Қироатни ўрганиш



Download 323,57 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/22
Sana22.06.2022
Hajmi323,57 Kb.
#692971
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
Bog'liq
Qiroatni õrganish

Қироатни ўрганиш
унинг қироатини энг пухта ўзлаштирган шогирдлар эди. Асарнинг ушбу имтиёзлари унинг
Ислом оламида тезлик билан кенг тарқалишига, барча томонидан катта эътибор билан
қабул қилинишига сабаб бўлди ва одамлар бошқа қироатлардан кўра ўша етти қироатга
кўпроқ эътибор берадиган бўлдилар. 
Ибн Мужоҳиднинг нима сабабдан айнан еттита қорини танлагани ҳақида турлича
фикрлар бор. Уламоларнинг айтишича, у киши ўзига маълум бўлган қироатлар ичидан
ўзи қўйган шартларга жавоб берадиганларини танлаганда уларнинг сони еттита чиқиб
қолган, бу ҳол тасодиф бўлган. Айрим кишиларнинг фикрига кўра, у бунда Усмон
Мусҳафлари еттита бўлган, деган фикрга таяниб, шунга қиёс қилган бўлиши ҳам мумкин.
Нима бўлганда ҳам, Ибн Мужоҳиднинг китоби давр талаби бўлиб тургани, китобдаги
қироатларнинг машҳурлиги, уларни жорий қилган қориларнинг мартабаси юксаклиги,
китобнинг услуби қулайлиги ва бошқа шу каби омиллар омма орасида ушбу етти
қироатнинг кенг тарқалишига сабаб бўлди.
Аммо ушбу қироатлар ададининг айнан еттита бўлиши баъзи кишиларда «ҳадисда
айтилган етти ҳарфдан мурод – етти қироатдир» деган нотўғри тушунчанинг келиб
чиқишига олиб келди. Аслида эса уларнинг бир¬­бирига алоқаси йўқ эди. Шу боис,
уламолар Ибн Мужоҳидни бироз айблаганлар ҳам ва қорилар ададини олтита ёки
саккизта қилганида, яхши бўлар эди, деб айтганлар.
Ушбу асрда қироатга доир яна бошқа асарлар ҳам яратилди. Жумладан, Тоҳир ибн
Ғалбун «Ат­¬Тазкира» («Эслатма») китобида саккизта қорининг қироатини жамлади.
Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Меҳрон Асбаҳоний «Ал­¬Мабсут фи қироат ал¬ъашр» («Ўн қироат
ҳақида кенг маълумот») китобини ёзди. Маккий ибн Абу Толиб (ваф. 437 ҳ.) «Ал¬­Кашфу
ъан вужуҳи ал­¬қироат ас¬сабъ» («Етти қироатнинг юзини очиш») номли асарини битди.
Ниҳоят, андалусиялик буюк олим Абу Амр Усмон ибн Саид ад­¬Доний (ваф. 444 ҳ.)
ўзининг машҳур «Ат¬­Тайсир фи қироат ас­¬сабъ» («Етти қироат борасида
осонлаштириш») китобини ёзди. Унда муаллиф Ибн Мужоҳиднинг китобига асосланган
ва, қисқа қилиб айтганда, уни осонлаштирган эди. Бу китоб бутун Ислом оламида шуҳрат
ва катта эътибор қозонди. Қироат илмини эгалламоқчи бўлган кишилар уни ёд оладиган
бўлди.
Орадан бир аср ўтиб Андалусиянинг Шотиба шаҳрида нодир қабилият ва хислатлар
соҳиби бўлган Абу Муҳаммад ал-Қосим ибн Фирруҳ ал-Андалусий аш-Шотибий дунёга
келди. У ёшлигида ёд олган Донийнинг «Ат¬Тайсир» китоби асосида ўзининг дунёга
машҳур «Ҳирзул­¬аманий ва важҳут¬таҳаний фи қироат ас-сабъ ли-сабъ ал-масаний»
(«Сабъул¬масоний – Қуръоннинг етти қироати борасида эминлик қўрғони ва энг улуғ
қутлов») асарини ёзди ва Ибн Мужоҳид танлаган, имом Доний ўрганишни
қулайлаштирган етти қироатнинг барча каттаю кичик қоидаларини шеърий услубда баён
қилди. Асар ушбу соҳада беназир бўлиб, бетакрор усулда, ёдлашга қулай суратда
тузилган. Бугунги кунгача унинг ўрнини боса оладиган бирорта китоб ёзилмади. Ҳозир
ҳам ўша етти қироатни ўрганмоқчи бўлган толиблар ушбу шеърий асарни ёд оладилар.
Мазкур етти қироат борасида битилган нодир асарлар омманинг ўша қироатларга кўпроқ
эътибор қаратиши, уларни ўрганишга интилиши натижасида бошқа қироатлар
эътибордан четлашиб, унутилиб кетиши хавфи туғилди. Чунки улар хусусида етти
қироатга бағишланган китоблардек қулай қўлланмалар йўқ эди. Уларнинг бири саккиз
қироат ҳақида ёзилган китобда акс этган бўлса, бошқаси яна бир қайсидир асарда қайд
қилинган эди. Бу эса уларни ўрганишни қийинлаштирарди. Мана шу пайтда қироат
илмининг етук намояндаларидан бири, ушбу соҳада беназир олим имом Шамсуддин
9 / 22



Download 323,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish