Абу Муслим. АНДАЛУСИЯ
амирал-мўъминийн эмас, ҳолбуки, ўша пайтда Аббосийлар фақат Боғдоднинг ўзига
эгалик қилишарди). У мусулмонлар бирлигини биринчи ўринга қўяр, унвон билан иши йўқ
эди. Бундан фарқли ўлароқ Андалус 22 та майда давлатга бўлинган ва ҳар бирининг
ҳукмдори ўзини амирал-мўъминин деб атар ва шу билан бирга насронийларга хирож
тўлар эдилар.
Бир қанча вақт ўтиб Юсуфнинг олдига Андалусдан элчилар келиб ёрдам сўрадилар. У бу
илтимосдан хурсанд бўлди ва ўзи билан атиги 7 минг навкарни кемаларга ўтқазиб,
Андалусга қараб йўл олди. Улар Гибралтарни кесиб ўтаётганларида кучли бўрон
бошланади. Юсуф Аллоҳга илтижо қилиб, “Ё Аллоҳим, агар бизнинг ушбу юришимизда
хайрият бўлса, бўронни даф қил, агар хайриятлик йўқ бўлса, кемаларимизни чўктириб
юбор”, дея дуо қилди. Шундан кейин бўрон тинди. Аллоҳ билан Юсуф Тишфин
ўртасидаги ришталар нақадар кучли эди!
Шундан кейин у лашкари билан бирга Ғарнота, Қуртуба каби шаҳарлардан ўтиб Андалус
шимолига йўл олади ва жанг бўлаётган ерга етиб келади. Шу пайтга келиб унга йигирма
уч минг киши қўшилади ва уларнинг сони ўттиз мингга етади. Улар “Заллак” дея аталувчи
ерга етиб келадилар ва шу ерда Юсуфга унинг ўғли вафот этгани ҳақида хабар етиб
келади. Юусуф бу синовни сабр ила енгади. У ўзи билан энг яхши мужоҳидларни олган,
ҳатто мудофаа вазири Довуд ибн Аиша ҳам у билан бирга эди.
Шу пайтга келиб Алфонсо VI бутун Европадан олтмиш минг аскар тўплайди ва Рим
Папаси унга ушбу жангда иштирок этган барча насронийлар гуноҳларидан фориғ
бўладилар, деб ваъда қилади. Ўша пайтда жанг олдидан қарама-қарши томонлар
бир-бирларига нома йўллашлар урф бўлганди. Ва Кастилия қироли шундай сўзларни
тилга олди: “Бунақа қўшин билан мен нафақат одамлар ёки жинларга қарши, балки
фаришталар ва Муҳаммад ва унинг саҳобаларига қарши жанг қиламан”.
Юсуф ибн Тишфин эса Алфонсога шундай деб ёзади: “Бизга етиб келган хабарларга
кўра, Сен Парвардигорингдан гўё агар кемаларинг бўлганида денгизни сузиб ўтиб
муробитлар давлатини парчалаб ташлардим, деб илтижо қилган экансан, бироқ биз
ўзимиз денгиздан сузиб ўтиб олдинга етиб келдик ва энди сен ўз илтижоларинг
натижасини кўражаксан...”.
Тун зулмати чекиниб уфқда Алфонсонинг қўшинлари кўринади, лекин мусулмонлар
жангга шай турган бўладилар. Олдинига мусулмонлар қўшинига Ишбилия ҳокими
Муътамид саркардалик қилади – Юсуфдан ўн беш минглик қўшин билан биринчи бўлиб
жангга киришга ижозат олади. Қўшиннинг ўн бир минг кишилик Юсуф ибн Тишин
бошқарган иккинчи қисми адир ортида яшириниб олади. Қўшиннинг учинчи қисми тўрт
минг кишидан иборат суданлик найзабозлар эди.
Шундай қилиб, бомдод намозидан сўнг жанг бошланди, унда Алфонсонинг олтмиш минг
кишилик қўшини Юсуфнинг ўн беш минг кишилик қўшини билан тўқнаш келади. Улар аср
намозигача сўқишадилар ва лашкарнинг биринчи қисми Алфонсонинг зарбаларига дош
беради ва ана шундан кейин Юсуф ўз лашкарининг ярмини ёрдамга, иккинчи ярмига эса
душман ортига, насронийларнинг чодирларига ўт қўйгани жўнатади.
Буни кўрган насронийлар чекинишни бошлайди ва шом намозидан олдин Юсуф
суданликларга Алфонсонинг лашкарини охиригача тор-мор қилишга буюради. Юсуфнинг
биринчи зарбасидан 10 минг насроний ҳалок бўлади, қўшинларини яшириш бўйича бу
режа тарихда илк бор Холид ибн Валид розиаллоҳу анҳу томонидан Форсларга қарши
амалга оширилган эди. Худди шу усулни саҳоба Нўъмон ибн Мукаррин розиаллоҳу анҳу
форсларга қарши ишлатган. Насронийларнинг олтмиш минглик қўшини деярли бутунлай
24 / 37
Do'stlaringiz bilan baham: |