Fулийларнинг доҳийси
Бир куни холдор ғулийдан сўрадим, чунки унинг ўзини оддий
саволларни ҳам тушунмайдиган қилиб кўрсатишидан чарчаган эдим.
- Энг, энг каттангиз ким?
У мен шу пайтгача деворда қанча кўрган бўлсам, шунча эътибор
қилмаган расмга ишора қилди. Аммо расм мени тушунмас, табиийки, менга
ҳам ҳеч нарсани тушунтирмас, нуқул буюриб турган эди, холос. Ҳа, кўзига
қарашингиз билан унинг индамай буйруқ бераётганини чин юракдан ҳис
қиласиз. Ким билади, балки унинг устидан ҳам катталар бордир, улар ҳам ҳеч
нарсани тушунмас, эҳтимол, Fулистон мантиғининг чексизлиги ҳам
шундадир.
Ана шу мантиқ тамойилидан бориб, сизни ҳам чалғитишимга сал
қолди. Демоқчи эдимки, тушуниш мумкин, ҳар ҳолда, кўп ўқиганим учун кўп
нарсага фаҳмим етди. Улар ҳам керагича тушунса керак, лекин билдирмайди,
агар тамом оми бўлганларида бу қишлоғу шаҳарлар, заводу фабрикалар,
обидаю иморатлар, боғ-роғу кўчалар қандай юзага келган, кимнинг меҳнати
билан, ҳатто бу шиорларни кимлар ёзган деган савол ҳам туғилади. Онгсиз
мавжудот буларни бино қилолмайди-ку. Лекин… лекин ҳамма
тушунишларнинг сарҳади занжиргача! Ундан у ёғига ўтиш мумкин эмас. Ҳар
қанча тушунсангиз ҳам, бари бир, бориб девордаги расмга тақаласиз, у эса
ҳеч нарса тушунтирмайди, фақат буюради. У билан ҳам кўп суҳбатлар
қурдим. Жуда кўп нарсаларни сўрадим, ўзим иккига бўлиниб, бир томоним у
бўлиб, бир томоним ўзим, чин дилдан, ҳеч нарсани яширмай, очиқча
гаплашиб олишга уриндим. Кундузлари ёруғда, кечалари электр чироғида
кўзим билан тешиб юборгудек роса қадалдим, ой нури тушиб турганда ҳам
нигоҳимни узмай, гоҳ интизор, гоҳ ғазаб билан тикилдим, йўқ, ўша-ўша
буюриб турган кўзлардан бошқа ҳеч бир нарсани топа олмадим. Тан олиш
керак, қараши қаттиқ, иродаси жуда мустаҳкам ғулий экан. Одамга тўғри
157
қарайди, ой шўъласида йилтираб турган қорачиқларининг тубида ҳам
тариқча иккиланишни сезмадим. Кейин, унинг нигоҳлари «Хўш, мен
бўлмасам аҳволинг нима кечар эди? Бахтингга – борман!», деб тўғрисини
айтиб ҳам турар экан. Айниқса, кечалари ёлғиз қолиб қараган пайтларим усиз
ҳеч нарса эмаслигимни туйиб, юракларим музлаб кетар эди. Расмига қараган
ҳар бир ғулийга шундай таъкид билан қараб турадиган бўлса, ҳа, унда бор
ғулиётнинг туйғулари унинг измида, унинг буюриши билан ўзи қиладиган
ишни битта деб билади, бинобарин, Fулистондаги қатъий тартиб ҳақиқатан
ҳам ишончли қўлларда ва бу ишонч яна айланиб келиб, ҳар бир ғулийга
сингиб кетган. Мен бунга бир куни боғҳовлидаги олмазорда кезаётиб яна бир
карра амин бўлдим.
158
Do'stlaringiz bilan baham: |