Абу Муслим. АНДАЛУСИЯ
кейин Мусо бир йил давомида қўшин тайёрлади ва алалоқибат етти минг кишилик
лашкар тўпланди.
Ҳижратнинг 92 йили Шаъбон ойида қўшин кемаларда бўғозни кесиб ўтиб, Тариқ тоғи
ёнбағрида тўхтади. У ердан Жазират-ул-Ҳадра ороли ҳудудига ўтган мусулмонлар
унчалик катта бўлмаган испан армиясига йўлиқди. Тариқ ибн Зиёд уларга уч марта
исломга ўтишни таклиф қилди ва қуйидаги сўзларни айтди: “Агар исломни қабул
қилмасангиз, унда жизъя тўлайсиз, акс ҳолда уруш бошлаймиз”. Улар бош тортдилар ва
жанг бошланди. Мусулмонлар ғалаба қозонди, бироқ испанлар қўмондони Родригога
мактуб ёзишга улгуришди. Мактубда шундай ёзилади: “Оҳ, Родриго, бизга ёрдамга
шошилгин. Чиндан ҳам бу ерга шундай лашкар етиб келдики, улар ер аҳлими ёки
осмондан тушдиларми, билмай қолдик”.
Ўша пайтда Андалуснинг пойтахти Испания марказидаги Тулейтула шаҳри эди. Қирол
Родрига жуда катта қўшин тўплади, ундаги чавандозларнинг ўзи юз мингга етиб қолай
деди. Тариқ ибн Зиёд қўшинининг аксарияти пиёда бўлиб, У Шимолий Африкага мактуб
юбориб, ёрдам кучи сўради. Мусо ибн Нусайр унга қачонлардир разведка отрядига
раҳбарлик қилган Тариф ибн Малик бошлиқ яна беш минг аскар жўнатди. Шундан сўнг
Тариқ жанг учун жой қидира бошлади ва “Барбат” дея аталган водийни топди (бошқа
ривоятлар “Люкка” ёки “Лакка”). Мусулмонларнинг позицияси жуда қулай: ортида ҳам
тоғлар, кунчиқар тарафда ҳам тоғлар, кунботар тарафда эса кўл бор эди. Бундай
жойлашув унга Родриго армиясининг айланиб, орқадан зарба бермаслигига имкон
яратарди. Шунга қарамай, у орқани ҳимоя қилишни унчалик катта бўлмаган қўшин билан
Тариф ибн Маликка топширди.
Ва ниҳоят Родриго бошлиқ 100 минг отлиқ қўшин етиб келди, уларни устига қўлга
олинган асир мусулмонларни боғлаш учун атайлаб арқон ортиб олинган хачирлар
кузатиб келарди. Зарбоф либосларга бурканган Родригонинг ўзи хачирлар тортиб
келаётган олтин тахтиравонда келарди.
Ниҳоят 92 ҳижрий йилнинг 28-Рамазон куни жанг бошланди. Қўшинлар сонида улкан
фарқ бор эди. Бу жанг 8 кун давом этди. Ҳатто Ийд-ал-Фитр куни ҳам мусулмонлар жанг
қилишдан тўхтамади. Ниҳоят саккиз кун давом этган тўхтовсиз жанглардан сўнг
мусулмонлар испанлар устидан ғалаба қозонди. Ривоятлардан бирида Родриго
ўлдирилган, бошқаларида эса қочиб кетган деб ҳикоя қилинади. Шундан сўнг қирол
Родриго тарихи ўчирилди ва ушбу жангдан сўнг у ҳақда ҳеч қандай ривоятлар бўлмади.
Мусулмонлар катта ўлжаларга эга бўлди, ўлжанинг энг яхшиси отлар бўлди. Ўн икки
минг мусулмон қўшнидан уч минг нафари жангда ҳалок бўлишди.
Ривоятларда айтилишича, Тариқ ибн Зиёд Андалус ҳудудига етиб келганида
мусулмонларни шижоатлантириш учун ҳамда ортга йўлни кесиш учун ўз кемаларини
ёндириб ташлаган экан. Бироқ бу ривоятларнинг негизи заифдир: мусулмон
тарихчиларининг китобларнинг бирортасида ҳам бу воқеа ҳақида ҳикоя қилинмайди. Бу
воқеа асосан европаликларнинг тарих китобларида битилган. Ҳар ҳолда европаликлар
сон жиҳатдан испанлардан анча кам бўлган мусулмонларнинг руҳий устунлиги ва
шижоатини қандайдир йўл билан изоҳлашлари керак бўлган. Аммо, бундай ҳолатлар
мусулмонлар учун одатий эди, чунки ўтган аксар жангларда мусулмонлар душман
лашкарига нисбатан сон жиҳатдан оз бўлишган. Боз устига, улуғ саркарда бўлган Тариқ
ибн Зиёд армиянинг ортга чекиниши учун йўлни тўсиб қўйиши мумкин эмасди, кемалар
ҳам унинг мулки эмас, байтул-мол маблағлари ҳисобига қурилган, баъзилари эса қирол
Юлиандан вақтинча фойдаланиш учун ижарага олинган эди.
6 / 37
Do'stlaringiz bilan baham: |