Қироатни ўрганиш
Масъуднинг қироати, Нофеънинг қироати деганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламдан нақл қилинган қироатлар ичидан улар кўпроқ ўқитган қироатлар назарда
тутилган.
Иккинчи ҳижрий асрга келиб, қироат турлари кўпайиб, одамларда уларни ўзлаштириш
машаққати пайдо бўлди. Шу билан бирга, саодат замонидан узоқлашилган сари Набий
соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган қироатларга бошқаларнинг дахл қилиши,
кимдир чиқиб, ўзича бирор қироатни тўқима равишда нақл қилса, уни ажратиш мушкул
бўлиб қолиши эҳтимоли пайдо бўлди. Буни сезган уламолар қироатларни ровийлари
билан хатга тушириб, қайдлай бошладилар. Улар бунда ўша даврда Ислом ўлкаларида
энг машҳур бўлган ва одамларга ушбу соҳада пешво бўлган қироат устозларининг
қироатларини танладилар. Бу борада биринчи бўлиб китоб ёзган киши Абу Убайд ибн
Саллом раҳматуллоҳи алайҳи бўлади. У киши ўз китобида 25дан ортиқ қироат
устозининг қироатини ривоят қилган. Аммо бу китоб бизгача етиб келмаган. Кейин
Аҳмад ибн Жубайр Антокий раҳматуллоҳи алайҳи (ваф. 258 ҳ.) ўз китобида бешта
қироатни жамлади. Ундан кейин Ибн Жарир Табарий (ваф. 310 ҳ.) қироатлар ҳақида бир
китоб ёзиб, унда йигирмадан ортиқ қироат устозлари ва уларнинг қироатлари ҳақида сўз
юритди. Шу тариқа, қироат илми билан шуғулланган уламолар ўзлари ўрганган қироат
турларини санадлари билан, қироатни уни ўқитишда шуҳрат қозонган устозга нисбат
берган ҳолда қайд қила бошладилар. Натижада қироатларни оғзаки таълим билан бир
қаторда, маълум китоблар асосида ўрганиладиган бўлди.
Етти ва ўн қироат тушунчаси
Учинчи ҳижрий асрга келиб, кишиларга Қуръон қироатларини ўрганишни осонлаштириш
учун мавжуд қироатлар ичидан маълумларини танлаш зарурати туғилди. Бу борада
барчанинг таҳсинига сазовор бўладиган ишни буюк имом, Ибн Мужоҳид номи билан
шуҳрат қозонган олим Абу Бакр Аҳмад ибн Мусо ибн Аббос ибн Мужоҳид Тамимий (ваф.
324 ҳ.) амалга оширди. У киши ўз даврида илмий марказ бўлиб турган йирик
шаҳарлардан бир¬иккитадан қироат устозларини, жами еттита қорини танлаб, уларнинг
қироатларини мутавотир санадлар асосида нақл қилиб, ўзининг машҳур «Ас¬Сабъа»
(«Еттилик») китобида қайд этди. Мадина қорилари ичидан Нофеъни, Маккадан ибн
Касир, Басрадан Абу Амр ибн Ало, Шомдан ибн Омир, Кўфадан Осим, Ҳамза, Кисоийни
танлади ва уларни китобда мана шу тартибда – шаҳарлар тартиби бўйича келтирди.
Имом Мужоҳид қориларни танлашда уларнинг ичида илму тақвоси, омонати билан
танилган, қироатларни ва араб тилини пухта ўзлаштирган, мусулмонлар оммаси
томонидан бу борада пешво деб тан олинган, ўз даврида ўша диёрларда қироатда
биринчи рақамли устоз бўлган ва шу мақомда энг узоқ фаолият олиб борган кишиларни
танлаган эди. Қориларнинг қироатини улардан таълим олган шогирдлари ривоят қилган.
Одатда, уларнинг қироатини нақл қилишда ўша ровийларга суянилади. Ибн Мужоҳид ҳар
бир қори учун унинг қироатини ривоят қилганлар ичидан иккитадан ровийни танлади ва
бунда ҳам қориларни танлашдаги шартига амал қилди. Шу билан бирга, у танлаган
ровийларнинг ҳаммаси ҳам устозидан кейин унинг ўрнида Қуръондан таълим берган,
8 / 22
Do'stlaringiz bilan baham: |