2 Ўзбекистон республикаси


Билимни баҳолаш ишончлилиги



Download 4,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/97
Sana21.06.2022
Hajmi4,62 Mb.
#690003
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   97
Bog'liq
6.2.-Муҳандислик-графикаси

Билимни баҳолаш ишончлилиги. 
Билимни баҳолаш ишончлилиги 

педагогик ўлчовнинг аниқлик даражасидир. Агар қайта синовлар натижасида 
айнан бир хил натижалар қайд этилса, баҳолаш усули ишончли ҳисобланади. 
Валидлик. 
Валидлик ѐки баҳолаш усулининг ҳаққонийлиги ўлчаниши 
зарур бўлган катталикнинг даражаланаѐтганини кўрсатади. Масалан, 
Москвадан Тошкентга учиб келган йўловчининг соати кўрсатаѐтган вақт соат 
миллари Тошкент вақтига ўзгартирилмаган бўлса, валид бўлмайди. 
Яна бир мисол. Математика фанига доир назорат топшириғи матн 
тарзида берилган бўлиб, матн моҳиятини англашга катта эътибор берилган. 
Бундай ҳолда аниқ математик билимларгина эмас, балки матн мазмунини 
тушуниш текшириляпти. 
Агар баҳо валид бўлса у, албатта, ишончли ва холисона бўлади. Демак, 
валидлик баҳолашнинг энг муҳим хусусиятидир. 
«Турли таълим омиллари талабалар билимини аниқлаш сифатига қандай 
таъсир этади?» 

деган саволга тўхталсак. 
1.1.-жадвалда баҳолаш сифати асосий 3 услубий ўлчов кўрсаткичининг 
оширилиши усуллари ва пасайиши сабаблари умумлаштирилган [38]. 
Билимларни 
назорат 
қилишнинг 
турли 
усулларини 
қўллаш 
хусусиятларини кўриб чиқамиз. 
Оғзаки назорат. 
Оғзаки назоратнинг афзаллиги шундаки, ўқитувчи ва 
талаба ўртасида жонли мулоқот бўлади, талаба ўз фикрини оғзаки баѐн 
қилишга ўрганади, билимларни чуқурроқ текшириш мақсадида қўшимча 
саволлардан фойдаланиш мумкин. Талабанинг оғзаки жавобга тайѐргарлик 
кўриш жараѐни унинг фаол ақлий фаолияти билан боғлиқ бўлади. Яхши 
тайѐргарлик кўрган талаба ўз билимларини, ақлий қобилиятини намойиш эта 
олади. Агар ўқитувчида талабанинг билим даражаси борасида баъзи 
шубҳалар туғилса, қўшимча саволлар бериш орқали уни бартараф этиш 
имкони бордир. 
Шу билан бирга оғзаки назоратда, маълум даражада, ўқитувчи шахсияти 
ҳам акс этади. Хорижий тадқиқотларда таъкидланишича, «икки педагог бир-
бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда, айнан бир ўқувчини маълум бир фан соҳаси 


144 
бўйича, айнан бир таълим мақсади асосида синовдан ўтказганда, баҳолар 40 

60 фоиз ҳоллардагина бир хил бўлади» [38]. Айнан бир талаба билимини 
битта ўқитувчи юқори баҳоласа, иккинчиси паст баҳолаган. 
Шундай қилиб, оғзаки ва ѐзма синов натижалари баъзан субъектив бўла-
ди. Талаба баҳоси, одатда, фақат унинг билим даражасигагина боғлиқ эмас. 
Ўқитувчи ўз фаолиятида, одатда, гуруҳнинг ўртача ўзлаштириш даражасини 
инобатга олади, шунинг учун билим даражаси паст бўлган синфларда баҳо 
нисбатан баландроқ, билим даражаси кучли гуруҳларда нисбатан пастроқ 
бўлади. 

Download 4,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish