Абу Муслим. АНДАЛУСИЯ
Урушдан сўнг Тариқ ибн Зиёд Андалусни эгаллаш имкониятини қўлдан бермаслик керак,
деган қарорга келди ҳамда шимолга, мамлакатнинг энг катта шаҳарларидан бири
Ишбилияга қараб юриш бошлади. Шаҳар ҳимояси жуда мустаҳкам бўлишига қарамай,
унинг аҳолиси ўз ихтиёри билан мусулмонларга дарвозани очиб берди ҳамда жизъя
тўлашга рози бўлди.
ВОЛИЙЛАР ДАВРИ (92 – 114)
Тариқ ибн Зиёд Устунжа шаҳрини қамалга олиб, насронийлар билан жанг бошлади.
Насронийлар жуда қаттиқ қаршилик кўрсатдилар, бироқ охир-оқибат мусулмонларга
жизъя тўлашга рози бўлдилар. Шундан сўнг Тариқ етти юзга яқин жангчилардан иборат
унчалик катта бўлмаган қўшинларни Андалуснинг жанубий ҳудудларига юбора бошлади.
Унинг ўзи эса асосий қўшин билан бирга Тулейтула шаҳрига қараб юриш бошлади. 700
кишилик қўшинлардан бири Қуртуба (Кордова) шаҳрини қўлга киритди, бошқа қўшинлар
эса Малка (Малага), Ғарнота, Мурсия ва бошқа таниқли шаҳарларни забт эта
бошладилар.
Шу вақтнинг ўзида Тариқ ибн Зиёд шимол ичкарисига кира туриб, Жайан қалъасини,
гарчи у жуда ҳам мустаҳкам бўлишига қарамай, ишғол эта олди. Шундан сўнг у
Испаниядаги ҳимояси энг мустаҳкам саналган Тулейтулага қараб йўл олди ва қалъа
олдига етиб келганида, Родриго қўшини мағлубиятга учрагани ҳақида эшитган
насронийлар ҳеч қандай жангларсиз шаҳар дарвозасини очиб бердилар ва жизъя
тўлашга рози бўлдилар. Ушбу хушхабарни эшитган Мусо ибн Нусайр унга мактуб йўллаб,
Шимолий Африкадан ёрдамчи қўшин етиб келгунига қадар шаҳардан чиқмасликка буйруқ
берди.
Мусо 18 минг навкардан иборат қўшин тайёрлади. Шимолий Африка бўйлаб мусулмонлар
Гиборалтар ортида янги ҳудудларни фатҳ этгани тўғрисидаги миш-мишлар тарқалиши
ортидан жуда кўп одамлар тўпланди ва кўпчилик янги юришлар сари тайёргарлик кўра
бошладилар. Аскарлар Яман, Ироқ ва Шомдан келдилар. Улар Гибралтар бўғозидан
сузиб ўтганларида, Мусонинг ташвишлангани бекор эмаслиги маълум бўлди: Ишбилия
шаҳри аҳолиси Тариқ ибн Зиёдга хиёнат қилди: унга ортидан туриб зарба беришга тайёр
турганди. Бироқ насронийлар қўшини Тариқ ибн Зиёдга энди ҳужум қилмоқчи бўлганида,
Мусо ибн Нусайрнинг йигирма минг кишилик қўшини етиб келди. Ишбилия қамали бир
неча ой давом этди. Шундан сўнг улар дарвозаларини қайтадан очиб, мусулмонларга
таслим бўлдилар. Шундан сўнг Мусо аста-секинлик билан, босқичма-босқич Андалусни
забт эта бошлади. Хусусан, ғарбда у қалъаларнинг бирини қамалга олиб, янада
ғарброқда жойлашган бошқа қалъани забт этиш учун ўғли Абдулазиз ибн Мусони
жўнатди ва у қисқа муддат ичида бутун ғарбий Андалусни фатҳ этди (Лиссабон ва бошқа
шаҳарлар). Мусо бу заминга қадам қўйганидан сўнг бир йил ўтгандангина Тариқ ибн
Зиёд билан юзма-юз кўришдилар.
Шундан кейин иккови бирлашиб, қолган ҳудудларни фатҳ этишга киришдилар ҳамда
Барселона ва Сарагоса шаҳрини қўлга киритиш ортидан деярли бутун Андалусни фатҳ
этдилар. Ажабланарли ери шундаки, Испания ва Францияни ўртасини Пиреней тоғлари
7 / 37
Do'stlaringiz bilan baham: |