Ro'yo yoxud G'ulistonga safar



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/41
Sana04.07.2022
Hajmi1,53 Mb.
#738903
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
ahmad azam royo yoxud gulistonga

Ўзимизнинг чуқур-чоплар 
Бир вақти лоп этиб кун ёришди. Машинанинг ичи ўзи илиққина эди, 
энди мени бирдан енгил тер босди, яъни ташқаридаги ҳаво ҳам исиб кетди. 
Бир чўнқир чиқиб қолди, «нўл тўққиз»им ўзиям чарс эчкидай сакраб кетди, 
бир жойлари қарт-қарт қилди, лекин ёмон мустаҳкам машина-да, ҳеч нарса 
бўлмагандек, учиб кетаверди яна. Кўнглимни бир таниш туйғулар эгаллади: 
ўзимизнинг қадрдон чўнқирлар! Шу баробарида йўл ҳам гурсиллаб берди. 
Қадрдон палахса бетон плиталар! Роса ҳаяжонлангим келди, эй-ҳей деб, 
қичқириб ҳам кўрдим, лекин, мана, ҳамма изтиробларим ниҳоясига етиб, 
эсон-омон Тошкент – Жиззах йўлига чиқиб олганимни англасам-да, унақа 
ҳаяжонланиб кетмадим, бари бир шундай бўлишини билгандек, осонгина 
қувондим. Йўлнинг икки чеккасида узун кетган ботиқ кўлмакларнинг 
занглаган сувларида офтоб липиллаши, нарироқда кета-кетгунча чўзилган 
осма семон ариқлар, яккам-дуккам барги майда дарахтлар, ҳар эллик-юз 
одимда осиб қўйилган шиорлар, ҳозир «билборд» дейилади шекилли, хуллас, 
ҳаммаси ўша-ўша ўрганиш нарсалар. Жуда узоқ, қийналиб кутилган шодлик 
кейин бирдан келиб қолса, унча ҳам татимас, одамга худди шундай бўлиши 
керакдек туюлиб қолар экан.
Бари бир, худога шукр қилдим, тезроқ энди Жиззахга етай, 
болаларимни соғиниб кетдим деб, газни қаттиқроқ босган эдим, дарахт 
панасиданми ё бутанинг орқасиданми, ола таёғини ўқталиб бир «дан»чи 
чопиб чиқди. Ҳамишагидек бекиниб турган жойидан аввал ола таёғи, кейин 
ўзи кўриниш берди. Ана шунда ватанга қайтганимни батамом ҳис этиб, 
юрагим шувиллаб кетди: камбағалчилик ўлсин, «дан»чига берадиган пулим 
йўқ эди. Яна бунинг икки чакка сочи оқарган, офтобнинг тагида қоврилиб 
турибди, таёғини пеш қилмаса ҳам, ҳурматини жойига қўйиш керак. 
Ўзимизнинг жўқчилардан экан. «Ўй-ба-ёв, жов қувяптими? Бу ерда 
одам турибди демай ушириб келяпсан», деди у машинадан тушишим билан 
кафтини тутиб. Дарров ичим ачиди, ҳа, бу акамга ҳам қийин, ўғил 


296 
уйлантириб, қиз чиқараётгандир ё неварасига бешик қилиб бериши керак, 
ҳаммасига етказишнинг ўзи бўлмайди. Лекин айтдим-ку, бор пулимга 
бензин олиб қўйганман. Fулистонда биров чақа ҳам бергани йўқ, бўлганда 
ҳам ғулий буларга ўтмайди. Агар ҳам қуруқдан кўра шу ҳам яхши, эсдаликка 
демаса. Яна денг, кун тиғига келган, атрофдан қулоққа худди бўлақолсанг-чи 
деётгандек, бесабр ҳашарот шовқини урилади, «дан»чининг оқ сочларидан 
милт-милт тер оқиб, фуражкасининг жиякларигача жиққа ҳўл. Ҳа, бу акам 
ҳам худонинг умидвор бандаси. Ўзим ҳам дарров аслимга қайтиб, тилим 
одатдагидек гапга келди. «Мана бу ёққа қаранг», дедим келаётган йўлим, 
яъни Тошкент томонга қўлимни узатиб. У ўша ёққа қаради-ю, лекин ҳеч 
нарсани тушунмай, яна менга ўгирилди. «Йўқ, сиз яхшилаб қаранг-да», 
дедим. «Хўп қарадим, не бор экан?», деди у яна бурилиб. «Ана, кўряпсизми, 
шу йўлдан сизнинг ризқингиз оқиб келяпти. Битта ёзувчи берганига зор 
эмасдирсиз?», дедим. У бир йўлга, кейин яна менга қаради-да: «Ўй-ба-ёв, 
ёмон қаттиқ экансан. Э, ма дакуметинг. Бир сўм учун шунча гап-а», деди. 
Ўлганимнинг кунидан тиржайиб, раҳмат айтдим, у ҳам бошқа тирғалмай 
қўйиб юборди. Энди ўша бир сўм бўлмагандан кейин илож қанча, шўтқари 
эмасман-у, лекин шайтонлик қилганимни тан оламан.
Одам ҳар қандай шароитда ҳам одам, ҳаммасига кўникар экан, шунча 
вақтгача Fулистонда эдим, мана, энди ундан қутулиб чиқиб, ўзимизнинг 
йўлдан бемалол боряпман, ҳеч нарса бўлмагандек, гўё ҳеч қаёққа 
бормаганман, тўғри Тошкентдан келяпман, ҳозир Жиззахга етаман, ўша 
кетма-кет пахта далалари, ора-сира боғлар, йўлларда канистрда бензин 
сотаётган болалар, нархи ҳам сўм-купонда, унча ўзгармаган, хуллас, 
фавқулодда нарса йўқ. Худди Fулистонга бошқа одам бориб келяпти-ю, 
унинг бошидан кечирганлари менинг хотирамда қолгандек.
Кечаси билан ухламай ҳайдаганимга йўл ҳам сал толиқтирди лекин. 
Жиззахга яқин қолганда, Пахтакорнинг бурилишида кўп қовун тўкилиб, 
одамлар машинасини тўхтатиб тушиб, оляпти экан, сал оёғимнинг чигилини 


297 
ёзай деб, мен ҳам тушдим. Бир-иккита қовунни чамаладим, тўрини кўриб, 
думча берганига қараётганда пулим йўқлиги эсимга тушиб қолди. 
Қовунфуруш ҳам жуда ҳидлаётганимга биладиган харидор келиб қолди, 
ҳозир қанча дори еганини сўрайди деб хавотирланиб турган эди, «Томоша 
қиляпман. Шу навни экиб яхши иш қилибсиз», деб кўнглини тинчитдим. 
Кейин, ҳали ҳам қайтганимга кўникканим йўқ-да, кезиниб ёнбошдаги 
хўжалик моллари дўконига ўтдим. Кўп кирганман, бир марта уйда сира 
ишлатилмай ётган кир ишқалайдиган қат-қат тунукани ҳам шу ердан 
олганман. Дўкончи пашша қўриб ўтирган экан, харидор кирганига сал 
жонланди. Томоша қилаётиб, бир бурчакда нимани кўрдинг денг? Бир уюм 
занжир! Яп-янги, мойланган, ялтиллаб ётибди. Занжир шунақа дўконда 
бўлмай, яна қаерда сотилади, шуни билиб турсам ҳам, худди тағин
Fулистонга келиб қолгандек, кўнглимга ғулғула тушди. «А бу… занжир 
қаердан?» деб сўрадим довдираб. Дўкончи аччиқ кулиб, қўлини силтади. «Э-
э, пул алмашиш ваҳимаси билан базага борсам, бошқалар супуриб кетибди. 
Қолган нарса шу экан. Ҳали ошиб кетади, фойда қиламан деб, беш 
тоннанинг ҳаммасини олибман. Энди ўтмай, ҳовлимда бекорга жой эгаллаб 
ётибди», деди хуноби ошиб. Нима дейишимни билмай қараб қолдим. 
«Одамлар бунга новвос боғламай қўйган. Итлар ҳам кўчада, тўғри келганни 
талайди, лекин ҳеч ким занжир солай демайди. Ҳайронман, арқонга 
қараганда ўлмас матоҳ-ку бу», деб дард қилди, кейин: «Э-э, битта сиз 
сўрадингиз, бошқа одам қараб ҳам қўйгани йўқ. Майли, олинг энди», деди 
юзи сал ёришиб. «Бошимга ураманми, ўзи шундан қочиб келяпман», дедим. 
Албатта, нимага бундай деганимни дўкончи тушунмади. «Шундай бераман. 
Текин, текинга. Зора қўлингиз енгил келиб, савдом очилиб кетса», деган эди, 
ноилож бош ирғадим. У хурсанд бўлди, битта занжирни шалдиратиб 
тутқазди. Узун бало экан. Худди совуқ илонни ушлагандек, бир учидан тутиб 
турдим, у чўзилтириб, кир латта билан мойини артиб берди. Занжирга 
зориққан жойим йўғ-у, лекин занжиристондан қутулиб чиққанимда буни 


298 
кўрганим ҳам бежизга эмас, қараб, бошимдан ўтганларни эслаб ўтирарман 
деб, машинамга ташлаб қўйдим. 
Бу ёғи атиги йигирма чақирим, Жиззахга бирпасда бордим. 
Қайнотамнинг дарвозасига етганда, мана, ниҳоят биз келдик деб, устма-уст 
занг бердим. Болаларим ҳовлида ўйнаб юрган экан, «нўл тўққиз»нинг 
товушини таниб, чопқиллаб чиқишди. Ўғлим катта одамлардек қўл бериб 
сўрашди-да, индамай қайтиб кириб кетди. Қизим эса «Вой, Пушокнинг бир 
ўзи қолдими? Қўрқади-ку бечора», деди. Аломат-да шу қизим, кучугини
ўйлайди, мендан эса шунча вақт қайда қолиб кетдингиз, деб сўрамайди. 
Кейин қўлидаги хамир юқини артиб, келинингиз кўринди. «Яхши бўлди 
келганингиз, манти қилаётган эдим», деди, бошқа ҳеч нарсани сўрамади. Шу 
вақтгача хиёнатимни ундан қандай яшираман, болаларимни кўрсам, 
уларнинг кўзига қандай қарайман, деб сал ўйга ботиб келаётган эдим, йўқ, 
ҳеч нарса бўлмади. Боягидек, гўё Fулистонга бошқа одам борган, ғулия қиз 
билан ҳам ўша юрган, менга алоқаси – унинг хотираларини мен эслаяпман, 
холос. Келинингизга ҳам бемалол қараяпман, болаларнинг олдида ҳам 
хижолат эмасман, шунчаки, биров бир ёқларда бемаъни ишлар қилган бўлса, 
қилган, юрган бўлса, юргандир, буни келинингизга айтиб беришимнинг сира-
сира кераги йўқ, қайтангга хотирамдан чиқариб ташлаганим яхши. Бор-йўғи 
шу экан. Каллам чалкашиб турган бўлса ҳам, анча енгил тортдим. Мана, 
қаранг, одам нима учун бемалол хиёнат қилаверади. қилгуликни қилади-да, 
хаёлида, тўғри, шу иш бўлди, фақат у мен эмас эдим, мен бўлганим тақдирда 
ҳам, бари бир, шуни қилганда бошқа одам эдим-да, деб виждонини тинчитиб 
олади, шаръий завжасига кўзини пирпиратиб, бегуноҳ боқаверади. Мен ҳам 
шунақа, Fулистонга бормаганман, йў-ўқ, ҳеч қанақа ғулия қиз билан 
юрмаганман, э-э, мени ким деб ўйлаяпсан, занжирини шалдиратган оқсочга 
тенг қўйма мени, одамга ишон-да, йўқ эса, шунгача бордим деб, ўзимга ҳам 
туҳмат қилиб юбораман. Ростдан шундай туюлиб қолди-эй, шу туришимда 
бир намунали ота, бирам вафодор эрманки, ҳеч у ёқ-бу ёғи йўқ. Одам жуда-
жуда тез ўзгарар экан-да шундай.


299 
Буларнинг ҳам хаёлида унақа гап йўқ, келинингизнинг ўйи мантисида, 
болаларимни кўрганимдан кейин шу узун саргузаштимга ўзимнинг ҳам 
ҳафсалам ўлиб қолди.
Бир вақти келинингиз мени ул-бул олиб келган бўлса, туширай деб, 
машинамга қараб занжирни кўриб қолиб: «Ий-е, бунга ўзингизни 
соласизми?», деса бўладими. Баъзан тили ёмон аччиқ-да. «Нима, тез-тез 
қутуриб тураманми?», деб киноя қилдим. «Бўлмаса… бу занжирга соладиган 
ким бор?» деб ҳайрон бўлди у. «Ким эмас, нима, - дедим. – Паҳмоқ - 
Аҳмоққа соламан. Кўчага чиқиб, одамларга вакилламай, жойини билиб 
ётади». «Муштдай нарсага-я? Увол-ку», деб унинг астойдил раҳми келди. «Э-
э, итнинг каттаси ҳам, кичиги ҳам, бари бир, ит», дедиму кейин йўлда 
дўконга кирганим, дўкончининг текинга шу занжирни берганини айтиб 
бердим. «Ҳурмат қилиб туриб олгандан кейин, йўқ демай, олдим. Умуман, 
занжир доим керак нарса», деб тушунтирдим. Шу аснода Fулистонга бориб 
келганимни, у ерда ҳамма занжир тақишини, шунинг учун ҳам ғулий 
эканликларини айтиб берай дедим-у, тилимни тишладим. Чунки унда бўлган 
гапнинг ҳаммасини очишим керак. Келинингиз билан доим самимий 
гаплашаман, мард одамман, уни алдаб ўрганмаганман. Кейин ўзимнинг ҳам 
кўнглимга шубҳа оралай бошлаган эди.
Шу вақт спидометрга қараш эсимга келиб қолди. Йўлга чиқаётганда 
ҳамиша унинг кичкина кўрсатгичини «нўл»га қўяман. Тошкентдан чиқиб, 
йўлнинг ҳалиги орқа-олди бир хил бўлиб қоладиган жойидан Fулистонгача, 
ундан бу ёққа, Жиззахгача кечаси билан мижжа қоқмай ҳайдаб, яна кун 
тиғасигача юриб, неча километр босибман экан? Минг чақирим, балки ундан 
ҳам кўп йўлдир деб қарасам, спидометр Тошкентдан қайнотамнинг уйигача 
бўлган ҳамишаги масофа, яъни бир юзу саксон етти километрнинг ўзини 
кўрсатиб турибди! Ана холос! Шунча юрган йўлим қаёққа йўқолди? Воажаб, 
қойил, мўъжиза, кўзбойлоғичлик ва ҳоказолар дедим, лекин нима фойда?


300 
Машинани айланиб қарасам ҳам Fулистонда кеча, бугун кечаси билан 
қуйган жаладан асар ҳам йўқ, олд ойнасига, капот устига роса пашша 
урилган, учта ари ҳам бор, рақамининг тунукаси ҳашаротга чуйкаб кетган, 
иккита катта-катта чигиртка ҳам ёпишиб ётибди. Эгилиб ҳидласам, 
доимгидек балиқ иси келди. Ҳолбуки, нафақат ёмғирда, ҳавонинг авзойи 
бузилса ҳам пашша учмайди, «нўл тўққиз» ҳам ўзини ўзи булғайдиган 
машина, лойқа чуйкалиб кетган бўлиши керак эди. 
Китобим ҳам доимги жойида, орқа ойнанинг тагида турибди. Яна 
қайтариб қўйишибди-да жойига деб, очиб варақласам, ҳеч бир жойи 
чизилмаган, бирон ерида белги-мелги йўқ. Ё чизганда ҳам ҳалиги электрон 
бўёқни ишлатган эканларми?
Ҳайрон бўлиб ичкари кирдим. Қайнотам уйда эканлар. Саломлашиб, 
сўрашиш асносида қачон чиқиб, қанчада келганимни суриштирдилар. 
Билагимдаги соатимга қараб, «Э-э, кўп бўлди, эрталаб эди», деб 
кўнгилларини тинчитдим-у, лекин ўзим таажжубга тушдим: машинага 
ўтирганда соатни кўрган эдим, ўшандан бери атиги икки соату ўн дақиқа 
ўтибди; агар қовунга тўхтаб, дўконга кирганимни чиқариб ташласа, йўлимга 
бир соату эллик дақиқалар кетган. Қайнотам доим мени авайлайдилар, бу гал 
ҳам: «Қаёққа бунча шошасиз? Худо кўрсатмасин, йўл-да бу, айтиб бўладими. 
Ярим соат олдин келдингиз - нима, кейин келдингиз - нима», деб хўп беозор 
койидилар. Ҳар хил хаёлга бориб юрмасинлар деб, қаёққа бориб келганимни 
айтмадим, албатта.
Кўряпсизми, бизни ташвишга қўйиб, нимага мунча қорангни 
кўрсатмадинг, деб сўрамадилар. Бўлмаса ўтириш-туришимга, қаёқларда нима 
иш қилиб юришимга қизиқадиган одам. Кейин сўрашган қариндош-
уруғлардан ҳам бу гап чиқмади, бир-икки оғиз саломлашишдан кейин бу йил 
иссиқ келган обу ҳавою ўсиб бораётган нарх-наво ҳақида ҳангома давом этиб 
кетаверди. Ростдан ҳам мен Тошкентдан чиқиб, тўғри Жиззахга кириб 
келгандек. Ўзимга ҳам шундай туюлиб, шунча кўрган-кечирганларимни 


301 
айтишни, турган гап, эп кўрмадим. Йўқ бўлиб кетганимга яраша, ақлимдан 
ҳам шубҳага бориб юришмасин деб ўйладим. Айтганларимга биров 
ишонадиган эмас эди, ўзим ҳам қандай айтишни билмаганимдан, индамай 
қўя қолишни маъқул топдим. Кейин ҳам гапирмадим, албатта, ёзувчи 
дўстимни истисно қилганда. 
Мана, шунақа қилиб, Fулистонга сафарим ҳам қариди, болаларимни 
олиб Тошкентга қайтдим, сафар ҳам худди бўлмагандек бўлиб қолди.
Сал юрмай қизим ҳамишаги хархашасини бошлади: «Дада, қанчада 
етамиз?» Ўғлим ҳам доимгидек танбеҳ берди: «Энди юрдиг-у, мунча 
шошасан?» «Э, сиз аралашманг, дадамдан сўраяпман», деди қизим. «Дада, 
бир нарса денг шунингизга», деди ўғлим хуноб бўлиб. «Икки соат, қизим, 
икки соатдан кейин уйда бўламиз», дедим. Бошланди, энди то уйга кириб 
боргунча шу концерт.
Яна ўша жой кўринди. Ҳеч бир бурум-муруми йўқ, икки томони чуқур-
чуқур зовур, узоқларга чўзилиб кетган осма семон ариқ. «Нўл тўққиз»нинг 
тумшуғи тағин орқага - Жиззахга қаради, юрагим шувиллаб кетди, 
болаларимни ўйлаб, рулни маҳкам чангалладим, икки-уч сониядан кейин яна 
Тошкентга ўнгланди. Хайрият, ҳеч қаёққа ўтиб кетмадим. «Секинроқ, 
секинроғ-э, болалар бор. Қаранг, неччига чиқиб кетдингиз?», деди 
келинингиз. Спидометрни кўрсам, тезлик бир юзу етмишга чиқибди. 
Гурсиллаш ҳам пириллашга айланибди. Лекин келинингизга ваҳимамни 
айтмадим. Дарров тезликни тушириб орқага қарадим: ҳеч қанақа ўзгариш 
йўқ. Болаларим ҳамишагидек ўриндиқни ўртасидан бўлолмай, жанжал 
қиляпти. У ёғи ҳам, у ёғи ҳам бирдек йўл ортда қолди, шу аснода 
кўнглимнинг бир чеккасида энди Fулистон менга ёпилди, деган бир ўй пайдо 
бўлди. Адашмаган эканман, ўшандан бери бу ердан юз марталар 
ўтгандирман, ҳар гал хавотирга тушиб, машинанинг тезлигини охиригача 
чиқараман. Лекин ҳеч нарса бўлмайди, «нўл тўққиз»нинг тумшуғи ё у ёққа, ё 


302 
бу ёққа қараб хаёлимни чалғитади, кейин яна бораётган манзилимга 
ўнгланиб қолади. 


303 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish