Қироатни ўрганиш
б) Оҳод қироатлар. Санади саҳиҳ, аммо якка шахслардан иборат бўлган қироатлар.
Уларнинг машҳурлардан фарқи қироат мутахассислари ўртасида улар каби кенг
тарқалган бўлмаслигидир. Бу тур қироатларни қабул қилиш шарт эмас. Улар шозз
қироатлар ҳукмида бўлади. Уларни тиловат маъносида, намозда ўқиш ҳам жоиз эмас,
чунки Қуръон фақат тавотур билан собит бўлади. Аммо улардан оҳод хабар ўрнида ҳукм
олишда, тафсирда фойдаланилади.
3. Шозз (нодир, ажраб қолган) қироатлар. Улар қироатни қабул қилишдаги мазкур учта
шартдан бир ё иккитаси топилмаган қироатлардир. Яъни уларда ё санад саҳиҳ
бўлмайди, ё араб тили асосларига зид бўлади, ёки мусҳаф расмига тўғри келмайди, ёхуд
булардан иккитаси уларда мавжуд бўлади. Аммо учала шарт ҳам топилмайдиган бўлса, у
умуман асли йўқ қироат ҳисобланади. Уларнинг шозз деб аталишига сабаб шуки, уларни
нақл қилган қори бошқа қироат устозларидан айри ҳолда ривоят қилган бўлади ёки
мусҳаф расмидан тўғри келмайди, ундан ажраган бўлади. Шозз қироатлар
мутавотирларнинг зидди ҳисобланади.
Шозз қироатлар уч қисм бўлади:
а) Санади саҳиҳ, араб тили асосларига мувофиқ келади, аммо мусҳаф расмига тўғри
келмайди. Масалан, Ибн Муҳайсиннинг «ﻭَﺎﻣ ﺥَﻝَﻕَ ﺬﻠاَّﻙَﺭَ ﻭَﺄﻠاُﺚﻧَﻯ» оятида
.каби ўқиши тушириб иборасини «َﻕَﻝَﺥ ﺎﻣَﻭ»
Бу тур қироат гарчи мусҳаф расмига тўғри келса ҳам қабул этилмайди, қироат
қилинмайди, намозда ўқилмайди.
б) Санади саҳиҳ, мусҳаф расмига тўғри келади, аммо араб тили асосларига мувофиқ
келмайди. Бунга имом Нофеънинг баъзи ровийлар нақл қилган «ﻡَﻉَﻲاِﺵ» калимасини
у ва нодир ҳам жуда қироат тур Бу .бўлади мисол ўқиши билан ҳамза деб «ﺵِﺊاَﻉَﻡ»
ҳам қабул қабул этилмайди, қироат қилинмайди, намозда ўқилмайди.
в) Ишончсиз кишилар нақл қилган қироатлар. У араб тили асосларига ёки мусҳаф
расмига тўғри келадими, келмайдими, фарқи йўқ.
Бу қисм қироат мусҳафга тўғри келса ҳам қабул қабул этилмайди, қироат қилинмайди,
намозда ўқилмайди.
Шозз қироатнинг ҳар учала тури ҳам Қуръон ҳисобланмайди, уларни Қуръон деб
эътиқод қилиш ҳам жоиз эмас, чунки уларда мақбул қироат шартлари топилмайди, улар
тавотур йўли билан нақл қилинмаган. Шу боис, уларни инкор қилган киши кофир
бўлмайди. Аммо кўпчилик уламолар шозз қироатларнинг биринчи ва иккинчи тури санади
саҳиҳ бўлгани учун тафсир қилишда далил бўлиши мумкин, деганлар.
Шозз қироатларнинг машҳурлари тўртта:
А) Ҳасан Басрий қироати;
Б) Ибн Муҳайсин қироати;
В) Яҳё ал¬Язидий қироати;
Г) Шанбузий қироати.
Одатда, ўнта мутавотир қироатга муқобил ёки қўшимча равишда зикр қилинганда мана
шу тўрт қироат назарда тутилади.
4. Мавзуъ – (тўқима) қироатлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёлғондан
нисбат берилган қироатлар. Масалан, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига ёлғон нисбат
берилган баъзи оятлар қироати каби. Айрим мўътазила ва шиалалар ўзларининг
ақидавий мазҳабларини қувватлаш мақсадида айрим калималарнинг қироатини бузишга
ҳам ҳаркат қилишган.
5. Мудраж (киритма) қироатлар. Бу баъзи саҳоба ёки тобеинларнинг томонидан айрим
16 / 22
Do'stlaringiz bilan baham: |