2 Ўзбекистон республикаси



Download 4,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/97
Sana21.06.2022
Hajmi4,62 Mb.
#690003
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   97
Bog'liq
6.2.-Муҳандислик-графикаси

1.2.-жадвал
Оғзаки, ѐзма ва тест воситасида билимларни назорат қилишнинг 
афзалликлари ҳамда камчиликлари 
Н
аз
орат
усули
Афзалликлари 
Камчиликлари 
О
ғз
аки

Ташкилий жиҳатдан оддий. 

Педагог билан талабанинг ўзаро 
муносабати, мулоқоти. 

Талаба жавобини ўзи лойиҳалаштиргани 
учун билим доирасини кенгроқ аниқлаш 
имконияти бўлади. 

Жавобни режалаштириш, зарур 
билимларни танлаб, системалаштириш. 

Фан тилида ўз фикрини аниқ, равшан баѐн 
қилиш малакаси. 

Ўз фикрини фактлар, мисоллар асосида 
исботлаш, зарур ҳолларда ҳимоя қилиш, 
мустақил равишда фикрлаш қобилиятига эга 
бўлиш. 

Таълим дастурига 
(стандартга) нисбатан 
танлаб олиш хусусиятига 
эга бўлади. 

Оғзаки синов учун кўп 
вақт сарфланиши. 

Баҳонинг маълум 
маънода субъективлиги. 

Ишончлилик 
даражасининг пастлиги. 

Баҳонинг умумийлиги, 
яъни жавоб учун ягона 
баҳо қўйилади. 


149 
Ё
зм
а 
наз
орат

Мустақил ѐзма иш ижодий қобилиятларни 
энг юқори даражада ривожлантиради. 

Ўқув материалининг ўзлаштирилиш 
даражаси ѐзма равишда, ҳужжат асосида 
аниқланади. 

Ёзма иш мезонлари аниқ бўлса, баҳонинг 
холислиги ошади. 

Талабага ўз фикрини ѐзма баѐн қилиш 
малакасини ошириш имконини беради. 

Ташқи ѐзма назоратда холисона баҳолаш 
даражаси анча юқори бўлади. 

Ёзма ишларни текшириш 
учун ўқитувчининг кўп 
вақт сарфлаши. 

Компьютердан 
фойдаланиш қийин 
бўлади 
П
ед
аг
ог
ик 
тест
си
новлари

Холисона педагогик баҳолаш воситасидир. 
Натижа тест ўтказган шахсга боғлиқ 
бўлмайди. 

Кенг қамровли бўлиб, катта ҳажмдаги ўқув 
материа-лини умумий равишда назорат 
қилиш имконини беради. 

Компьютерлар воситасида яхши 
автоматлаштирилади. 

Тест натижасини компьютерга ҳисоблаш 
мосламаси ѐрдамида киритиш ва уларни 
қайта ишлаш. 

Компьютерли мосланма тест тизимларидан 
фойдала-ниш имкони мавжуд, бунда ҳар бир 
кейинги топшириқ олдинги топшириқнинг 
бажарилишига кўра берилади. 

Бу педагогик баҳолаш аниқлигини оширади. 

Ўқитувчи билан талаба 
ўртасида жонли мулоқот 
бўлмайди, талаба ўз 
фикрини оғзаки баѐн 
қилиш малакасини 
эгаллаш имконига эга 
бўлмайди. 

Дастурдан ташқари 
бўлган билим ва 
кўникмаларни намойиш 
этиш имкони йўқ. 

Сифатли тест тузиш анча 
мураккаб ишдир. 
Тест тузишда ўқитилаѐтган фан соҳаси билангина чегараланиш лозим, 
деган нотўғри фикр кенг тарқалган. Бу эса синовларнинг сифатига салбий 
таъсир этяпти. Ўқитувчи қанчалик қобилиятли бўлмасин, якка ўзи тест 
синовлари борасида тажрибага эга бўлган мутахассислар билан ҳамкорлик 
қилмай ѐки махсус тайѐргарликсиз юқори даражада тест туза олмайди. Яхши 
натижага эришиш учун ўқитувчиларни педагогик тест ўтказишнинг илмий 
асосларига ўргатиш керак. 
Шунинг учун мазкур диссертация ишида оғзаки, ѐзма ва тест синовлари 
қисқача кўриб чиқилган. 
Билимларнинг ўзлаштирилиш механизмини ўз ичига олган рейтинг 


150 
тизимидан самарали фойдаланишни ўрганиш катта аҳамиятга эгадир. 
«Рейтинг» сўзи (инглизча) баҳо, шахсий коэффициент деган маънони 
англатади. Рейтинг тизими деганда, ҳар бир талабанинг билим натижасини 
баҳолашга доир ягона қарашларни белгиловчи ўзаро боғлиқ қоидалар, 
таклифлар уйғунлиги тушунилади. Рейтинг тизими асосида инсоннинг 
ўзлигини намоѐн қилишга, ютуқларни қўлга киритишга қаратилган 
истакларидан фойдаланишнинг замонавий психологик-педагогик йўллари, 
усуллари ѐтади. 
Рейтинг тизими таркибида, одатда, қуйидагилар ифодаланади; 

назорат турлари (масалан, жорий, оралиқ ва якуний синов); 

назорат усуллари (оғзаки, ѐзма, педагогик тест, маълум амалларни 
бажариш); 

таълим даври учун баҳолашнинг энг кичик миқдори ва даври;

баҳолаш ўлчов даражаси; 

таълим предмети бўйича талабанинг билимини умумлаштириб, якуний 
баҳолаш қоидалари; 

натижаларни расмийлаштириш қоидалари; 

бошқа йўл-йўриқлар. 
Рейтинг тизимини жорий қилишнинг мақсад ва вазифалари қуйидаги 
натижаларга эришиш имкониятларини яратишга қаратилган: 

ўқувчилар ва талабаларнинг давлат таълим стандартлари талабларини 
эгаллашлари; 

билимни баҳолашнинг холислигини ва узлуксизлигини таъминлаш; 

талабаларнинг илмга чанқоқлигини ошириш, илм эгаллаш йўлида 
ютуқларга эришиш мотивациясини шакллантириш, ўзаро беллашув 
элементларини киритиш, узлуксиз илм ўрганишга ундаш; 

таълимнинг барча босқичларида ўқувчи ва талабалар илмий 
фаолиятини узлуксиз назорат қилиш усулини қўллаш, унинг натижаларини 
талабалар 
қўлга 
киритган 
ютуқлар 
билан 
қиѐслаш, 
эришилган 
муваффақиятлар учун рағбатлантириш; 

ўқитиш натижаларини қиѐсланувчанлик билан таъминлаш; 

талабаларга шахсий ўзлаштириш натижаларини мустақил назорат 
қилиш учун шароит яратиш ва ўз ўқув жараѐнини режалаштириш имконини 
бериш; 

 
ўқувчи ва талабаларга билим бериш натижалари ўқув муассасалари ва 
ўқитувчиларнинг 
таълим 
борасидаги 
ютуқлари 
ошкоралигини, 
оммабоплигини таъминлаш; 

янги замонавий педагогик ва ахборот технологияларни қўллашда 


151 
ўқитувчининг ижодий фаоллигини ошириш, педагог меҳнатининг 
натижаларини холисона баҳолаш. 
Прогрессив рейтинг тизими қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 

рейтинг тизимида узлуксиз таълим босқичининг ўзига хосликлари 
инобатга олиниши керак; 

талабалар эришган ютуқларни яхшироқ дифференциялаш мақсадида 
баҳолашнинг кўп балли ўлчов даражаси қўлланиши керак; 

ўқитувчининг дастлабки баҳоси мураккаб математик ҳисоб-китоблар 
билан боғлиқ бўлмаслиги керак. Баҳо ўқув масканида олдиндан ишлаб 
чиқилган меъѐрлар асосида қўйилиши керак; 

ота-оналар, педагоглар, талабаларнинг тушуниши осон бўлиши керак 
(олий ўқув юртида, коллежда, академик лицейдаги ўқув гуруҳи журнали ѐки 
журналдаги йўриқнома асосида); 

ҳар бир ўқув муассасасида услубий орган кўрсатмалар асосида ѐки ўз 
қарорига мувофиқ барча предметларга оид оғзаки, ѐзма ва тест 
синовларининг энг кам мажбурий миқдорини белгилайди; 

узлуксиз таълимнинг айнан бир босқичи доирасида турли ўқув 
юртлари рейтинг тизими таълим натижаларини қиѐслашни таъминлаши 
лозим. 

Download 4,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish