба вазифасини ўтаган, 
манба аниқ кўрсатилдими, демак, манбага таянган фикр ишончли, аниқ, 
ундан кейинги фикрлар, ҳатто тахминлар ҳам, олдинги манбаларга таянган 
бўлса, демак, ҳаммаси шубҳадан ҳоли, холдорнинг тинмай «демак»лагани 
ҳам шунинг учун, битта фикр бошланиб, унга иккинчиси таяндими, аниқлаш 
жараёни тўхтамайди, ҳаммаси тамом аниқланади. Машинамда ўзи келган 
китобим, мана, кўряпсиз, қанақа аниқ хулосаларга манба бўляпти. Буларда 
манбага таянилдими, демак, у шубҳа, тахмин ҳам эмас, аниқ аниқ фикр, 


249 
нарсанинг ўзи йўқ, йўқлигини исботлаб ҳам беролмайсиз, лекин у ҳақдаги 
фикр аниқлигича тураверади. Мен Fулистонга китоб билан кирдимми, демак, 
хуфя ташкилотнинг хуфя топшириғи билан аниқ мақсадда келганим аниқ, 
тамом: йўқ, бунақа эмас деб, минг тортишмай, бефойда, чунки бошқаттан 
бошланади: «Сиз Fулистонга айтмай китоб олиб киргансиз, демак, муайян 
ташкилот, демак, хуфя мақсад…» тарзида бир-бирига чамбарчас боғланган 
мантиқ тўри, тўғрироғи, занжиридан чиқиб кета олмайсиз, бурнидан тешиб 
булоқи ўтказилган буқадек, бошингизни ҳар қанча силкитманг, занжирни 
узишга кучингиз етмайди.
Ўзи ғулийлар, сиз ҳам тушуниб олгандирсиз, мулоҳаза юритиш, 
фикрлашнинг жуда равон, кучли мантиққа асослангани боис эътироз 
уйғотмайдиган тизимини эгаллаб олганлар. Биз, айтдим-ку, осмонга булут 
чиқса, ёмғир ёғадими, ёғмайдими, билолмай баҳслашиб ётамиз, 
ҳавошуносларимиз нари борса, ёғиш эҳтимоли бор, деб тахмин айтадилар. 
Fулийнинг бу борадаги фикрлари лўнда, соддалиги учун ҳам жуда аниқ. 
Осмонга булут чиқдими, ёғиш-ёғмаслиги табиатнинг иши, муҳими – унинг 
ерга соя ташлаши, чунки осмонга чиқдими, албатта кўланкаси тушади, 
кўланка аниқми, унда унинг манбаи ҳам аниқ мавжуд; демак, осмонга булут 
чиққанми, демак, у ё аниқ ёғади, ё аниқ ёғмайди, вассалом, бошни қотириб 
ўтириш шарт эмас. Чунки аниқ манбага таянган фикр ҳалқа бўлиб 
якунланади, энди бошқа фикрга эмин-эркин уланади, уни ҳам айлана, боши 
бориб охирига уланадиган шаклда бемалол якунлаш мумкин. Ёмғир 
ёғяптими, демак, ёғиши аниқ, унда ер ҳўлланади, ер ҳўлланса, осмонда сув 
тушадиган булутдан бошқа манба йўқ, демак, ёмғир ёғяпти. Англадингизми, 
оппа-осон, китобим Fулистонда босилмаганми, демак тақиқланган, яширин 
кирдими, демак, яширин топшириқ бор, топшириқ яширинми, демак, уни 
берган ташкилот хуфя, ташкилот хуфями, бинобарин, топшириғи ҳам, 
бинобарин, мақсад, охир-оқибат, китоб ҳам тақиқланган. Аниқ фикр 
нимадан бошланса, яна шунинг ўзига қайтиб, мустаҳкам ҳалқа ясайди ва бу 
ҳалқада эътирозга ё бошқача фикрга ўрин қолмайди. «Кўванда семирган 


250 
кўккина қўзим» деганларидек, бир туғилган фикр ўзини ўзи тарбиялаб, 
болалаб, чалғимаслик учун яна бошига қайтиб бошлаб, бойиб ётаверади. Мен 
ўзимизда, на рўмону қиссаларда, на тарихий манбаларда, на қомусларда, 
хуллас, ҳеч бир жойда мулоҳазанинг бундай бекаму кўст тугал шаклларини 
ўқимаганман. Агар ҳам қадимги чин ё юнон маноқибларида бўлмаса; тан 
олишим керак, тарихнинг жуда эски саҳифалари бўйича хабардорлигим жуда 
заиф, лекин уларда ҳам мантиқ илми Fулистондаги каби мукаммал даражага 
чиқмаган, албатта. 


251 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish