Ro'yo yoxud G'ulistonga safar



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/41
Sana04.07.2022
Hajmi1,53 Mb.
#738903
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41
Bog'liq
ahmad azam royo yoxud gulistonga

Бир нарсалар бўлади чоғи
Эрталаб чойни кутиб, хаёл суриб ўтирган эдим, ғулия қиз ўша
патнисда наҳорлик олиб кириб, столга қўйди-да, юрак ютиб, тўсатдан: «Жуда 
ҳам оғир бўлса керак?» деб сўраб қолди. «Ҳа, жуда у даражада эмас-у, лекин 
калавамнинг учини йўқотиб турибман», дедим. «Ўзингизни қандай эплаб 
юрасиз? Жуда бебошвоқ бўлиб қолгансиз-ку», деди қиз. У аҳволимни десам, 
занжирсиз юришимни сўраётган экан. «Аксинча-ку, - дедим, - жуда 
бемалолман. Мен сизларга ноқулай бўлса керак, деб ўйлайман.» «Йўқ, - деди 
қиз. – занжирсиз қолишдан занжирнинг ўзи асрасин! Мен ҳатто тушимда 
ҳам… вой, узр, ҳеч кимга айтманг, илтимос қиламан!» Қизнинг ранги ўчиб, 
ниҳоятда қўрқиб кетди. «Бу билмасин», деб, отини айтмай, кўрсатгич 
бармоғи билан қошини силади. Билиб тургандирсиз, ҳалиги холдорнинг бир 
қоши оқлигига ишора қилди. «Яхши ғулий экан-ку у, кейин, нима, 
тушингизни ҳам текширадиларми?», деб сўрадим. «Яхши ғулий яхши ғулий 
бўлгани учун ҳам сидқидилдан, ҳалол ишлайди, ҳеч бир нарсани яшириб 
қолмайди. Тушда занжирсиз юриш ҳам ғулийнинг асли ичида ғулийликка 
содиқ эмаслигига далолат деб қаралади. Мен унақа туш кўрмайман. Мисол 
учун деб, оғзимдан чиқиб кетди. Сиз эшитмадингиз, мен айтмадим, ўтиниб 
сўрайман», деб ёлворди қиз. Шу ялинаётган пайтда кўзимга қараб қўйиб, 
баттар саросимага тушди. «Вой, мен тамом бўлдим, энди тозалаш сабоғига 
тушаман», деб йиғлаб юборди. Сабоғи нималигини билмадим-у, «Жон 
синглим, қўрқманг, айтишнинг қизиғи ҳам, кераги ҳам йўқ менга», деб 
кўнглини тинчитишга уриндим. Кўзёшларини артиб, сочини силаб қўйгим 
келди-ю жуда, лекин бошқа хаёлга бормасин деб, ўзимни зўрға ушладим. 
Чой ҳам совиб қолди. Лекин шу баҳона бу занжирбанд қиз билан ўртамизда 
бир нарсалар баттар кучайди. Кўнглимни қувонтиргани - қизнинг атрофга 
қўрқа-писа аланглаб, эҳтиётини қилиб бўлса-да, мен билан бир-икки марта 
кўз уриштиргани бўлди. О, сиз жуда оддий нарсаларнинг қадрига етмайсиз-
да, бир одамнинг, яна қиз боланинг сизга суяниб, ишонч билан кўз 


99 
уриштириши… йўқ, менинг аҳволимга тушмагандан кейин, шу аҳволнинг 
нақадар фараҳбахш эканини ҳам билолмайсиз. 
Энди мен сизга қизнинг ўзини таърифлай. Ҳу олдинроқ айтган эдим, 
чиройли қиз. Юз бичими бежирим, қошлари ҳам ингичка тизилган, 
қалдирғочнинг қанотидай, гапирганда учаман дейди, айниқса, бурунчасининг 
ингичка сайқали ҳалиги мумтоз эллин андазасига мос тушади, даштлик, 
саҳройироқ одамлар бундай қизларни албатта тоғликка тақайдилар, 
ҳақиқатан ҳам тоғу тошларда дингиллаб чопиб юрадиган оҳуга ўхшайди, 
тикилиб қарасангиз, ундан ҳам гўзалроқ. Пешана, қош, бурун, ияк, яъни 
сақоққа тангрининг ўзи тарашлаб, жило берган. Қадди-қоматининг адл 
сурхдек чиройлилиги ўтирганда ҳам қараган одамнинг юрагини энтиктириб 
юборади. Ҳа, бу ерда хизматкорлик иши, бўйнию оёқ-қўлларига боғланган 
занжир, яна доимий, бетиним хавотир, ҳамма-ҳаммаси биргалашиб ҳам 
йўқота олмаган, икки қошининг ўртасидаги, табиийми, ё кейин ясалганми, 
мошдек кўкиш холининг тагидан ҳам шу ўлмас чирой мўралаб туради. Яна 
бу ҳуркак, ўт чақнаган нигоҳлар! Одам бу қизга қараган сари сулувликнинг 
янги-янги қирраларини топаверади. Яна ёнида ўтирганда бир еридан ушлаб 
турмасангиз, сакраб қочиб кетадигандек туюлаверади-да, одамнинг қўли ўз-
ўзидан унга интилади. қўл ўзига, яъни эгасига бўйсунмай, қиз боланинг 
сочигами, юзигами тегингиси келаверса, жуда ғалати аҳволга тушар экансиз. 
Менга нима бўляпти ўзи, дейман. 
Лекин кўнглимга ёмон бир қутқу хавотир ҳам ин қуриб олди: мен 
туфайли бу қиз мусибатга учрамаса! Шундан қўрқдим. Яна қўрқинчли жойи 
шунда эдики, шундай-шундай қилдим, деб холдор ғулийнинг маҳкамасига 
қизнинг ўзи бориб иқрор ҳам бўлуви мумкин эди. Ҳа, буларда тўғрисўзлик, 
ҳалоллик оғишмайдиган бир мустаҳкам бурч! Ҳамма нарса кузатилгандан 
бошқа иложлари ҳам қолмайди-да. 
Бу қизга қандай ёрдам берсам экан деган ташвиш ўй-хаёлимни чулғаб 
олиб, телевизор кўрганимда ҳам, кутубхонада ўтирганимда ҳам калламни 


100 
тарк этмади. Устига-устак, қиз қаерга кирсам, ўша ерга чой кўтариб киради; 
чойи ҳам бирам мазали! Ўзи чойни яхши кўраман-у, лекин ҳеч бунақасини 
ичмагандекман, унинг қўли шунақа ширин. Мен тўғри кўнгилда айтяпман. 
Сиз бошқа хаёлга борманг яна. Айтдим-ку, бу ерда мени ишқий 
саргузаштлар, муҳаббат савдоси эмас, бизникига ўхшамаган ҳаёт 
қизиқтиради. Ҳали билмайман, ўзимнинг бошимга нималар тушади. Балки 
қизнинг менга кўрсатаётган меҳрибонлигида ҳам бир нарса бордир, бу 
ҳуркак нигоҳлар, бу тотли чойлар бежизга эмасдир деб, бўшашаётган 
имонимни маҳкам ушлаб қолишга уриняпман. Бир куним энди занжирбанд 
қиз билан гап-сўзга қолиш эди. Қизга қўлимни тегизгим келяпти, деганда ҳам 
хаёлимдаги гапни айтдим, асли тегинганим ҳам йўқ, бу бир яширин ёввойи 
истак эди, холос. Ва, албатта, таскин бергим келди, бу ҳам унинг ўзи 
овутишимни жуда-жуда истаб тургани учун. Шуни ўйлаб туриб, энди унга 
жуда тикилиб қарамасликка қарор қилдим. Бечорани бўлмайдиган нарсага 
умидлантириб нима керак дедим. Албатта, сиз ўйлашингиз мумкин, ёш одам, 
дам олиш уйида, хизматида бир сулув қиз амрига мунтазир, нима деса, 
муҳайё қилиб турибди, наҳотки, а.. балки, а… Тўғри, ҳар нарса бўлиши 
мумкин. Сизни тушуниб турибман, лекин, айтдим-ку, нима қизиғи бор, буни 
ҳамма билади. Демоқчиманки, керакли нарсалардан гаплашайлик. Энг 
асосийси - қизнинг менга бир-икки марта қарагани… балки хизмат қилиш 
учун махсус қўйилгани учун менга қарашга, кўз уриштиришга ҳам истисно 
тариқасида, алоҳида рухсат берилгандир, лекин шундай расмий кўрсатма 
билан қараганда ҳам, нигоҳлари жуда чуқур маъноли, туб-тубида теран бир 
меҳр нурланиб, одамнинг юрагини орзиқтириб юборар эди. Фақат шу 
занжири… қандай айтсам, раҳмимни келтирадими ё ғашимга тегадими, 
ишқилиб, нимадир ўртада бир тўсиқ бўлиб туриб олган эди-да. Ёзувчи 
дўстим ёзганидек оддий ҳирс эмас бу, ҳеч ким кўрмаган-билмаган юриш, 
ҳали кўрасиз, сиз учун ҳам қизиқ, чунки аминман, ғулия, яна хизматчи қизга 
дуч келмагансиз, у билан севишиб ҳам кўрмагансиз. Занжирли қизга сира 


101 
мойил бўлмаганман, қанақа экан деб, шу ҳам одамни ўзига тортиб кетяпти 
лекин. 


102 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish