Абу Муслим. АНДАЛУСИЯ
ҳудудида мусулмонлар ҳукмронлиги остида бўлган мазкур мамлакатда содир бўлган
барча муҳим воқеаларнинг кенг қамровли шарҳи тақдим этилади. Ўқувчимиз ҳам ўз
олдига ўта муҳим: саккиз асрдан зиёд муддатга эга бўлган тарихдан хулоса чиқариб
олиш мақсадини қўйиб олишлари мақсадга мувофиқ. Бу ҳақда тарихчи боболаримиз
айтганидек, “Сиздан олдин яшаганларнинг тажрибасидан хулоса чиқарингки, токи
кейинги авлодга дарс бўлмаслигингиздан аввал...” .
Шунингдек, ўқувчиларга Ислом тарихидан кўплаб янги маълумотларни олиб, ўз
билимларини бойитиш имконияти тақдим этилади.
Ушбу китоб тайёр бўлишига ўз хиссаларини қўшган Аббос Асад, Санжар Саид ва бошқа
азизларимизга алоҳида миннатдорчилигимни билдираман...
Абу Муслим
АНДАЛУСГА ЙЎЛ
Нима учун Андалус тарихини ўрганишимиз керак?
Андалус тарихи 800 йилга яқин (92-897 й.й.) даврни ўз ичига олади. Ушбу давр ичида
кўплаб миллатлар тарих саҳнасига кўтарилиб, юз тубан қулаган, Андалус тарихида буюк
инсонлар ва қабиҳ қўрқоқлар, улкан ғалабалар ва аламли мағлубиятлар жуда кўп.
Андалус – билим ва ҳикмат излаганлар учун чинакам хазинадир.
Ушбу тарихни ўрганишга киришишдан олдин бир неча саволни қўйиш керак:
1) Мусулмонлар нима сабабдан қилич кўтариб, Андалусни фатҳ қилишга киришди?
Ўша вақтда бу ҳудудда шимолий олмонлар қабилалари - готлар яшаган. Бироқ табиий
савол туғилиши мумкин: Ахир динда мажбур қилиш йўқ, бироқ нима сабабдан
мусулмонлар мустақил мамлакатларни фатҳ эта бошлади? Шу ерда Исломда
урушларнинг икки тури мавжудлигини эсга олайлик:
1. Мудофаа уруши;
2. Ҳужум ва забт этиш кўринишидаги уруш.
Ислом ақидасига кўра, Аллоҳ мазкур динни ер юзидаги барча инсонлар учун нозил
қилган. Ҳар бир халқ устида ўз ҳукмдори, оддий раъиятнинг эътиқод, урф-одатлари
устидан назоратчилари бўлади. Уларнинг аксарияти турли сабабларга кўра янги ва
ҳақиқий динни қабул қилишга қарши чиққани сабабли мусулмонлар Аллоҳнинг амри
билан ислом даъватини муҳофаза қилиш учун фатҳ юришларини бошлади. Акс ҳолда
сигирларга сиғиниладиган Ҳиндистон ёки шамонлик билан шуғулланадиган Африканинг
олис саҳроларида яккахудоликка ким даъват қиларди? Зеро бу ерларга ҳарбий қўшин
ёрдамисиз етиб бориш иложсиз. Ўз-ўзидан ушбу ҳудудлар ҳукмдорлари олдида
мусулмонларга қарши қилич кўтариб чиқишдан бошқа чора қолмаган. Шу билан бирга,
мусулмонлар ҳам Ислом ҳақиқатини етказиш учун қурол кўтариб, уларга қарши уруш
очишга мажбур эди. Бироқ шуни унутмаслик лозимки, ҳарбий ҳаракатлар фақат Исломга
қаршилик қилганларга нисбатан қўлланилган, қаршилик қилмаган оддий одамларга
2 / 37
Do'stlaringiz bilan baham: |