2 Ўзбекистон республикаси



Download 4,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/97
Sana21.06.2022
Hajmi4,62 Mb.
#690003
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   97
Bog'liq
6.2.-Муҳандислик-графикаси

Ёзма назорат
Ёзма назорат ўқув материалининг ўзлаштириш даражаси-
ни ҳужжатлар асосида аниқлаш имконини беради, ўқувчилар эса ўз фикр-му-
лоҳазаларини ѐзма баѐн қилиш тажрибасига эга бўладилар. Ёзма ишни бажа-
риш жараѐни тафаккурни юқори даражаларда ривожлантирувчи кучли 
омилдир. Аниқ мезонлар маълум бўлган ҳолларда, 2 та ѐки 3 та холис 
эксперт ѐрдамида, холисона баҳога ниҳоятда яқин бўлган натижани аниқлаш 
мумкин. 
Шу билан бирга билимларни анъанавий назорат қилиш тизимининг 
камчиликлари ҳам мавжуд: 
1) ўқувчи имтиҳон саволларининг 3 

4 тасига жавоб беради, баҳо эса 
ўқув фани бўйича олинган барча билимлар учун қўйилади; 
2) қўлланиладиган 5 балли кўрсаткич даражасида фарқлар унча катта эмас; 
3) оғзаки ва ѐзма назорат ҳамма вақт ҳам билимни холис, аниқ ҳамда 
тўғри баҳолаш имконини бермайди; 
4) ѐзма назорат баҳолаш жараѐнининг энг кўп қисмини эгаллайди; 
5) баҳолаш иши ўқитувчидан кўп меҳнат талаб этади. Ўрганилган бутун 
ўқув материалини узлуксиз назорат қилишда ўқитувчи катта қийинчиликларга 
дуч келади; 
6) билимлар оғзаки ѐки ѐзма назорат қилинганда, компьютердан кенг 
кўламда фойдаланиш имкони бўлмайди. 
Умуман олганда, билим савиясини оғзаки ва ѐзма назорат қилиш етарли 
даражада технологик эмас, бу усул ўқув фаолиятидаги энг қийин ва 
қизиқарсиз усуллардандир. Сўнгги йилларда илмий педагогикада холисона 
баҳолаш, оғзаки ва ѐзма назорат валидлигини ошириш усуллари ишлаб 
чиқилган. Билимларни тест воситасида назорат қилиш бу икки назорат 


146 
усулларига нисбатан самаралироқдир. 
 
Тест воситасида билимларни назорат қилиш. 
Бу усулнинг 
афзалликлари: 
1.
Малакали равишда тузилган педагогик тест холисона педагогик ўлчов 
воситаси бўлиб, назорат олиб бораѐтган шахсга боғлиқ бўлмайди; 
2. Тест ўқув материалининг барча асосий моҳиятини ўз ичига олиши 
мумкин, таълим натижаларини баҳолашнинг тест усули билимни аниқ ва тўғ-
ри баҳолайди, бунда баҳолашнинг кўрсаткич даражаси олдиндан 
белгиланади ва ҳамма талабалар учун умумий бўлади; 
3. Тест синовлари кенг қамровли бўлиб, қисқа вақт ичида маълум бир 
ўқув материалининг (ѐки ўқув фани) ўзлаштирилишини умумий равишда 
назорат қилиш имконини беради, бунда куч ва воситалар кам сарфланади. 
Ўзбекистон олий ўқув юртларида абитуриентларни тест синовлари асосида 
танлаш қисқа вақт ичида бир неча соат давомида амалга оширилади, бу эса 
бир неча кун давом этадиган кириш имтиҳонларидан воз кечиш имконини 
берди; 
4.Ниҳоят, 
тест 
синовлари 
компьютерлар 
воситасида 
яхши 
автоматлаштирилади. 
Аммо тест синовларини умуман камчиликлардан ҳоли, деб бўлмайди. 
Тест синовларининг кўпгина шакллари талабани мустақил равишда 
жавобларни тайѐрлаш тажрибасидан маҳрум этади (ѐзма ѐки оғзаки шаклда). 
Бу синовларда талабанинг психологик фаолияти «эркин шаклдаги» 
жавоблардан фарқланади, талабанинг индивидуал томонлари, ақл-заковати 
намоѐн бўлмайди. Билими синалаѐтган шахс фақат тўғри жавобни танлайди, 
холос.
Талабалар билимини синаш усулларининг камчиликлари ва афзалликла-
рини кўриб чиқиб, шундай хулосага келинди: 

Download 4,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish