Қироатни ўрганиш



Download 323,57 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/22
Sana22.06.2022
Hajmi323,57 Kb.
#692971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Qiroatni õrganish

Қироатни ўрганиш
Сўнгра иккинчи марта келиб:
«Аллоҳ умматинг Қуръонни икки ҳарфда ўқишини сенга амр қилмоқда», деди.
«Аллоҳдан Унинг офияти ва мағфиратини сўрайман, менинг умматим бунга тоқат қила
олмайди», дедилар.
Кейин учинчи марта келиб:
«Аллоҳ умматинг Қуръонни уч ҳарф¬да ўқишини сенга амр қилмоқда», деди.
«Аллоҳдан Унинг офияти ва мағфиратини сўрайман, менинг умматим бунга тоқат қила
олмайди», дедилар.
Кейин тўртинчи марта келиб:
«Аллоҳ умматинг Қуръонни етти ҳарфда ўқишини сенга амр қилмоқда. Ўшандан қайси
ҳарфда қироат қилсалар ҳам тўғри қилган бўладилар», деди».
Имом Термизийнинг ривоятида қуйидаги зиёда ҳам бор:
«Эй Жаброил! Мен бир саводсиз умматга юборилганман. Уларнинг ичида кампирлар,
катта ёшдаги чоллар, ёш болалар, кичик қизчалар ва умуман ёзув ўқимаган одамлар
бор», дедилар.
(Жаброил:) «Эй Муҳаммад! Албатта, Қуръон етти ҳарфда нозил қилингандир», деди». 
Ушбу ва бошқа саҳиҳ ҳадислар Қуръони Каримнинг етти ҳарфда нозил бўлганини
билдиради. Бу борадаги хабарлар мутавотир даражасига етган. Бунга бутун Ислом
уммати иттифоқ қилган. Аммо ҳадисда етти ҳарф деганда нима назарда тутилгани
ҳақида уламолар турли фикрларни айтганлар. Айримлари бу ерда етти ҳарфдан мурод
ўша пайтдаги араб лаҳжалари деса, бошқалари уни қироатдаги хилофлар етти туркумга
бўлиниши билан изоҳлаган. Учинчилари бу ерда маълум адад эмас, балки кўплик, яъни
бир нечта деган маъно назарда тутилган, деб айтган. Бироқ, буларнинг барчаси
ижтиҳодий фикрлар бўлиб, бирортаси ҳақида на ҳадисларда ва на саҳобаларнинг
сўзларида далил йўқ. Бунга сабаб шуки, етти ҳарфдан мурод нима экани у пайтда
нафақат саҳобаларга, балки бошқа арабларга ҳам маълум бўлган. Шу боис, саҳобалар
ҳам бу ҳақда баҳслашиб, тортишиб юрмаганлар, Қуръоннинг етти ҳарфда нозил
бўлганини эшитган ғайридинлар ҳам бу ҳақда эътироз билдириб ўтирмаганлар. Нима
бўлганда ҳам, ҳарф деганда Қуръонни ўқишдаги турлилик тушунилгани маълум ва
машҳур.
«Ҳарф» сўзи асли луғатда нарсанинг олди тарафини, бир четини англатади. Шунингдек,
унда бир тарафдан иккинчи тарафга бурилиш маъноси ҳам бор. Аммо бу сўз қироат
истилоҳида бир калимани маълум бир шаклда ўқишни англатган ва ҳозирда ҳам айнан шу
маънода ишлатилади. 
Эътиборлиси шундаки, Қуръони Каримнинг етти ҳарфда нозил бўлаётгани ва бунга
рухсат этилгани бошқа ҳукмлар каби оммавий эълон қилинмаган. Бироқ Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга етти ҳарфда таълим бериб бораверганлар.
Бундан хабар топган саҳобалар аввалига бироз тараддудга, ихтилофга тушишган ва
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига тортишиб боришган. Шундагина у
зот бу ҳақда уларга маълум қилганлар.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳишом ибн Ҳаким «Фурқон» сурасини мен ўқийдиган суратдан бошқача қироат
қилаётган экан. Менга уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқитган эдилар.
Шошилиб, уни бир нарса қилиб қўйишимга сал қолди. Кейин (намоздан) чиққунича тегмай
турдим. Сўнгра уни ёқасидан олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
4 / 22



Download 323,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish