Ro'yo yoxud G'ulistonga safar



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/41
Sana04.07.2022
Hajmi1,53 Mb.
#738903
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
ahmad azam royo yoxud gulistonga

Шу ҳавода яна йўл 
Кунларим шундай диққинафас ўтаверди. Ҳаво шу айниганидан қайтиб 
ўнгланмади, ҳар куни шамол, ёмғир. Бир куни сал очилган эди, очиқ осмонга 
яна булут чиқиб, куппа-кундузи замин қоронғиликка чўмди-да, ҳаммаёқда 
баҳайбат харсангларни тўқиштираётгандек, бирдан қарсиллаб берди. Яшин 
чақнаб, оловли тили билан борлиқни ялай кетди. Унча аччиқ эмас-у, лекин 
кийимдан тортиб, ҳай-ҳай демасанг, нақ ечинтириб кетаман дейдиган шамол 
турди. Боғдаги кесилиб ётган олма барги хазони тўзон бўлиб кўтарилди.
Табиатнинг бу қадар безовталигидан ҳадиксираб, турган гап, хонамга 
биқиниб олдим. Fулия қиз яна чой дамлаб кирди. Қуруқ чойнинг ўзи ичимни 
сидириб юборган бўлса ҳам, бостириб-бостириб ичавердим. Бошим терлади, 
шу одат ҳам ўшандан қолганми дейман, кейин ҳам чой шунақа таъсир 
қиладиган бўлди.
Деразадан ташқаридаги тўполонни томоша қилиб ўтирган эдим, 
момақалдироқ қасирғаси ичидан гуриллаган товуш ҳам келиб, бир оқ нарса 
липиллаб ўтгандек бўлди-да, юрагим гупиллаб уриб кетди.– «нўл тўққиз»им! 
Қаёқдан келиб қолди? Билмадим, нимагадир қадрдон темир буюмимни 
кўриб, бежизга эмас деб, қувониб кетдим. Ҳойнаҳой, бу холдорвойнинг иши.
Билганимдек, бир вақти холдор жўрамнинг ўзи ҳам кирди. Эй, махсус 
хизматда бўлса ҳам, бари бир, яхши ғулий-эй, кўнглимга анча яқин бўлиб 
қолган экан, кўриб қувондим. У эса авжсиз, «Мендан рози бўлинг. На илож, 
ҳар қандай шароитда ҳам бурчимга содиқ қоламан», деди. Дарров тушундим, 
тушундим-у, Fулистондан кўнглим тинчиди: ҳа, у энди яна ишончли 
қўлларда. Холдорки ўзини тутиб олибдими, демак, хизмати ҳам яна 
вазифасига қайтган. Лекин унинг хаёли унча жойида эмас эди. Ўзини қанча 
ўктам кўрсатишга уринмасин, бари бир, тозалаш сабоғидан чўчиётганини 
сездим. Бўлмаса, энди бу сабоқнинг унча жазолиги қолмади ҳисоб, лекин 
махсус хизмат учун ходимларни имтиҳондан ўтказиб, ҳар қандай шароитда 


292 
ҳам вазифани оғишмай бажаравериши шарт экан. Холдор ҳам мендан кўра 
кўпроқ ўзини ишонтириш учун «Ҳамма нарсага тайёрман», деб қўйди. 
Бечорага ҳам оғир, менинг жаддимга хўрлик кўряпти. «Машинангиз ҳали 
яхши, ишкали йўқ, фақат тезлигини алмаштиришга қўлим келишмай, 
ҳайдашга қийнадим. Ўзингиз синаб кўрарсиз, калити жойида», деди чуқур 
маъноли қилиб. Бу энди, албатта, хизматинг бўлди, иззатинг битди, кет, 
дегани эди.
Холдор қўл бериб хайрлашди. У кетдию ғулиям йиғламсираб кирди. Эй 
бечора, ўзингни ушласанг бўлмасмиди, мана, энди аҳволинг нима кечади, 
яна бўйингда ҳам бор, сени ўзим билан олиб ҳам, ташлаб ҳам кета олмасам, 
шу азоб етмай турган эди, деб дилим ташқаридаги қоронғудан ҳам хуфтон 
бўлди. Бола-чақалик одам, кечирасизлар, севги-муҳаббат экан деб, буни 
занжирини шалдиратиб етаклаб юролмасам. Кейин, демократия, инсон 
ҳуқуқлари деб, одам тугул, ҳукуматларнинг ҳам ёқасидан оладиган 
ташкилотлар урчиб кетган. Биронтаси Fулистонда бўлмаган, ғулий 
нималигидан буткул бехабар, бу аҳволда олиб борсам, инсонни кишанбанд 
қилибсан, деб кунимни кўзимга кўрсатарлар. Занжирини ечдирсам, мени 
севмай қўяди деган гапни уларга уқдириб бўлмаса. Милицияга топширарлар, 
йўқ, Fулистондан, яъни чет элдан қиз олиб борганим учун Интерполга 
ошириб юборарлар. Шу гапларни ғулиямга тушунтирдим, худо кўрсатмасин, 
бирга кетсак, шунақа муаммолар чиқади, дедим-у, ўзим ичимда, қани, 
ишқилиб, кўрсатсин-да деб умидландим. У хизматда чиниққан ё дастурда 
бу қисмати ҳам кўзда тутилганми, ўзини яхши тутиб, меҳр кўргузиб ўтирди.
Рости гап, кеч тушавергани сари қизга олиб кетолмаслигимни жуда 
асослайверганим учун, виждоним-да қийнамай қўйди. Бу орада кучли бир 
шовур келди-да, шаррос жала қуйиб берди. Еру кўкка қорамтир парда 
тортилгандек, ости-усти билинмай қолди. Чақмоқ ҳар чаққанда оқ «нўл 
тўққиз»им оҳудек қалтираб, менга талпинаётгандек туюлаверди. Fулиямга
охирги марта тўйиб тикилиб, юзидан худди янги ошиқлардек энтикиб бўса 


293 
олдим-да, пастга тушиб, машинамга ўтирдим. Моторни ўт олдирсам, 
ҳақиқатан ҳам ишкали йўқ, текис гуриллади. Ҳайдадим! Ҳали боғҳовлидан 
чиқмасимдан ҳам озодлик нашъаси кўксимга ошиб тошди.
Дарвоза очиқ экан. Атроф сим-сиёҳ, фаралар йўлга хира нур сепади, 
асфальтнинг усти ниҳоятда текис, юмшоқ, йўлда кетяпсизми ё кўлда 
сузяпсизми, фарқлаш қийин. Бир-икки жойда «нўл тўққиз» нақ белигача 
ботиб ўтди, сув атрофга шовиллаб отилди-ю, хайрият, моторга тегиб, ўчириб 
қўймади. Ҳу, ҳалиги зиёрат майдони ҳувиллаб ётибди. Лопиллаётган чақмоқ 
шуъласида ҳайкалнинг ёлғиз ўзи ғоз туриб, энди уни кўрмаётган, 
эшитмаётган ғулий табааларига қўлини чўзиб, яна ўша буйруқларини ялт-
юлт уқтиради. Ёндош кўчаларда ҳам жон асари йўқ. Менга ҳам шуниси тинч, 
яна кўтар-кўтар қиламан деб, машинамни тўнтариб юборишлари ҳеч гап эмас 
эди.
Чорраҳаларда яшил чироқлар қоронғуга лип-лип илиниб қолган, ҳамма 
нима бўлишини билмай, ин-инига уриб кетганми, меникидан бошқа бирон 
машина кўринмади. 
Еру кўкка дўқ уриб, ҳукмини юргизаётган момақалдироқ 
деразаларининг кўзи юмуқ уйлар устига ҳам суюқ чақинни аямай қуяди. 
Бутун шаҳарда чироқ ўчган, шунақа пайтларни мени интиқ-интизор 
кутадиган ғулия қиз хаёлимга келди, лекин у энди узоқда қолгани учун 
виждоним ҳам узоқ туюлди. Қаёққа қараб кетаётганимни билмайман, лекин 
орқага ҳам қайтгим йўқ. Ҳамма ёқ кўллаган бу ёмғирда машинани бураман 
деб, бирон чуқур-пуқурга тушиб кетишим ҳам ҳеч гап эмас эди. Шунинг 
учун таваккал, - ё ол, худо, ё бер, худо! – чамбаракни маҳкам чангаллаб, 
олдинга нигоҳимни бургутдек қадаб, газни босавердим. Жонивор бағрини 
баттар ерга босиб, овига ташланган ола-була йўлбарсдек илгари отилади, кўп 
қаватли уйлар виз-виз орқада қолади.


294 
Бир вақти мотор товуши илкис пасайди, уйларнинг шовқинни шув-шув
қайтармаганидан билдимки, шаҳардан очиқ далага чиқдим. Тепадаги осмон 
қора, пастдаги замин сим-сиёҳ, фара нурлари ерга қапишиб учади, машина 
ойнасидан сувнинг тепага чизимча-чизимча ипдек юқорилаши ҳали ёмғир 
борлигини билдиради. Енгил гувиллашдан бошқа ҳаммаси аллалайдиган 
сукунат, лекин кечалари рулда мулгиб қоладиган одатим йўқ, худди бир 
нарсаларни ўйлаётгандек бўлиб, хаёлим бўм-бўш, кўзимни киртайтириб, 
қотиб кетавераман. Кечасилик йўл, худди отам қуриб бергандек, ўзимники 
бўлиб қолган.
Жуда кўп, жуда ҳам кўп юрдим, кўзимнинг олдида булутлар ер 
бағирлаб, ўзи йўқ шарпалар ўйноқлай бошлаганидан катта йўлни босиб 
қўйганим ақлимга етди. 


295 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish