Ro'yo yoxud G'ulistonga safar


Ё ўзимга бир нарса бўлдими экан



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/41
Sana04.07.2022
Hajmi1,53 Mb.
#738903
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   41
Bog'liq
ahmad azam royo yoxud gulistonga

Ё ўзимга бир нарса бўлдими экан 
Бир куни боғҳовлида ёлғиз сайр этиб юрганимда лоп этиб келинингиз 
эсимга тушса! У менга ҳамишагидек жуда яқин туюлди, хизматчи қиз эса 
узоқлашиб, худди бегонадек бўлиб қолди. Ана, у ичкарида, ланг очиқ дераза 
орқасида ишини қилиб ёки бекорчиликдан менга термулиб ўтирган бўлса 
ҳам, жуда-жуда олисда, ҳатто менга хизмат ҳам кўрсатмаган, бу ердаги 
чироқлар ҳам ҳаётда ўчмагандек. Виждоним ҳам сал-пал оғридими дейман, 
йўқ, кап-катта, болапарвар одам, нима жин уриб ғулий қиз билан дон олишиб 
юрибсан, деб эмас, болаларимнинг ўзи кўз олдимга келди-да, бу ердаги 
ҳаётимни сал хиралаштирди. Юрагим ҳам ачишгандек. Уйни соғинибман. Ер 
бағирлаб учаётган кумуш пўстак Паҳмоқ – Аҳмоғим таққа тўхтаб, икки 
панжасини кўтарганча тилини осилтириб, «Қачон келасиз?», деб 
сўраётгандек кўзимга кўринди.
Ана шунда ғулиёт фалсафаси бўйича, нима бошланмасин, охирида яна 
шу бошига қайтади деган ақидани ўйладим-да, бу - ҳаёт ҳақиқати, келган 
эканманми, демак, кетаман ҳам деган нажот муждасига чамбарчас ёпишиб 
олдим. Шундан кейин, холдор ғулий билан суҳбатларим тобора таҳдидли тус 
олса-да, «Э-э, нари борса, отиб юборарсан», деб ишонч билан қўл силтаган 
эдим, ўпкам босилиб, кунларим тинч, равон ўта бошлади. 
Фақат маишатим бир оз тортилиб қолди. Чинни лагандаги сархил 
олмалар оғриб тўкилганганларига алмашди. Ичғу келмай қўйди, холдор 
ғулий билан суҳбатларимиз тобора чуқурлашиб, маъноси равшанлашиб 
борса-да, қуйғу «тўқиштирмай» қўйдик. Кунлар диққинафас, кўнглим зиқ, 
китобхонлик шаштим ҳам сўнган. Жилдларга ҳар қанча тикилмай, битта 
жумла ҳам хотиримда қолмайди. Fулистон ҳаётини ҳар тарафлама жиддий 
ўрганмоқчи, ҳали адабиёти, санъати, киноси, айниқса қўшиқчилиги ҳақида 
сизга кўп гапириб бермоқчи эдим, битта китобимга шунча ваҳимани 
кўтаришгандан кейин, буларнинг нимасини гапираман деб ҳафсалам тамом 
ўлди. Ўзларидан кўрсин, ўргансам, шунақа ҳаёт, шунақа санъатлар ҳам бор 


261 
экан, деб айтиб юрар эдим, энди эшитишга ҳам ҳушим йўқ. Лекин қойил, 
битта нарсани ҳам кавлайверса, тагидан кўп нарса чиқар экан, занжир 
мавзуида, унга бағишланган наср, назм, қўшиқ, мусиқалари шунча ранг-
барангки, мунча гапу ҳаяжонни қайдан топадилар деб лол қоласиз. У ёғи ҳам, 
бу ёғи ҳам, узунасига ҳам, кўндалангига ҳам - ҳамма-ҳаммаси ғул, занжир, 
унга салламно, мадҳиялар. Эринмаганларини! Шундоқ занжирга қарасалар 
бас, сўраган нарсангизни тўқиб ташлайдилар, шеърми, ҳикоями, ашулами, 
фарқи йўқ. Телевизорда шоирларини кўрганман, шеър ўқиётган 
пайтларининг ўзидаёқ лабларининг қимирлашидан мияларига бошқа шеър 
қуйилиб келаётгани билиниб туради; машшоқларининг қўлига бир нима 
тутқазсангиз бўлди, чалиб ташлайверадилар, ҳеч нарса топилмаса, айтдим-
ку, занжирнинг ўзини ҳам шунақа куйларга соладиларки! Бизда битта 
муҳаббат мавзуси, ўлдим-куйдимдан нарига ўтилмайди, тўйда пул ёғилса, 
етади шу. Рақслари.... э-э, битта дўмбира жўрлигида жингир-жингирга 
шунақа ўйнайдиларки, қараб турган одамнинг боши айланиб кетади. 
Бир куни холдорга жиддий айтдим, «Оғайни, шунча ғулий безовта, 
махсус хизмат овора, ундан кўра, сўранглар, ёзувчи бўлсам ҳам, оддий одам, 
топшириқ-мопшириққа алоқам йўқлиги маълум бўлади-қўяди», дедим. 
Холдор астойдил ҳайрон бўлиб: «Кимдан?», деб сўради. «Кимдан эмас, 
юртимдан», деб унга қаттиқ тикилдим. Буларнинг шу, одамнинг кўзига 
қарамагани ёмон-да, кўнглидаги гапни билиш қийин. «Қанақа юртингиз?», 
дейди тўнка. Ҳар қандай одамнинг ҳам юрти бўлади-да, ахир. «Қанақа 
деганингиз нимаси? Мен келган жой, ўзимнинг юртим, туғилган, униб-ўсган 
маконим, ўлан тўшагим ҳам деймиз. Биз билан боғланиб турадиган 
робиталарингиз бор шекилли. Шекилли эмас, аниқ», дедим эътирозга ўрин 
бермай. Холдор саросималаниб, ростми-ёлғонми, «Робита-побита йўқ. 
Сизлардан ҳеч ким билан алоқа қилмаймиз. Ўзи қаердан келганингизни 
билолмай ётибмиз-ку», деб тан олди. «Битта йўл, кирган жойимнинг боши, 
яъни нари ёғи. Бурилмай, тўғри келавердим-ку. Нимага билмаганликка 
оласиз?», дедим. «Гап шундаки, шу йўлни қаричма-қарич охиригача 


262 
текшириб чиқдик, лекин сиз келган юртми, жойми, шунинг учи топилмади, 
ҳа, аниқ, йўқ», деди холдор ғулий чайналиб. «Ий-э, унда мен қаердан келган 
бўламан? Мана, борман-ку, олдингизда ўтирибман. Сизлардан эмасман, 
занжирим йўқ. Демак, аниқ бошқа юртдан келган бўламан-да, ахир», дедим, 
ўзга оламдан десам, яна чалкашмасин деб. Холдор уҳ тортди, лекин 
айтганидан қайтмади. «Роса текширдик, бирон хатога йўл қўйиб қўймайлик, 
деб жуда чуқур қарадик, лекин йўқ, бари бир, йўқ экан», деб қатъий хулоса 
қилди. «Хўп, ўша охиригача текширган йўлларингнинг охирида ҳеч нарса 
йўқ экан, унда ўрнида нима бор чиқди? Йўқнинг ўрнида ҳам бир йўқ нарса 
бўлиши керак, бутун бошли мамлакат йўқликка йўқолиб кетмайди-ку» деб 
мен ҳам тихирлик қилиб туриб олдим. «Чегара», деди холдор. «Хўп, чегара, 
нариёғи-чи?», дедим. «Нариёғи ҳам чегара, у чегарадан кейин ҳам чегара. 
Хуллас, у ёғи ҳам фақат-фақат чегаралар», деди холдор. 
Ана шундан кейин қўрқдим. Юртим эмас, ўзим… йўқолганман деб 
эсим чиқиб кетди. Fулистонда юришим, худо кўрсатмасин, ҳалиги, тилим 
бормаяпти, э-э, хуллас, ўша ёмон нарсадан кейинги ҳаётга ўхшаган нарса 
бўлиб чиқса-я? Наҳотки баланд тоғлар ҳам паст келиб а… у ёқда қиёмат 
қўпгандир. Ҳа, осонми, бутун бошли, кап-катта бир одам, яна янгигина 
машинаси билан таг-тубсиз йўқоладию тинчлик қоладими! Бола-чақамни 
олиб келаман деб, Тошкентдан Жиззахга қараб йўлга чиққан-у, шу билан 
йўқ! Жиззахдагилари бир кун йўл қараган, ана, икки кун ҳам дейлик, ўзи 
битта йўл, икки юз чақирим ҳам чиқмайди, бурилиш-мурилиши йўқ, 
Жиззахга келмай, қаёққа ҳам кетади, Самарқандга борса ҳам тушиб ўтарди, 
албатта, бир гап бўлган, деб Тошкентга сим қоқадилар, қачон чиққан, ким 
кўрган, ёмон одам кўп, кира қиламан, демаган эдими, унда нимага шунча 
вақтдан бери ўзи ҳам, машинаси ҳам дом-дараксиз, ҳа, оқ «нўл тўққиз», сал 
сут товланиши бор, биров ундай деган, бошқа биров бундай, ҳаммаси худди 
ўзи кўргандек, ёнимда ўтириб кетгандек тахмин қилади, лекин ҳеч бири 
аниғини билмайди, эшитмаган ҳам, бари шунчаки яқинларимга бир нарса 
дейиш учун айтиладиган тусмол умидли гаплар, лекин, албатта, кўнглида 


263 
менга ачиниш, «Сал ўпкароқ, бемаъниликлари ҳам бор эди, лекин кимнинг 
хатоси йўқ, бари бир, яхши йигит эди бечора», деб ўйлашади, кейин ўз 
ақлларидан келиб чиқиб: «Шу замонда ҳам Жиззахга ёлғиз, яна рулда бир 
ўзи кетадими, а?» деб куйинадилар, худди бошқалар «нўл тўққиз»га 
саккизталашиб тиқилиб юрадигандек. Кейин, турган гап, ўз бошларига 
шундай кун тушмаганидан қониқиш. Буни очиқ айтмайдилар-у, лекин бутун 
куйинишларининг тубида шу мамнуният ётади. Лекин яқинларимга оғир, ҳа, 
чиндан оғир бўлган. Минг чақир, бақириб йиғла, бари бир, мен йўқман. 
Ёмонлик қилган, озор берган кунларим ҳам энди ниҳоятда завқли, соғинчи 
юракни энтиктириб юборади. Э худо, юрган эди-ку бақириб-чақириб, 
дилозорлиги ҳам ўзимизники, кўтарар эдик, биз-ку яшайверамиз, болалари 
ҳам бир куни катта бўлади, хотини ҳам… ҳа, майли, э-э, ўзига жабр, жуда ёш 
кетди-да, деб ўксинадилар. Балки, кўп кун ўтиб кетяпти, маърака-
паракаларимни ҳам ўтказиб юборишгандир. Лекин пул йўқ эди-ку, 
харажатни укам кўтардимикан? Унинг ҳам маишати ўзига яраша эди, 
кичкина одам бўлганим билан йиғиним катта ўтади. Ҳаммаси ҳам майли, 
ўзимни айтмайсизми, бу дунёда нимани кўрибман, нима иш қилиб 
улгурибман, қирқдан ҳам ошиб, нима каромат кўрсатдинг деса, жавобим йўқ. 
Жони узилаётган одамнинг кўз олдига оқ от келар экан, билганлар: «Ҳа, 
мана, бизнинг ҳам тулпор келди энди», дер экан. Энди от ҳам оқ «нўл 
тўққиз»га замонавийлашган бўлса-я! Унда, дейман, ўзим билан келди-ку. 
Хуллас, уҳ-ҳ, юрак музлаб кетади. «Эй, мен тирикман, мана, фақат бошқа 
оламда юрибман. Сизларга кўринмаганим билан, борман. Мувозий 
дунёларни ўқигансизлар-ку, ўшанақа жойдаман-да», деб бақиргим келади, 
лекин товушим ўзимизга етиб бормайди-да. Хуллас, даҳшат-эй!
Шунақа гапларни кўз олдимга келтириб, паққос ишонаман, ўзимга 
ачинганимдан ўкраб йиғлаб юборай дейман-у, чуқур-чуқур нафас олиб, 
ўпкамни босаман. Ҳаммасидан ҳам бари бир унутилишим ботиб кетади. Шу 
экан-да, а, одамнинг ҳаёти, югурасан-еласан, бола-чақа дейсан, қариндош-
уруғ, ҳамюрт-ҳамқишлоқ, боласини ўқишга киритса, ўзи ҳам қўшилиб ойлаб 


264 
ётиб олади уйингда, ўзинг емай едирасан, ҳаммасига хизматинг сингади, 
лекин сенга бир нарса бўлса, бошида куйиб-пишадилар, э-э, борингки, яхши 
одам эди ҳам дейишсин, лекин кейин яшайверадилар-эй. Худди менга ҳеч 
нарса қилмагандек, яъни ўзим ҳам аслида бўлмагандек. Агар ҳам битта-ярим 
маросимимда эслаб туришларини айтмаса. Ҳе, унда ҳам оғриқсиз, тақдирга 
тан бериб, эл кўзи учун, мана, ҳали ҳам йиғлаб турибмиз, деб; ростдан, 
ўлгунларича аза тутмайдилар-ку. Тириклар яшаши керак. Кетган одам, бор 
эди, кечагина юргандек эди, энди йўқ, худди қайтмас узоқ сафарга чиққан, 
ўзи асли ҳам бўлмагандек туюлиб қолади. 
Шуларни ўйлашга ҳам қўрқяпман-у, лекин қўйиндимни қаерга
қўйишган бўлса деган ўй калламдан кетмайди. Албатта, жасадим йўқ, э йўғ-э, 
худо сақласин, борман, фақат бу ёқда, ўлмаганман, лекин улар аза очгандан 
кейин бирон белгини ҳам ўйлашгандир? Фақат менга эмас, шу жонкаш-
жафокашларимнинг ўзига керак-ку. Бегона юртда дому дараксиз йўқолсанг, 
яъни ўзингникилар ўлган деб ўйласа-да, юртингда сенга ҳатто мозорда ҳам 
макон қилинмаса! Бунга чидаб бўладими! Мен, ахир, қирқ беш йил яшадим 
заминда, бу бор ўтмиш, менинг тарихим, уни ўчириб бўлмайди, шундай 
экан, биронта изим ҳам туриши шарт-да. Яқинларим шуни ўйлашгандир деб 
умид ҳам қиламан яна. Ҳеч бўлмаса, ўзлари учун, йўқ эса ҳайитларда 
руҳимни йўқлаб қаерга борадилар? Fалати-я, ўтиб кетасан-у, лекин 
яқинларинг ҳар замон-ҳар замонда бошингга бориб йиғлаб туришларига 
манзил танлайман деб куйинасан. Жавобни у ёқда берсанг, фарқи нима 
сенга? Бари бир, бу оламдан узилгинг келмайди. Тамом ўчиб кетмай, мендан 
бирон белги, ёдгорлик турсин юртимда дер экансан-да. Ундан ҳам қизиғи – 
ўзинг тирик бўла туриб, қабрингга жой излаб ўтирсанг. Э-э, бас-э, фаришта 
омин демасин! 
У эмас, бу эмас, Тошкентдан Жиззахга қараб кетаётганимда йўлда бир 
нарса бўлган деб ишонган эдим. Лекин шу қийналиб ўйлайман, бирон белги, 
асорат тополмайман. Ҳаммаёғим бус-бутун, бирон қирилган ё тирналган 


265 
жойим йўқ, йўл ҳам равон, фақат гурсиллаши бор, аммо кўп қатнаганимга, у 
ҳам ўрганиш... қаричма-қарич эсимда, айниқса бу ёққа ўтгандан кейин майда 
қум, йўқ, гард тўшалгандек юмшоққина эди, қулоғимда унақа бирон
урилган-пурилган товуш-повуш қолмаган, демак, бирон ишкал чиқмаган, 
бўлса, ҳозир бунақа, одамга ўхшаб ўйланиб ўтирмас эдим. Бошим ҳам зарб 
емаган, хотира жойида. Қаерда, нима бўлган бўламан?
Хуллас, қанча ўйламай, калламга тузукроқ бир тахмин келмайди. 
Дунёмдан айрилганим аниқ, ягона-танҳо, чексиз-чегарасиз ёлғизлик ичида 
нигорон юрибман. Холдорни ҳамсуҳбат десангиз, бу ҳам энди дудмол 
гапларга ўтиб олган, кавлашини қўймайди. Хизматчи ғулия билан 
гаплашмаймиз; чироққа маъноли қараб қўйиб, индамай киради, яна шундай 
худди тилига муҳр урилгандек чиқиб кетади. Илгари чойни алоҳида, 
овқатларни алоҳида ташиб, кириш-чиқишини атайлаб кўпайтирган бўлса, 
энди ҳаммасини битта катта патнисга солиб келади, шу билан йиғиштириб 
ҳам кетади. Олдинлари дастурхон ёзган ёки чой узатган бўлиб, албатта у ер-
бу еримга тегиниб қўяр, шунда нафаси юзимни сийпалар эди, энди буни 
тушимда кўряпман. Севгимиз ҳам ёниб, энди кули ўчиб, учиб кетди 
шекилли. 
Шу кунлари яна қочишни ўйлайдим. Унча қийин эмас, мана, боғҳовли, 
ана, дарахтлар панасида кичкина темир эшик, очиб чиқсанг, сал олисда от 
ўтлаб юрибди, пусиб бориб миниб оласан, кейин ҳаййё-ҳуйт, олам сеники! 
Ўтириб олиб кўп хаёл қилганман, эркинликнинг гаштини ҳам сурганман, 
лекини кейинидан қўрқув бостириб келади: от қўйиб бориб қаердан чиқаман? 
Чегаранинг у ёғи ўз юртим эмас, ҳалиги айтганим, мувозий оламнинг 
Fулистонга қўшни яна бир мамлакатига тушсам, у ердаги давлат булар билан 
соз бўлса-ку, хўбу хўб, мени бу ёққа қайтариб топширади, лекин ораси бузуқ 
чиқса, ана, унда кўраман машмашани. Бу ерда беозор китобимга шунча 
ваҳима, у ёқда бунақа шубқалар ҳолва бўлиб қолар! Ғулистоннинг шпиони 
деган айбни бўйнимга қўйиб, бир умрга кесиб юбориши ҳам мумкин.


266 
Шу учун қочиш фикрини фақат ўйлаб қўяман, лекин, айтдим-ку, яна 
балонинг бошқасига учраб қолмай деб, боғҳовлидан ташқарига бир қадам 
ҳам босиш йўқ.
Фақат қўлим ҳеч бир ишга бормайди, китоб ўқиш, кассета кўришга, 
айтдим-ку, хушим йўқ, телевизорга қарасам, нуқул юрагим ториқади, 
боғҳовлига чиқаман, беш-ўн дақиқа кезиб, сабрим чидамайди, яна ўзимни 
ичкарига ураман. Ниманидир кутаман, табиатга қарасам, у ҳам бир 
нарсаларга интизордек. Олма тап-туп тўкилади, барглари шалп-шулп товуш 
беради, терак барглари шивирлаб қолади, ерда мусича пилдираб, ғу-ғулайди, 
хизматчи ғулиянинг шипиллаган қадамлари эшитилади, осмон очиқ бўлса-да, 
шамол гувиллаб булут ҳайдайди, лекин разм солиб қарасангиз, бари бир, 
ҳаммасининг замирида тинчлик, ҳувиллаган тубида сукунат, менга 
буларнинг бари «сабр-сабр» деяётгандек туюлади. 
Эй, қодир худо, дейман-у, нима сўрашимни билмай, ихтиёримни 
шундай ўзига топшираман. Ҳа-а, энди бошингга мушкулот тушганда худони 
эслаб, мусулмон бўлиб оласанми деб, ўзимни янаман-у, яна эгиликнинг ҳам, 
тавбанинг ҳам кечи йўқ деб, хижиллигимни кўнгил ибодати билан 
тарқатишга интиламан. 


267 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish