Абу Муслим. АНДАЛУСИЯ
Унинг бошқарув даври ниҳоясига яқинлашганда лашкарларининг
сони юз мингга етиб
қолди. У қилич ясайдиган устахоналар барпо этди. Шунингдек, Қуртубада масжид қурди
(айни пайтда бу масжид черковга айлантирилган). Бу масжид қурилишига саксон минг
олтин динор сарфлади. Ундан кейин “бану Умайа” сулоласидан саккиз авлод волийлари
масжидни кенгайтиришда давом этдилар ва дунёдаги энг
катта масжидлардан бирига
айлантирдилар. У, шунингдек, пул зарбхонасини қуриб, “бану Аббос” сулоласи
бошқараётган халифаликдан фарқ қиладиган маҳаллий тангаларни зарб эта бошлади. У
бобоси Ҳишомдан ибрат олган ҳолда дунёдаги энг катта “Расафа” боғини барпо этди. У
бутун дунёдан дарахт кўчатларни келтириб экди. Кўприклар, қалъалар қуриб,
Андалуснинг барча вилоятларини йўллар билан боғлади.
Ўша пайтда шимоли-ғарбдаги Леон ва шимоли-ғарбдаги Франция асосий душманлар эди.
У учта чегара марказлари ўрнатди:
1. Сарагоса
2. Салим
3. Леон тарафида яна битта қалъа.
У йилнинг ҳар ёз мавсумида албатта Франция томонига юришлар уюштирарди.
Мамлакат бюджетини у учта қисмга бўларди:
1. Армияга
2.
Давлатнинг кундалик ишларига
3. Муҳтамал иқтисодий бўҳрон ҳолатига захира жамғармаси.
Тартуша, Барселона, Мария ва бошқа шаҳарларда кучли флот барпо этди. Тарихчи Ибн
Ҳайан ал-Андулисий уни буюк саркарда ва лашкарбоши сифатида таърифлаган. “У оқил,
беозор, билимдон, журъатли, зийрак ва салобатли эди. У кўтарилишга
жуда енгил, ҳеч
қачон бекор ўтирмас, доим бирор иш билан машғул эди. У жуда меҳрибон ва сахий, гапга
чечан, жаноза намозларига борар ва баъзида уларни ўзи бошқарарди, жума ва ҳайит
намозларини ўтиб берар, мавъизалар қилар, касал одамларни зиёрат қилар, доим
нималаргадир интиларди. Билим доираси ниҳоятда кенглигига қарамай, у бошқа
лашкарбошилар ва олимлардан маслаҳат олишдан ор қилмасди. Бу чинакам мўминнинг
сифати бўлиб, улар ҳеч қачон бекор ўтирмайдилар ва доим дунёвий ва ҳам ухровий
соҳаларда фойдали иш билан машғул бўладилар. Бугунги кунда бекорчи,
фойдасиз
ишларга шўнғиб кетган ёшларимиз бундан ибрат олишлари лозим.
Абдурраҳмон халқ орасида тансоқчиларсиз юрарди, ҳолбуки бу ўша даврдаги
ҳукмдорлар учун одатий ҳол эди. У одамларнинг хулафои рошидинларнинг иккинчиси
бўлган Умар ибн Ҳаттобга, унинг боши остига ёстиқ ўрнига тош қўйиб, остига чопонини
ёпиб ётганини кўриб гапирган гапларини ёдга олди: “Сен бизларга бош бўлдинг ва
бизларни самимий ва адолатли тарзда бошқардинг, шунинг
учун сен хотиржам ухлашинг
мумкин, ё Умар!”
Бир куни бизлар учун қизиқарли ва ибратли воқеа содир бўлди. Унинг олдига бир одам
келиб, бошқаларнинг ҳузурида ниманидир сўраб илтимос қилди. Абдурраҳмон унинг
илтимосини бажариб шундай деб айтди: “Агар сенда яна қандайдир эҳтиёж ёки муаммо
пайдо бўлиб қолса, бу ҳақда бир вароқ қоғозга ёзгинда бизга бер,
илло одамлар сенинг
муаммоларинг ҳақида билмасинлар. Бироқ бу қоғоз парчасини бизга беришдан аввал сен
уни самимий илтижо ва ният билан Сенинг ва бизнинг Роббимизга беришинг керак
бўлади”.
Шу йўл билан у одамларни биринчи навбатда ёрдам сўраб Аллоҳ Таолога мурожаат
қилиш кераклигига ўргатарди.
12 / 37