Абу Муслим. АНДАЛУСИЯ
волийси эди ва жангларнинг бирида шаҳид бўлди. Унинг ўзи асирларни Исломга даъват
қилар ва икки мингга яқин француз Уқба сабабли Исломни қабул қилганди. 123 дан 138
йилгача заифлик ва низолар даври бўлди. Бу даврда мустабидлардан
иборат волийлар
ҳукмдор бўлдилар. Уларнинг орасида Абдулмалик ибн Катан бор эди. У ўлжаларни
фақат мудар қабиласидан бўлган араблар ўртасида тақсимларди. Сўнгги волий Юсуф
ибн Абдурраҳмон Фахрий ҳижратнинг 130 йилидан 138 йилгача ҳукмдорлик қилган. У
халифатдан ажралиб чиқиб, ўша пайтдаги мўминлар амирига итоат қилишдан бош
тортган. Франциядаги ҳудудларнинг деярли ҳаммаси бой берилган ва ҳатто
насронийларнинг янги давлати Леон пайдо бўлди. Андалусда ҳаворижлар пайдо бўлди,
улар барбарларнинг аксариятини ўз томонларига оғдириб олдилар. Ҳижратнинг 132
йилида Уммавийлар халифаси ағдариб ташланди ва тахтни қонли тўқнашувлар
воситасида эгаллаган Аббосийлар сулоласининг ҳукмдорлиги бошланди. Кўплаб
тарихчиларнинг айтишича, Андалусда ҳам мусулмонлар ҳукмронлиги ўз ниҳоясига етиш
хавфи туғилди.
Аббосийлар ўз иқтидорларини мустаҳкамлаш йўлида бану
Умайа сулоласининг барча
аъзоларини қириб ташладилар, илло қочиб кетганлар омон қолди. Улар орасида халифа
Ҳишомнинг (105-125 ҳижрий йиллар) набираси Абдурраҳмон ибн Муовия ҳам бор эди.
Аббосийлар тахтни эгаллаганида Абдурраҳмон ибн Муовия 19 ёшда эди. Ироқда бўлган
чоғида кунларнинг бирида у оиласи билан уйда ўтирган бўлиб, кўзлари қаттиқ
оғриётганди ва унинг олдига тўрт ёшли ўғли йиғлаб кирди, уни ҳарчанд тинчитмоқчи
бўлсада, уддасидан чиқмади. Шунда у ҳовлига чиқиб, Аббосийларнинг қора туғларини
кўриб қолди. У шу заҳотиёқ нарсаларини йиғиштириб, 13 ёшли
укаси Валид билан
Фуротга қараб қочди. Аббосийлар аёллар ва гўдакларга тегмаслигини билиб, оиласини
қолдириб кетди. Фуротга яқинлашиб келиб, улар дарёдан сузиб ўта бошладилар.
Уларнинг ортидан қувиб келаётганлар: “Ортга қайтинглар, сизларга омонлик берамиз!”
дея бақира кетдилар. Укаси Валид уларга ишониб Абдурраҳмоннинг сўзига
кирмай ортга
сузиб кетди. Сабаби у толиққан эди. Акасининг кўз ўнгида уни ўлдирдилар. Абдурраҳмон
Фурот дарёсидан сузиб ўтиб, Шимолий Африкага қочишга қарор қилди, чунки унинг
онаси барбарлар қабиласидан эди.
У Ҳижоз, Мисрдан ўтиб, Кайраван шаҳрига йўл олди, у ерда ҳам Уммавийларни, ҳам
Аббосийларни ўзига бирдек ашаддий душман деб билувчи Абдурраҳмон ибн Ҳабиб
бошлиқ ҳаворижлар исён қилаётганди. Шунинг учун у Ливиядаги Барка шаҳрига қочишга
мажбур бўлиб, у ерда 4 йил қолиб кетди. Шундан кейин у Андалусга кетишга қарор
қилди, бироқ бундан олдин ходими Бадрни “бану Умайага” мойил бўлганлар билан алоқа
ўрнатишга жўнатди. Ўшанда унинг ёши 23 га етганди.
Боз устига, у барбарлар билан ҳам
хат ёзиша бошлади. Бу пайтда у тузуккина сиёсатчи ва дипломат бўлиб қолганди.
Абдурраҳмоннинг ходими Бадр хожасига Ғолибат-Тамимий исмли чопарни юборди.
Табиатан некбин бўлган Абдурраҳмон чопарнинг исмини билиб, “Алҳамдулиллаҳ, биз
Аллоҳнинг изни билан зафар қозонамиз ва ишларимизни ниҳоясига етказамиз”, деди.
Шундан сўнг у чопар билан бирга Гибралтар бўғозини кесиб ўтди. Бу ерда уни Бадр
кутиб олди. Улар биргаликда Андалус пойтахти Қуртуба шаҳрига йўл олдилар. Бу вақтда
Юсуф Фахрий шимолда навбатдаги исённи бостираётганди.
Абдурраҳмон ўз атрофига Уммавийлар ва барбарларни тўплади, бироқ
улар озчилик
эди. Шу боис у Абу Субаҳ Яҳсубий бошлиқ яманликлар билан иттифоқ тузишга эришди.
Шундан сўнг Абдурраҳмон Юсуфга мактуб ёзиб, ўзини омон қолган Уммавийларнинг
авлоди, халифанинг набираси экани, ҳокимиятни ўз қўлига олмоқчи бўлаётганини
10 / 37