Абу Муслим. АНДАЛУСИЯ
насронийларга қарши юриш бўлиб ўтди: уч ойлик курашдан сўнг мусулмонлар яна зафар
қучдилар ва Салим шаҳрини ўз назорати остига олдилар.
312 йилда – Навар давлатига қарши юриш уюштирилиб, пойтахти Мамбалона забт
этилди.
Абдурраҳмон 38 ёшга етганда бутун Андалусни бирлаштирди ва насронийларнинг баъзи
шаҳарларини забт этди. 16 йил давомида у бутун давлатни қайтариб олди. Тарихда у
Абдурраҳмон Носир номи билан қолди.
316 йилда Абдурраҳмон Носир ўзини мўминларнинг амири, Андалусда халифалик эълон
қилди. Шундай қилиб, ҳижратнинг 400 йилигача Уммавийлар халифалиги даври бўлди. У
бу ишни фотимийлар Шимолий Африкада ўз халифалигини эълон қилганларидан сўнг
“Бунга мен ҳақлироқман”, дея амалга оширди. 319 ҳижрий йилда у Шимолий Африкага
юриш қилиб, фотимийларнинг 2 та шаҳри – Танжа ва Сабтани қўлга киритди.
323 йилда Сарагоса шаҳрининг ҳокими Муҳаммад ибн Ҳишом насронийлар билан
бирлашиб, Абдурраҳмонга хиёнат қилди.
Абдурраҳмон ўша заҳотиёқ қалъалардан бирини забт этиб, Муҳаммаднинг кўз ўнгида
хиёнаткорларни қатл этади. Муҳаммад ибн Ҳишом Аллоҳга тавба қилиб, Абдурраҳмонга
таслим бўлади. Носир унинг узрини қабул қилиб, ҳокимлик лавозимида қолдиради. Бу
чинакамига ажабланарли воқеа бўлиб, бундан кейин ҳеч қандай хиёнаткорликлар
бўлмайди.
325 йилда Арагон давлатига қарши юриш Барселонани тўлиқ қайта қўлга олиш билан
якун топади.
327 йилда эса у юз минг кишилик қўшин бошида туриб, Леон давлатига қарши юриш
қилади ва катта “Ҳандақ” жанги бўлиб ўтади. Бу жангда Абдурраҳмон хатога йўл қўяди.
Мисоли Ҳунайн жанги қайта бўлиб ўтгандек, эллик мингга яқин мусулмон аскарлари
ўлдирилади ва асирга олинади. Улар мағлубият аламини тортиб жанг майдонини тарк
этадилар. Носир ўз хатосини англаб, ўзи устида ва халқ билан ишлашни бошлайди.
Уламолар одамларни исломга даъват қилишни бошлайдилар, тўғри эътиқодларни
тушунтирадилар ва мусулмонларнинг руҳини кўтарадилар, чунки мағлубият мусулмонлар
қалбларидаги хатоликлар боис содир бўлганди.
329 йилдан 335 йилгача у Шимолга юришлар қилади ва насронийларнинг учта давлати
жизъя тўлашга рози бўлади. У бутун дунё вакилларини қабул қилиш учун Заҳро шаҳрини
қуради, унда учта қасабаси бўлади:
1. Қўриқчилар, муншийлар ва ходимлар учун
2. Вазирлар учун
3. Ҳалифалик саройи, уни бутун дунёдан, шу жумладан, Константинополь, Бағдоддан
ва бошқа шаҳарлардан келтирилган қурилиш материалларидан қурадилар. Бу саройнинг
мусулмонлар мамлакатлари ичра мисли йўқ эди.
Қуртуба шаҳрида ярим миллион аҳоли яшарди, ўшанда бу шаҳар катталиги бўйича
Бағдоддан кейин иккинчи ўринда турарди. Шаҳарда 13 мингда участкали уйлар, 28 та
катта истироҳат боғи, уч мингта масжид, ҳайвонот боғлари ва кўплаб бошқа иншоотлар
бор эди. У Қуртуба шаҳридаги масжидни ҳаддан зиёд кенгайтириб юборди.
У барча шаҳарларда қурол-аслаҳа устахоналарини барпо этди, деҳқончиликни
ривожлантирди, унинг 200 га яқин кемаси бор эди. Мамлакатда олтин, кумуш қазиб
чиқариларди, бозорлар очиларди, шунингдек, кундузги, тунги ва денгиз миршаблари
хизмати ташкил этилганди. Миршаблик тузилгани боис кўплаб исён ва қўзғолонлар
тўхтади. У апелляция судларини ташкил этди. Абдурраҳмон Носир шунингдек,
16 / 37
Do'stlaringiz bilan baham: |