Ro'yo yoxud G'ulistonga safar


Қудрат йўқ ердан ҳам бўлади



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/41
Sana04.07.2022
Hajmi1,53 Mb.
#738903
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   41
Bog'liq
ahmad azam royo yoxud gulistonga

Қудрат йўқ ердан ҳам бўлади 
Бошқа, масалан, ғарб дунёси одамларига Fулистондаги бу ишлар 
ғалати туюлиши мумкиндир, лекин мен – буюк йўлдан коммунизмга атиги 
бир манзил қолганда қайтган инсон, дарров тушуниб инкишоф этдим: бу 
ерда ёлғоннинг яратувчилик қудрати бор. Темир моддаси, у билан боғлиқ 
мақсадлар, то темир занжири билан туғиладиган чақалоқ масаласигача, бир 
сўз билан айтганда, ёлғон. Лекин у жуда катта, кўлами камида мамлакат 
миқёсида, шунинг учун ҳам ишончли, чунки бундай катта кўламли ишга 
ишонмай бўлмайди, ишонмасангиз, ютиб ҳам юборади. Унинг ҳаётбахшлиги 
ҳам шунда.
Энсангиз қотмасин-у, лекин сиз ҳам қирқдан ошган бўлсангиз, 
бошингиздан ўтган, яъни ишончнинг кучини амалда кўргансиз. Ёруғ 
келажагига етмадиг-у, аммо мақсад сари етмиш йиллик интилишда нималар 
қилмадик, нималарни қуриб ташламадик! Кўпни алдаш осон шекилли, кейин, 
мамлакат ҳам кунчиқишдан кунботишга қадар бепоён, нуфуси жуда улкан 
эди, ўша бўлғуси буюк бахтга ишониб йўл босавердик-ку! Шундоқ экан, етиб 
бўлмайдиган мақсад сари ҳормай-толмай кетаётгани учун ғулиётга беписанд 
қарашимиз инсофдан эмас.
Хуллас, белгиланган йўл ёки берилган кўрсатманинг ҳаётбахш 
яратувчилик қудратига ишонч – уларнинг бахту фаровонлиги. Бу маънода 
ёлғон уларнинг келажагини таъминлаб қўяди, десак ҳам хато қилмаймиз. 
Мақсад йўлида топширилган вазифани бажарадилар – келажакка 
кетаверадилар, ғулиёт психологиясининг одамни ҳайратга соладиган 
некбинлиги ҳам шунда. Албатта, бунга эришиш осон кечмаган, мен тарих 
жилдларини варақлаб, бу йўлдаги кескин курашларни кўрмадим, эҳтимол, 
ўтмиш воқеалари одатдагидек янгилаб ёзилгандир. Лекин ғулиётнинг мўмин-
қобил табиати, даҳо ғулийбоши раҳбарга ишончу садоқатидан хулоса 
чиқарсак, у кўрсатганидан бошқа йўлдан юришни истамайди ҳам. Чунки, 
бошқа йўл излаш, биринчидан, ғулийбошининг кўрсатмаларига зид, 


242 
иккинчидан, ғулиёт орасида бошбошдоқлик ва бўлинишларни келтириб 
чиқаради. Мен, масалан, энг илк марта қабила бошлиқларининг умумий 
йиғилишида занжир тақишга ўтилиши борасидаги тарихий манбаларни ўқиб 
шу фикрга келдимки, фуқаро ғулийлар қабила бошлиқларига, қабила 
бошлиқлари эса ягона даҳога қарши чиқиб ўтирмаганлар. «Кел, олишиб-
тортишиб юргандан кўра, шу занжирини тақиб қўя қолайлик, кейин бир гап 
бўлар, ахир», деганлар. Кейин, асрлар бўйи таққандан сўнг, шу қадар 
кўникканларки, тақмаса юролмайдиган, тақмайдиганлардан нафратланадиган 
бўлиб кетганлар. Мана, ҳозирга келиб ғулийлар - ғулий, мамлакатларининг 
номи Fулистон, занжирсизлик тасаввурга ҳам сиғмайди. Бўлмаса, бундай 
ўйлаб қарасангиз, занжир шунчаки бир темир тушов, эркин юришга халал 
беради, яшашга ноқулайлик туғдиради, у бутун оламнинг муаззам тартибини 
яратади деган таълимот ғирт чўпчак, чунки унинг ўзини инсон ясайди, 
лекин… бу чўпчак ҳар қандай ҳақиқатдан кучли, ҳаётбахшроқ. Fулий учун 
ҳақиқат нима – бор-йўғи бор нарса, билганингиз билан бирор нарсага 
эришсангиз экан. Занжирнинг оламни муаззам тартибда сақлаб туриши тўғри 
эмаслигини ғулиётга исботлаб, уни ишонтиринг, оқибати нима бўлади? 
Гуллаб яшнаётган жамият инқирозга учрайди, занжирбандлик таълимоти 
чилпарчин, ғулиётнинг ўзида занжир ўрнига нимани кишан қиламиз деган
калапатралик, ва турган гап, Fулистон пароканда, унга ҳам янги ном топиш 
керак, хуллас, бутун мамлакат ғалвага итирқин. Холдор ғулий бир ҳангома 
берганда «Сарваримиз бизда ғулийларни ўй ўйлашдан халос этиб, қийналмай 
яшашларига шароит яратган, зеро, ғулий учун ўйлашдан ҳам оғирроқ азоб 
йўқ», деди, бу гапни у мени ўзларига оғдириш учун айтган бўлса ҳам, ғоят 
тўғри деб топдим, чунки у ҳам шундай дейишимни кутиб турган эди. Тинч 
бир жамият, фуқаролари мўмин-қобилгина бир мамлакатга орани бузадиган 
ҳар хил эркин фикрлар нима керак ўзи? Битта сарвар, яъни ғулийбоши 
раҳбар бўлса, бас-да. 


243 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish