Қироатни ўрганиш
эмас. Балки бунда айрим сўзларни икк謬уч хил ўқиш мумкинлиги назарда тутилади.
Мисол учун, «Фотиҳа» сурасидаги «маалики» калимаси «малики» тарзида ҳам ўқилади.
Шунингдек, айрим мад, идғом, иқлоб каби қоидаларда ҳам турлилик мавжуд бўлиб,
баъзи мадлар бир неча миқдорда чўзилиши, бир қироатда идғом ё иқлоб бўлмайдиган
ҳарфлар бошқасида идғом ёки иқлоб қилиниши, бир қироатда «алиф» ҳарфи «йа»га
мойил қилиб, бошқасида эса оддий ўқилиши мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қироатдаги ушбу турлилик Қуръоннинг маъносига
халал бермайди, балки, унинг мазмуни ёритиб бериши, янада бойитиши мумкин. Мисол
учун, «маалики» калимаси «эга» деган маънони англатса, «малики» шакли «подшоҳ»
деган мазмунни билдиради. Тилшунос олимларнинг таъкидлашларича, «эга» бирор
нарсага эгадорликни билдирса, «подшоҳлик» ўша ўзи эга бўлган нарсани тўла тасарруф
этишни англатади. Бу икки маъно бир¬¬бирини тўлдириши натижасида мазкур оятнинг
мазмуни «У Зот Қиёмат кунининг эгаси ва унинг тасарруфини қилувчи подшоҳи» дегани
бўлади. Бунга ўхшаш мисоллар жуда ҳам кўп.
Қуръони Каримнинг мазкур қироат услублари Пайғамбар алайҳиссаломнинг қалбларига
нозил бўлар, у зот оятларни ўзларига қандай нозил қилинган бўлса, худди шу тарзда
саҳобаларга етказар эдилар. Бу жараён Расул алайҳиссаломнинг саҳобаларга оятларни
ўқиб беришлари билан ҳам, уларнинг қироатларини эшитиб, маъқуллашлари билан ҳам
амалга ошаверар эди.
Бу турлилик бир қарашда араб лаҳжаларига монанд келса да, аслида уларнинг
бирортасига ҳам тўла бўйсунмайди, ҳеч бир умумий қоидага бош эгмайди, балки
ҳаммасидан устун туради. Аммо уларнинг қайсинисидир қайсидир қабила кишилари учун
бошқасидан осон бўлиши мумкин эди. Шу боис, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
Қуръонни кишиларга таълим беришда уларнинг ўзларига осон бўлган суратида ўргатар
эдилар. Баъзан бир қабилага мансуб саҳобаларга икки хил қироат шакли ўргатилар эди.
(Мисол учун, ҳазрат Умар билан Ҳишом ибн Ҳаким розияллоҳу анҳумо иккиси ҳам Қурайш
қабиласидан, аммо уларга икки хил қироат таълим берилганини юқоридаги ҳадисда
ўтди.) Баъзи саҳобалар бир нечта қироат турини, айримлари деярли барча турини
ўзлаштириб борар эди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қадимги араб лаҳжаларида мавжуд бўлган бир қанча
кўринишлар қироатларда учрамайди. Агар яхши ўрганилса, уларнинг Қуръони Каримга
муносиб келмаслиги аён бўлади. Бу ҳам бўлса, қироатларнинг барчаси ваҳий асосида
бўлганига далолат қилувчи омиллардан бири ҳисобланади. Зеро, уларни қамраб,
саралаш башар тоқати етадиган, имкон топадиган иш эмаслиги кундек равшан.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар ичидан Қуръон қироатига
лаёқатлиларига алоҳида эътибор бериб, улар билан махсус шуғулланардилар.
Жумладан, Убай ибн Каъб, Абдуллоҳ Ибн Масъуд, Зайд ибн Собит, Абу Мусо Ашъарий,
Усмон ва Алий розияллоҳу анҳум ана шундай саҳобалардан эдилар. Булардан ташқари
яна бир қанча саҳобалар Қуръон қориси ўлароқ ном чиқарган эдилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларидан кейин саҳобаи киромлар
ўзларига маълум бўлган, Расул алайҳиссаломдан таълим олган сура ва оятларни ўзлари
ўрганган суратда кейинги авлодга, яъни тобеинларга етказдилар. Уларнинг ичида
Қуръон қироатини ўрганишга бел боғлаган кишилар ажралиб чиқдилар. Улар бир эмас,
бир нечта саҳобадан Қуръон қироатларини ўзлаштирдилар ва ўрганганларини
кишиларга сўзма¬сўз, оятма¬оят етказдилар. Ҳатто айрим саҳобалар Қуръон қироатида
уларнинг баъзиларига шогирд ҳам бўлди. Улар саҳобалар ҳаётлик давридаёқ Қуръон
6 / 22
Do'stlaringiz bilan baham: |