Ro'yo yoxud G'ulistonga safar



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/41
Sana04.07.2022
Hajmi1,53 Mb.
#738903
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
ahmad azam royo yoxud gulistonga

Яна ўша шубҳа-гумонлар 
Келишим билан патнис кўтариб, чой баҳона, майдонда қандай обрў 
топганимдан ғурурланишга кирган ғулиямга: «Қани, патнисингни қўй-да, 
еч!» деб буюрдим. Fулиям бошқача тушунган экан, шу ҳаракатда «Ўзингиз-
чи?», деган эди, «Йўқ, занжирингни!», деб тўхтатдим. «Қандай ечаман?» 
деди у таажжубланиб. «Ечасан! Чироқ ўчиришни боплайсан-у, буни 
билмайсанми?», деб қатъий туриб олдим. «Бари бир кийим алмаштирасиз-ку,
шалаббо ивибсиз», деди у умидини узмай. «Устимда қурийверади. Хомтама 
бўлма, ҳар қанча ялинма, сизларникини киймайман», деб майдоннинг 
аламини ундан олдим. У шаштимдан чўчиб, икки қўллаб занжирини 
чангаллади. «Тез бўл! Омбир-помбир топ, ахир», деб қистадим. Fулиям 
саросимага тушиб, кўзларини катта-катта очиб тураверди. Сал ўзимни босиб 
олиб, ётиғи билан тушунтирдим: «Мунча шунга ёпишиб олгансизлар? Ахир, 
эркин юрганингни ҳам бир кўрай. Мана, чиройли қизсан, занжирингни 
ечсанг, янада очилиб кетасан. Менинг ҳам кўнглимда ғуборлар тарқалади». 
Fулиям бошини елкамга қўйиб, тўлиб-тошиб йиғлаб юборди. Мен 
шодлигидан, эркинлик шавқидан деб ўйлабман. «Ахир, сиздан айрилишни 
истамайман», деди у. «Нимага айриласан? – деб ажабландим. - Қайтангга, 
доим шиқирлаб ғашимга тегади, худди роботни қучоқлагандек бўламан».
«Йў-ўқ, - деди ғулиям зорланиб, – уни ечсам, кўнглим ҳам тамом эркинликка 
чиқиб кетади. Севгига ҳам бўй бермай, бошқасини тусаб қолади. Менга эса 
сизсиз ҳаёт ҳаёт эмас».
Ана холос! Об-бо ғулия! Кўнгли ҳам ғули билан экан-да! Уни ечса, 
фақат муҳаббатидан эмас, ҳамма нарсасидан воз кечишига тўғри келиб, 
бутун дунёси остин-устун бўлиб кетар экан.
Шунда чуқур англадим: асли тақдиримиз айро тушган, ўртамиздаги 
муҳаббат ҳам занжирнинг омонати, усиз - йўқ, иккаламизни боғлаб турган 
нарса ҳам шу экан. Ҳа, одам билан ғулиянинг қўшилиши ҳам қандайдир 


288 
ғайри, мен фақат бу қизга эмас, умуман ғулиётга-да қайнатса қони 
қўшилмайдиган етти ёт бегонаман.
Қиз ёнимда, бошини елкамга қўйиб, бор вужудини менга топшириб 
ўтирган бўлса-да, орамиздаги узоқликни чамалаб кўриб, юрагим орқага 
тортиб кетди. Шунда майдонда ҳам хом иш қилиб қўйганимни англадим. Ҳа, 
холдорнинг хизмати мени бу ёққа келтириш режасини жуда пухта ўйлаган 
бўлса ҳам, қаердадир хатога йўл қўйган. Бир-икки кундан бери бош қотириб, 
шу хатони тополмай юрган эдим, энди бирдан ойдинлашди. Хато менинг 
ўзимда! Яъни улар ўйлаган, кутган одам бўлиб чиқмадим. Бугун майдонда 
мисим чиқди. Фақат холдорнинг хизмати олдида эмас, бутун ғулиётнинг кўз 
ўнгида, асли кимлигимни кўрсатиб қўйдим. Булар менга шунча иззат-икром 
кўрсатиб, қўллаб-қўлтиқлаб келса-ю, мен оғзимга умид билан термулиб 
турганларга, эркинликда яшашдан тажрибаси бор одам сифатида, занжирсиз 
ҳаёт кечириш нима эканлигини ётиғи билан тушунтириш ўрнига, китобимда 
ўрнак қилиб ёзиб қўйибман, ўқиб-ўрганаверинг, лекин озодликка тил 
тегизманг, деб ёзғириб ўтирсам-а! Яна калламдан нусха олинглар, дебман-а! 
Ҳе, ишламаган калла! А бунинг ўрнига фирқалар тузиб, демократияга асос 
солишни ўргатмайманми? Бунга ҳали булар авом деб юрибман-а! Одам ҳам 
шунақа хом бўладими? Холдор зўр ёзувчи экансиз, ёзганларингизнинг таги 
тўла тагмаъно, деса, талтайиб ўтирибман. Ахир, Fулистондаги ҳаётнинг 
боши берк кўчага кириб қолганини не-не йиллардан бери кўриб келаётган бу 
хизмат мени мурғаклигимдан бекорга кўз остига олмаган-ку. Келади, 
озодликдан намуна кўрсатади, унга қараб ўзимиз ҳам ўзгарамиз деб умид 
қилса, мен, эрк жарчиси, боғҳовлида қамалиб олиб, кутубхонада китоб 
ўқийман, кассета кўраман деб, аслида сулув қизига эсим оғиб, ҳушимга 
келган номаъқулчиликларни қилиб юрибман. Уларнинг ҳам э-э, одам дегани 
шуми, занжири йўқ демаса, ўзимизга ўхшаган ғирт бир ғулий экан-ку, деб 
роса ҳафсалалари ўлмаганми!


289 
Очиғи, ўзим ҳам бунақа мўртман, бунақа паст кетаман, деб ўйламаган 
эдим. Елкамга бошини қўйиб ўтирган шу хушҳол қизнинг ҳам ширин 
хаёлларига арзимаслигимни ўйлаб, баттар эзилдим. 
Ҳа, дарвоқе, бир куни эшитиб қолган гапимни айтмабман. Боғҳовлида 
тўйиб сайр қилиб, хонамга чиқсам, эшик қия очиқ ичкарида холдор билан 
хизматчи қиз ғўнғир-ғўнғир айтишяпти. Тўхтаб қулоқ солдим. «Сенга 
дастурни бажариш топширилган. Унда чегарадан чиқасан деган кўрсатма 
йўқ», деди холдор. «Доим бирга бўлиш, юриш кўрсатилганми, ахир? Ҳиссиз 
бир маҳлуқ эмасман-ку», деди хизматчи қиз. «Майли, сенда ҳам юрак бор. 
Лекин унинг кимлигини ўзимиз ҳам билмаймиз-ку», деди холдор товушини 
пасайтириб. «Мен биламан, кўнглим билади: у - одам, занжири йўқ ғулий», 
деб эътироз қилди қиз. «Ўзинг ўйлаб кўр, одам бўлса ҳам, ўзи борми ё 
кўзимизга худди бордек кўриняптими, ҳали тагига етмадик», деб овозини 
баландлатди холдор. «Бор, бор одам, - деб туриб олди хизматчи қиз. – 
Борлигига исбот, мана, бўйимда! Ҳар ҳолда, бу сиздан эмасдир. Ё 
ҳаводанми?» «Нимага шама қиляпсан? Сенга тегинмаганман-ку. Беҳаё 
киноялар нимага керак? Дастурда унга яқин алоқада бўлиб фарзанд 
орттиришинг белгиланган, холос. Лекин бу йўл билан бор-йўқлигини 
аниқлаш сенинг ишинг эмас». «Хўп, мана, бор экан-ку, кўнглим айнимаса 
ҳам, ҳалитдан қимирлаяпти. Яна нимасини аниқлайсиз?». «Дастурда сенга 
шунча топшириқ берилган, лекин унда чиндан яхши кўриб қол, сев деб 
айтилмаган. Чегарадан чиқишнинг оқибати ўзингга маълум. Мен ҳам ёрдам 
беролмай қолишим бор». «Энди қайтмайман, дастурни бажариш баробарида 
мен кўнглимдек кўнгил топдим», деди ғулия қиз тушмагур.
Ана кўрдингизми, у мени деб нималарни бўйнига олган. Унинг 
айтганлари қатъий, холдорнинг гаплари эса раҳбарнинг дашномларидан кўра, 
чорасиз қолган одамнинг изиллаб йўл излашига ўхшаб кетарди.
Улар анча тортишиб, жуда паст гапиришга ўтганларидан кейин, мен 
ҳам эшитмай қолиб, келганимни билдирмай, яна хиёбонга қайтиб тушдим. 


290 
Холдорнинг ўзи борми ё кўзимизга шундай кўриняптими, ҳали билолмадик 
деган гапи унча чўчитмади. Чунки Fулистонда юрибманми, юрмаяпманми 
деган савол ўзимга ҳам тинчлик бермаётган эди. Лекин ғулия қизнинг 
борлигимни бўйида борлиги билан исботлашдаги шашти ўйлантириб қўйди. 
Бунчалар чуқур севишини кутмаган эдим. Албатта, у ҳам мени эртага бизга 
етакчи, нажоткор қаҳрамон бўлади, ўзим эса эса шундай қаҳрамоннинг 
маъшуқасига айланаман, деб ўйлаган. Энди майдондаги, йўқ, ҳали занжирда 
яшаб туринглар, деган гапимни эшитса, бечора қай аҳволга тушар экан? Ҳар 
ҳолда ўртамиздаги ишқу муҳаббатга путур етиши аниқ. Мана, занжири 
бўлмаса, мени севиши ҳам уч пул экан-ку. Демак, қизнинг орзу-ҳавасичалик 
эмасман, бир оддий ғулийман, холос. Фақат занжирсиз.
Елкамга бош қўйган ғулиямнинг сочини силаб ўтириб жуда раҳмим 
келиб кетди. Йў-ўқ, унга эмас, у раҳм-шафқатдан юқори турар экан, ўзимга. 
У ёқда ҳам, бу ёқда ҳам ҳеч ким бўлолмадим. Энди буларга-да керак 
эмасман. 


291 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish