Абу Муслим. АНДАЛУСИЯ
Қариб, умри поёнига етиб бораётган пайтда у ўзидан сўнг кимни ворис қилиб қолдириш
ҳақида ўйлай бошлади. Унинг икки ўғли бўлиб, бирининг исми Ҳишом, иккинчисиники
Сулаймон эди. Абдурраҳмон уларни узоқ вақт синовдан ўтказиб, ўйлай-ўйлай ўзидан
сўнг ворисликка Ҳишомни танлади. Кўпчилик Ҳишомни ўз даврининг улуғ халифаси Умар
ибн Абдулазизга ўхшатарди.
Ҳишом ибн Абдурраҳмон 8 йил ҳукмдорлик қилди (172-180 ҳ.й.). У олим эди, араб тилини
ёйишда жидду жаҳд кўрсатди. Ҳатто яҳудийлар ва насронийларнинг ўқув марказларида
ҳам араб тили ўқитиларди. У шунингдек, моликийлар мазҳабини тарғиб қилди. Ундан
кейин ўғли Ҳакам ибн Ҳишом ибн Абдурраҳмон 180-206 ҳижрий йилларда ҳукмдорлик
қилди. У шеърият ва шикор мухлиси эди. Шундай бўлишига қарамасдан, Ҳакам ибн
Ҳишом жуда шавқатсиз инсон бўлиб, халқни солиқлар билан эзиб қўйди. У исёнларни
жуда аёвсизлик билан бостирар, исёнкорларнинг уйларига ўт қўяр, ўзларини эса
давлатдан бадарға қиларди. Бироқ у шимолга юришларини ҳам давом эттирарди.
Халқига нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлгани учун Аллоҳ баъзи шаҳарларни, мисол
учун, Барселонани насронийлар қўлига ўтказиб қўйди.
Кейинроқ бу шаҳарлар ўрнида янги насроний давлати – Арагон пайдо бўла бошлади.
Бироқ Аллоҳнинг раҳмати туфайли у ўлимидан икки йил олдин Оламлар Парвардигори
олдида тавба қилди, халқидан кечирим сўради ва ўзига ворис этиб ўғли Абдурраҳмон
ибн Ҳакам ибн Ҳишомни тайинлади. Тарихда у Абдурраҳмон II номи билан танилди.
Шундай қилиб, ибн Ҳишомдан сўнг янги ҳукмдор – унинг ўғли Абдурраҳмон Иккинчи
келди ва ҳижратнинг 206 йилидан 238 йилигача ҳукмдорлик қилди. У яхши, юмшоқ
кўнгилли инсон бўлиб, илм ва олимларни хуш кўрар, шунинг учун унинг даврида
Андалуснинг барча бурчакларида маърифат гуркиради. Унинг даврида Аббос ибн
Фарнас исмли математик яшаган бўлиб, сунъий қанотлар ёрдамида бошқарилувчи
парвоз аппаратини ясашга уринган ва Қуртуба масжиди минорасидан сакраб, эсон-омон
ерга қўнган эди. У шунингдек, сув соатини, қум соати учун (кремнийдан) шиша ва ҳатто
дельтапланнинг биринчи прототипини ихтиро қилган. У, шунингдек, сиёҳ ручкаси учун
перони ихтиро қилган.
Абдурраҳмон II бутун дунё бўйлаб ва ҳатто Бағдоддаги олимларни ҳам Андалусга
таклиф қилди. Қуртубадаги энг катта кутубхонани қурди. Бу кутубхона катталиги
жиҳатидан фақат Бағдоддаги кутубхонадан ортда қолган. Шунингдек, савдо-сотиқ жуда
ривожланиб кетди, боғлар, саройлар барпо этилди. Тарихчиларнинг айтишича, бу
даврда Андалус кўчаларида қашшоқларни топиб бўлмасди. Ўша даврда, ҳижратнинг 230
йилида викингларнинг Ишбилияга юриши содир бўлди. Улар шаҳарни бутунлай вайрон
қилдилар, аҳолини тунаб, аёлларни зўрладилар ва шундан кейин Мария, Мурсия ва
бошқа шаҳарларга ҳужум қилдилар. Абдурраҳмон II лашкар тўплаб, викингларга қарши
уруш очди. Жанг юз кун давом этди ва ниҳоят мусулмонлар ғалаба қозондилар.
Душманнинг 35 га яқин кемаси чўктирилди. Мусулмонлар зафар қучиб, викинглар ортга
қайтдилар.
Ушбу воқеадан сўнг у биринчи навбатда Ишбилия шаҳрини улкан девор билан ўраб
чиқди, чунки бу шаҳар Атлантика окенига оқувчи дарё қирғоқларида жойлашганди ва
кўпчилик унга осонгина етишардилар. У иккита жуда қудратли флот барпо этди: бирини
Атлантика океанида ва иккинчисини Ўртаер денгизида. Шунингдек, 234 ҳижрий йилда
Балеар оролларини қайтадан фатҳ этди.
Шундан сўнг, 238 йилдан 300 йилгача (62 йил) ожизлик даври бошланди. Бу давр
мобайнида бор-йўғи уч киши ҳукмдорлик қилган:
13 / 37
Do'stlaringiz bilan baham: |