Қироатни ўрганиш
Муҳаммад ибн Муҳаммад ал¬Жазарий дунёга келди. У йигитлик давридаёқ ўз
давридаги деярли барча қироатларни ўрганиб, ўзлаштирди. У бунинг учун Ислом
мамлакатларини айланиб, улардаги қироат мадрасалари билан танишиб чиқди ва
қироатга доир элликка яқин китоб бўйича устозлардан ижоза олди. У мазкур етти
қироатдан ташқари уларнинг даражасидаги яна учта мутавотир қироатни аниқлаб,
санадларини келтириб, уларни қироат мадрасаларида қайта саҳнага олиб чиқишни ният
қилди. Бунинг учун у биринчи бўлиб «Ал¬Ҳидая фи татимматил¬ъашара» («Ўн
қироатни тўлдиришда ҳидоят қилиш») номли шеърий асар ёзди. Кейин шу асосда
Донийнинг «Ат¬Тайсир» китобига ўша учта қироатни қўшиб, уни «Таҳбиру ат¬Тайсир
фи ал¬қироат ал¬ъашар» («Ўнта қироат борасида «Тайсир»ни безаш») деб номлади.
Имом Жазарий «Ат¬Тайсир» асарини бир китобга қора сиёҳда кўчириб, ҳар бир оят ва
калима баҳсида мазкур учта қироат қоидаларини қизил сиёҳда ёзиб чиққан. Кейинроқ
ушбу ўнта қироатни ўзининг «Ан¬Нашр фи ал¬қироат ал¬ъашар» («Ўнта қироатни
ёйиш») деган китобида насрда баён қилди ва унда ўша қироатларнинг Ибн Мужоҳид ва
Донийлар келтирмаган айрим ривоятларини ҳам қўшимча қилди. Имом Жазарий ушбу ўн
қироат қоидаларини шеърий услубда ҳам жамлаган ва уни «Тоййибату ан¬Нашр»
(«Ан¬Нашр китобининг хушбўйи») деб атаган. У киши яна ўша учта қироатни
«Ад¬Дурра ал¬мудиа фи ал¬қироат ас¬салас ал¬мутаммима лил¬ъашро» («Ўн
қироатни тугал қилувчи учта қироат борасида нурафшон дур») деган ном билан уларни
ўзига хос шеърий услубда ҳам жамлаган. Бугунги кунда қироат илми толиблари етти
қироат учун «Шотибия»ни ёд олгандек, ўн қироат учун «ад¬Дурра»ни ёд оладилар.
Имом Жазарий келтирган мазкур уч қироат Абу Жаъфар Маданий, Яқуб Хазрамий ва
Халаф ибн Ҳишомларнинг қироатларидир.
Ҳозирда дунёда мана шу ўн қироат машҳур бўлиб, мутахассислар томонидан ўрганиб,
ўзлаштирилиб, толибларга таълим бериб келинмоқда. Уларнинг барчаси тавотур –
ёлғонга келишиб бўлмайдиган даражада кўп ададдаги кишилар ривоят қилиши
натижасида ҳосил бўлган силсила орқали нақл қилинган. Бунга бутун Ислом уламолари
иттифоқ қилганлар. Зеро, уламолар Қуръон фақат тавотур билан собит бўлади, оҳод –
якка шахсларнинг ривояти билан собит бўлмайди, дейишган. Шу боис, Ҳасан Басрий, Ибн
Муҳайсиний каби тобеинлар нақл қилган қироатлар оҳод ривоят бўлгани учун тиловат
қилиш учун қабул қилинмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |