Абу Муслим. АНДАЛУСИЯ
3. Мусулмонлар ҳали подшоҳ Юлиан бошқараётган Сабта шаҳрини фатҳ
қилмагандилар. Бу подшоҳнинг Испаниянинг олдинги ҳукмдори Ғайташа билан
муносабати жуда яхши эди. Бироқ Ғайташани Родриго исмли киши тахтдан ағдарди. Шоҳ
Юлиан Родригонинг ҳукмдорлик қилишига қарши эди, собиқ қиролнинг ўғиллари ҳам
Юлианнинг олдига қочиб келишган ва ундан Родригога қарши ёрдам сўрашган эдилар.
Бироқ на Ғайташанинг ўғилларида, на Юлианда Родригога қарши чиққани куч етарли
эмасди.
4. Арабистон ярим оролидан ва Ямандан етиб келган кучлар етарли бўлмасдан, бутун
Шимолий Африкада тарқоқ ҳолатда эди.
5. Андалусдаги насронийлар кучли эди: уларда тажрибали ҳарбий қўмондонлар ва
мустаҳкам қалъалар кўп эди.
6. Мусулмонлар Андалус ҳақида деярли ҳеч нарса билишмасди.
Мусонинг бу иш анча вақт олишини билсада биринчи навбатда Ўртаер денгизига
чиқадиган соҳилларда бандаргоҳлар ҳамда, кемалар қуриш билан машғул бўлди.
Бандаргоҳларнинг энг йириги Кайравон шаҳрида эди.
Иккинчиси, у барбарларнинг иймони кучайиши ҳамда диндаги биродарликнинг ахлоқий
сифатлари яхшиланиши учун махсус ўқувларни ташкил этди.
Учинчиси, у Андалусга юришга раҳбар этиб Тариқ ибн Зиёдни тайинлади. У араб ва
барбар тилларини аъло даражада билган, тақводор инсон эди.
Қайд этиш жоизки, у қўшинга қўмондон этиб арабни эмас, балки барбарни тайинлади,
сабаби армиянинг асосий қисмини барбарлар ташкил этиб, уларнинг ҳаммаси ҳам араб
тилини билмасди.
Тўртинчиси, Мусо ибн Нусайр қўшин билан юриш қилиб, Балеар оролларини фатҳ этди
ва шу билан қўшин ортини хавф-хатардан хотиржам қилди.
Бироқ шунга қарамай Мусода баъзи муаммолар қолди. Олдин айтилганидек, Мусо
кемаларни қурган, олимларни олиб келган, Балеар оролларини фатҳ қилгани билан
битта муаммо қолганди – шоҳ Юлиан ва Сабта шаҳри. Бироқ Мусо муваффақиятга
эришиш учун барча тадбирларни кўриб қўйган эди. Қолаверса, Юлиан ҳам мусулмонлар
тез орада унинг шаҳрини забт этишга киришишини тушунар, боз устига, Родригодан
қасос олиш орзусида ёнаётган Ғайташанинг ўғиллари унинг олдида эди. Бу ўғилларнинг
Испанияда улкан ер-мулклари бўлса ҳам деярли ҳеч қандай ҳарбий кучлари йўқ эди.
Бундан ташқари, Юлианнинг ўзи Родригони жуда ёмон кўрарди. Кунларнинг бирида
Тариқ ибн Зиёд Танжа шаҳридаги ўз қалъасида ўтирганида, унга Юлианнинг чопарлари
қуйидаги таклифларни олиб келди:
- Мен (Юлиан) сизларга Сабта шаҳрини топшираман;
- Мен сизларга кемалар бериб ёрдам қиламан;
- Мен Андалус жуғрофияси ва аҳолиси тўғрисида маълумот бераман;
- Ва буларнинг ҳаммасини олдинги қирол Ғайташанинг ер-мулкларига эгалик қилиш
ҳуқуқи эвазига тақдим этаман.
Тариқ ибн Зиёд бу ҳақда Мусога маълум қилди, у эса мусулмонларнинг ўша пайтдаги
халифаси Валид ибн Абдулмаликка мактуб йўллади. Ҳалифа Юлианнинг таклифини
битта шарт билан қабул қилишга рухсат берди: Юлианнинг сўзлари нечоғлик чин
эканлигини текшириш учун разведка отрядини юбориш керак. Мусо 500 кишилик отряд
тўплаб, унга Тариф ибн Маликни қўмондон этиб тайинлади.
91 ҳижрий йилнинг Рамазон ойида Тариф Гибралтардан ўтиб, Андалуснинг жанубий
қисмини ўргана бошлади ва Юлион тақдим этган ахборот ҳақиқат эканини кўрди. Шундан
5 / 37
Do'stlaringiz bilan baham: |