Қироатни ўрганиш
жамлашда маънога халал етказадиган хатоларга олиб боради.
7. Вақф ва ибтидо қоидаларини чуқур билиши.
8. Вожиб хилоф ва жоиз хилофларни ўзлаштириб, уларнинг фарқини ажрата олиши.
9. Қироатларни алоҳида суратда, якка ҳолида ҳам ўқий олиши. Бу асосий шартлардан
биридир. Чунки қироат ва ривоятларни алоҳида ўқий олмаган киши қандай қилиб уларни
тўғри жамлай олиши мумкин?
10. Қироатларни келтиришда уларни ўрганишда ўзи асос қилиб олган китобдаги
тартибга амал қилиш мустаҳаб ҳисобланади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, қироатларин жамлашнинг қонун¬қоидалари, одоблари
ҳақида алоҳида рисолалар, китоблар ҳам бор. Биз бу ерда намуна сифатида асосий
шартларни келтириб ўтдик, холос.
Қироатлар хилма хиллигининг ҳикматлари
Аллоҳ таоло Ўзининг сўнги китобини араб тилида нозил қилар экан, унинг барча
жиҳатдан ўзига хос ва мўъжизакор – ожиз қолдирувчи бўлишини ирода қилди.
Жумладан, унинг ўқилиши – қироатида ҳам ушбу ҳолат акс этиши айни ҳикмат эди. Шу
боис, У Зот Қуръони Каримни аввалига бир ҳарфда нозил қилиб, кишиларни Қуръонга
боғлаб, ўргатиб, керакли вазият ҳозир бўлгач, уни етти ҳарфда ўқишни жорий қилди ва
бунинг учун керакли сабабларни ҳам тайёрлади. Ушбу етти ҳарфнинг барчаси
фасоҳатли араб тилида мавжуд бўлиб, турли лаҳжаларда акс этган эди. Соф араб
тилида нозил бўлган Қуръони Каримнинг мазкур суратларни ҳам ўзида акс эттириши,
ҳақиқатан ҳам алоҳида бир мўъжиза бўлган эди.
Қуръони Каримнинг бир неча ҳарфда нозил бўлишида ва турлича қироат қилинишида
бир қанча ҳикматлар бор, албатта. Жумладан:
1. Ислом умматига енгиллик, осонлик. Ислом барча ҳукмларда инсонларга енгилликни
жорий қилган. Турли лаҳжаларда тили қотган кишиларга Қуръонни етти ҳарфда
тушириб, ҳар ким ўзига осон бўлган ҳарфда ўқишига изн берилиши албатта енгилликдир.
Бу маънони таъкидловчи ҳадислар билан юқорида танишиб ўтдик.
2. Бир калимада бир неча маъноларни ифодалаш. Қироатларда айрим калималарнинг
турлича ўқилиши унинг маъносини янада бойитади, бир сўз билан ифодаланган фикрни
тўлиқроқ тушунтиришга ёрдам беради. Масалан, «Аъроф» сурасининг 57 оятида шундай
марҳамат қилинади:
«У Ўз раҳматидан олдин шамолларни хушхабар қилиб юборадиган Зотдир». Ушбу оятда
«хушхабар» деб таржима қилинган сўз «ﺎرﺸﺑً» («бушрон») калимасидир. Бу калиманинг
яна уч хил суратдаги ўқилиши бор:
а) « ﻥُﺵْﺎرً» («нушрон») – (ёмғирни) тарқатувчи.
б) « ﻥَﺵْﺎرً» («нашрон») – тарқалувчи, ёйилган, тирилтирувчи.
в) « ﻥُﺵُﺎرً» («нушурон») – тарқатилган, ёйиб юборилган.
Ушбу сўзларни «хушхабар» сўзининг ўрнига қўйиб ўқиб кўрилса, қироатлардаги турлилик
қанчалар бой мазмун касб этишини англаш мумкин.
3. Айрим калималарнинг турлича ўқилиши оятдан ҳукм олишда ҳам энг ишончли далил
19 / 22
Do'stlaringiz bilan baham: |