Қироатни ўрганиш



Download 323,57 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/22
Sana22.06.2022
Hajmi323,57 Kb.
#692971
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22
Bog'liq
Qiroatni õrganish

Қироатни ўрганиш
қилган ривояти» деб юритилади.
Ушбу ровийлар ҳам имомдан ўрганган қироат турларини маълум тартибга солиб
шогирдларига таълим берган ва бошқа имомлардан ҳам айрим ҳарфларни нақл қилган.
Натижада уларнинг қироатларида ҳам айрим калималарнинг ўқилишида турлилик юзага
келган. Бу ҳарфларнинг бирини бир шогирди нақл қилган бўлса, иккинчисини бошқаси
нақл қилган ва бу ҳолат «тариқа» деб юритилган. Мисол учун, Амр ибн Сабоҳ ва Фазл
ибн Яҳёлар Ҳафсдан Қуръон ўрганар экан, унинг айрим ҳарфларини Амр, айримларини
Фазл нақл қилган. Амр нақл қилгани «Амрнинг тариқаси» деб, Фазл ривоят қилгани
«Фазлнинг тариқаси» деб айтилган.
Худди шунингдек, ровийнинг шогирдлари ҳам ўзлари ўрганган қироатдаги турли
ҳарфларни шогирдларига таълим берган ва улардан ҳам бу турлиликни шогирдлари
нақл қилган. Аммо унинг бир қисмини бир шогирд нақл қилган бўлса, бошқа қисмини
иккинчи бир шогирд нақл қилган. Тариқалар шу зайлда вужудга келган. Ровийнинг ва
ундан кейинги барча табақалар қироатидаги турлилик истилоҳда «тариқа» деб
юритилган. Шунга кўра, имом Шотибий ўз санади орқали Ҳафснинг қироатини ривоят
қилган бўлса, имом Жазарий бошқа бир санад орқали Ҳафснинг яна бир қироат
йўналишини нақл қилган. Уларнинг орасида йигирматача фарқ бор, холос. Ушбу фарқ
сабабидан олдингисини «Шотибий тариқаси», кейингисини «Жазарий тариқаси» деб
юритилади.
Асосий фарқ қироатларда бўлади. Ривоятларда фарқлар анча кам бўлади, тариқаларда
эса фақатгина саноқли тафовут учрайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур қироат, ривоят ва тариқаларнинг барчаси
илмий асосда саҳобалардан нақл қилинган. Бунда ҳеч ким бирор ҳарфни ўзича ўқиши
мумкин бўлмаган, фақат нақл асосида иш кўрилган. Шу билан бирга, уларни мазкур қори,
ровий ва тариқа эгаларидан бошқа ўнлаб, юзлаб кишилар ҳам нақл қилган. Мазкур
кишилар ўша қироат, ривоят ва тариқаларда Қуръон ўқишда бошқалардан машҳур бўлиб
кетгани, шу билан ном чиқарганлари учун уларга нисбат берилган, холос.
Йигирманчи асрнинг кўзга кўринган қироат уламоларидан Мисрлик Абдулфаттоҳ Қозий
раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейди: «Қироатнининг муайян бир шахсга нисбат берилиши
ўша киши шундан бошқа қироатни билмайди ёки бу қироатни ундан бошқалар билмайди
дегани эмас. Аксинча, бир қироатнинг бир кишига нисбат берилиши мазкур қироатга
унинг моҳир ва билимдон бўлганини, ўша қироатни кўп ўқиб, ўқитганини билдиради,
холос. Бу эса, албатта, унинг бундан бошқа қироатларни билишини, бу қироатни ундан
бошқалар ҳам ривоят қилишини тўсмайди».

Download 323,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish