2 Ўзбекистон республикаси



Download 4,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/97
Sana21.06.2022
Hajmi4,62 Mb.
#690003
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
6.2.-Муҳандислик-графикаси

Н.Ташимов
– 
Низомий 
номидаги 
ТДПУнинг 
“Муҳандислик графикаси ва уни ўқитиш методикаси 
кафедраси мудири, доцент в/б
 
Тақризчи: 
«Международного Казахско-Турецкого университета 
имена К.А.Ясави» д.п.н., профессор 
К.Ералин. 
М.Халимов – 
Низомий номидаги ТДПУ “Муҳандислик 
графикаси ва уни ўқитиш методикаси” кафедраси доценти
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Ўқув-услубий мажмуа ТДПУ Кенгашининг 2019йил 30-августдаги
1/3.5-сонли қарори билан нашрга тавсия қилинган.
 



 
МУНДАРИЖА 
 
I. ИШЧИ ДАСТУР............................................................................................5 
II. МОДУЛНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ИНТРФАОЛ 
ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ……………………………..........................………....13 
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР……………………………..............................22 
IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ………...................................78 
V. КЕЙСЛАР БАНКИ…..........................…………………………....………...163 
VI. ГЛОССАРИЙ…………………..……………......……….............................168 
VII. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ….................................………………………185 
 



I.
 
ИШЧИ ДАСТУР 
КИРИШ 
Дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги 
“Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта 
тайѐрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4732-сонли, 2017 йил 7 февралдаги 
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли, 2019 йил 27 августдаги “Олий 
таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини 
ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-5789-сонли Фармонлари, 
шунингдек 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли Қарорида 
белгиланган устувор вазифалар мазмунидан келиб чиққан ҳолда тузилган 
бўлиб, у олий таълим муассасалари педагог кадрларининг касб маҳорати 
ҳамда инновацион компетентлигини ривожлантириш, соҳага оид илғор 
хорижий тажрибалар, янги билим ва малакаларни ўзлаштириш, шунингдек 
амалиѐтга жорий этиш кўникмаларини такомиллаштиришни мақсад қилади. 
Дастур доирасида берилаѐтган мавзулар таълим соҳаси бўйича педагог 
кадрларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш мазмуни, сифати ва 
уларнинг тайѐргарлигига қўйиладиган умумий малака талаблари ва ўқув 
режалари асосида шакллантирилган бўлиб, унинг мазмуни Ўзбекистоннинг 
миллий тикланишдан миллий юксалиш босқичида олий таълим вазифалари, 
таълим-тарбия 
жараѐнларини 
ташкил 
этишнинг 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлари, илғор таълим технологиялари ва педагогик маҳорат, таълим 
жараѐнларида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш, амалий 
хорижий тил, тизимли таҳлил ва қарор қабул қилиш асослари, махсус фанлар 
негизида илмий ва амалий тадқиқотлар, ўқув жараѐнини ташкил этишнинг 
замонавий услублари бўйича сўнгги ютуқлар, педагогнинг креатив 
компетентлигини ривожлантириш, глобал Интернет тармоғи, мультимедиа 
тизимларидан фойдаланиш ва масофавий ўқитишнинг замонавий 
шаклларини қўллаш бўйича тегишли билим, кўникма, малака ва 
компетенцияларни ривожлантиришга йўналтирилган. 
Дастур доирасида берилаѐтган мавзулар тингловчиларнинг замонавий 
инновацион таълим технологиялари ва уларнинг турларини билишлари, 
талаба шахси ва унинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда таълимда 
индивидуаллик ва дифференциал ѐндашувга эришувлари ва таълим 
жараѐнларида муаммоли таълим, ҳамкорлик технологияси ва интерфаол 
усулларни амалда қўллай олишлари, ахборот технологияларидан таълим-
тарбия жараѐнида самарали фойдалана олиш кўникмаларига эга 



бўлишларини таъминлашга қаратилган. 

Download 4,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish