Қироатни ўрганиш



Download 323,57 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/22
Sana22.06.2022
Hajmi323,57 Kb.
#692971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
Qiroatni õrganish

Қироатни ўрганиш
устозлари бўлиб эътироф этилдилар. 
Мана шу аснода секин­¬аста қироат мадрасалари шакллана бошлади. Шу билан бирга,
қироат мазҳаблари ҳам юзага чиқиб, айрим устозлар маълум бир усулда ўқиш ва ўқитиш
билан танилдилар. Улар саҳобаи киромлардан олган таълимотларини тартибга солиб,
услубларини бирлаштира бошладилар. Натижада, уларнинг ҳар бирида ўзига хос қироат
услуби пайдо бўлди. Улар бунда кўпчилик саҳоба ва тобеинлардан қилинган ривоятни
бошқасидан устун қўяр, гоҳида бир саҳобадан ўрганганини асос қилиб олиб, бошқасидан
ўрганган қироатидан баъзи оятларнинг ўқилишини қўшар эдилар. Бошқача қилиб
айтганда, улар ҳарфларни – калималарнинг маълум бир шаклда тиловат қилинишини
саҳобалардан ўрганиб, жамлаб, ушбу илмда етук билимга эга бўлиб, ижтиҳод асосида
уларни бир тартибга сола бошладилар. Уларнинг илму фазллари ва қироатлари барча
мусулмонлар, хусусан уламолар томонидан эътироф этилиб, кишилар бу борада уларга
иқтидо қилдилар. Натижада, ўша даврда Ислом оламида илм¬­маданият ўчоғи бўлиб
турган шаҳарларда баъзи қироат илми мутахассислари, пешволари кўзга ташлана
бошлади. 
Тобеъинлар ичида Қуръон ўқиш ва ўқитиш бўйича ана шундай фаолият олиб
борганларнинг энг машҳурлари Мадинада Ибн Мусайяб, Абу Жаъфар, Нофеъ,
Сулаймон ибн Ясор, Ато ибн Ясор, Абдурроҳман ибн Ҳурмуз, Ибн Шиҳоб Зуҳрий, Зайд
ибн Асламлар, Маккада Убайд ибн Умайр, Ато ибн Абу Рабоҳ, Товус, Мужоҳид, Куфада
Алқама, Ал-Асвад ибн Язид, Масруқ, Убайда, Амр ибн Шурҳабийл, Ҳорис ибн Қайс, Амр
ибн Маймун, Абу Абдурроҳман Суламий, Саид ибн Жубайр, Иброҳим Нахаий ва Шаъбий,
Басрада Абу Олия, Наср ибн Осим, Яҳё ибн Яъмур, Ҳасан, Ибн Сийрин, Қатода ва
бошқалар эди.
Бу жараён табаъа тобеинлар даврида янада ривож топди ва маълум бир қироат
услубини танлаб, шу бўйича машҳур бўлган олимлар етишиб чиқди. Ушбу икки табақада
энг кўзга кўринганлари қироат имомлари ўлароқ саҳнага чиқдилар.
Қуръон қироати тарихидаги ушбу жараённи биз фиқҳий мазҳабларнинг шаклланишига
ёки тариқатларнинг тасаввуфдаги тутган ўрнига ўхшатишимиз мумкин. Мисол учун,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилинган ривоятларда у зот
алайҳиссаломнинг намозлари турлича васф қилинган, лекин ҳаммаси ҳам Набий
соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айнан ўзларида кўрилган. Ана ўша маълумотлар
ичидан ижтиҳод асосида қайсидир мужтаҳид бир тур намоз ўқишни кўрсатиб берган.
Лекин бунда мужтаҳид намоздаги бирорта тасбеҳни ўзича тақдим қилмаган, балки бор
нарсани тартибга солиб, ўзлаштиришни осонлаштириб қўйган, холос. Ёинки, бир
кеча¬­кундузда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиб юрган зикр ва дуоларни
қайсидир тасаввуф илми олими чуқур ўрганиб, ижтиҳод асосида уларнинг ичидан
маълумларини танлаб, тартибга солиб, кўпчиликка тақдим қилган ва бу унинг тариқати
ўлароқ акс этган. Лекин у бирорта зикр ё дуони ўзича ихтиро қилмаган, балки ҳаммасини
суннат асосида йўлга қўйган.
Қироат илм уламолари ҳам умматга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл
қилинган Қуръон ўқиш суратларини ўзлаштиришни осонлаштириш мақсадида етук илм ва
улкан меҳнат билан уларни тартибга солиб, умматга ўргатганлар, холос. Бу борада ҳеч
ким – на саҳоабалар ва на тобеинлар ўзларича бирор калиманинг қироатини ихтиро
қилмаганлар. Аммо фиқҳий мазҳаблар уларга асос солган кишилар номи билан
аталганидек, қироатларда ҳам ким қайси қироат билан кўп шуғулланиб, ўргатиб
танилган бўлса, ўша қироат унинг номи билан аталадиган бўлиб қолган. Мисол учун, Ибн
7 / 22



Download 323,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish