Абу Муслим. АНДАЛУСИЯ
нисбатан куч ишлатилмаган. Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб розиаллоҳу анҳу ҳам:
“Деҳқонларга (оддий халққа) нисбатан Аллоҳдан тақво қилинг”, деб бежиз айтмаган.
2) Андалус қаерда жойлашган?
Бу мамлакат ҳозирги Испания ва Португалия ҳудудларида жойлашган. Қанчалардир
Франциянинг жанубий қисми ҳам Андалус таркибида бўлган. Умумий майдони 600 минг
квадрат километр. Жанубда Гибралтар бўғози ва Ўртаер денгизи, ғарбда эса Атлантика
океани сувлари Андалус соҳилларини ювиб турган. 800 йил давомида Андалуснинг
қайсидир ерларини насронийлар ишғол қилган, кейин эса яна қайта мусулмонлар қўлига
ўтган, янги фатҳлар ва мағлубиятлар такрорланиб турган. Шу сабабдан бу давлатнинг
харитасини тўлиқ тақдим этишнинг имкони йўқ. Бироқ юқоридаги харитада ушбу
давлатнинг тахминий ҳудудлари белгиланган. Шунингдек, Леон, Навар, Кастилия, Арагон
каби давлатларнинг қаерда жойлашгани ҳам кўрсатилган. Ғаним ҳудудлари ҳам шу каби
турли урушлар боис катталашган ва кичиклашган. Бир неча юз йил ўтиб, Андалус
йигирма иккита майда давлатларга бўлиниб кетди. Китобхон юқоридаги харитага назар
ташласа, Қордоба халифалиги ҳудуди ҳақида тасаввурга эга бўлади.
3) Нима учун бу давлат “Андалусия” деб аталган?
2000 йил олдин Андалусия ҳудудида вандаллар яшаган бўлиб, улар яшаган макон
аввал-бошдан “Вандалусия” деб аталган. Кейинроқ вандаллар бу ерларни тарк этиб,
Гибралтар бўғози орқали ҳозирги Марокаш ҳудудларига кўчиб ўтишган. Бироқ вақт ўтиб
улар бир вақтлар истиқомат қилган ерлар “ал-Андалус” деб атала бошланди.
4) Мусулмонлар нима учун айнан Испанияга юриш қилди?
Андалус ерларини забт этиш ғояси эса унинг фатҳига киришишдан анча олдин пайдо
бўлган эди. Биз мусулмонларнинг кўп йиллар давомида Рум пойтахти Константинополни
забт этишга уриниб келганини биламиз. Учинчи халифа Усмон ибн Аффон розиаллоҳу
анҳунинг: “Албатта Константинополни фақат денгиздан туриб забт этиш мумкин. Ва агар
Андалусни ишғол этсангиз, Константинополни забт этганларнинг мукофотига шерик
бўласиз”, деган гаплари бор.
5) Андалуснинг фатҳи қачон амалга ошди?
Бу ҳижратнинг 92 йилида, халифаликни Уммавийлардан Валид ибн Абдулмалик
бошқараётган даврда (ҳижратнинг 86-96 йилларида) амалга ошган. Ўша пайтда Европа
аҳолиси жуда қашшоқ яшаган, уларнинг кам қисмигина бой бўлиб, зодагонлар асосан
феодаллар, мулозимлар ва қироллардан иборат эди. Европаликларнинг аксарияти
баданидаги кир шифобахш хусусиятга эга дея ишонар, камдан-кам ҳолатларда гигиена
қоидаларига амал қилинарди: бир йилда бир марта ҳаммом қилиш улар учун жуда катта
муваффақият саналарди. Бу ҳақда Европа тарихчилари асарларида ҳам кўплаб
маълумотларни учратиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |