Абу Муслим. АНДАЛУСИЯ
ичида содир бўлди. Тўқнашувларнинг бирида Абдуллоҳ ибн Ёсин шаҳид бўлди. Бу кичик
бир чодирдан бошланган ўн бир йиллик фаолиятидан кейин содир бўлди. Тарихда бу
чодирчилар давлати номи остида қолди.
453 йилда Абу Бакр ибн Умар Лантуний Сенима учун мусулмонлари орасида зиддиятлар
бошланиб, бир-бирларига қарши уруш ҳаракатларини бошлаганларини эшитиб қолди.
Шунда у мусулмонлар лашкарининг ярмини олиб Жанубий Сенимага муаммоларни ҳал
этиш учун йўл олади. Мавританияда унинг ўрнига амакиваччаси Юсуф ибн Тишфин
қолади. У муаммоларни ҳал қилиб, ўзаро низоларни бартараф этганидан сўнг,
Сениманинг ортига қараб юрди ва у ерларда жоҳиллиги туфайли ҳануз мушрик бўлиб
яшаётган кўплаб қабилаларни учратди. Ўша ерларда Аллоҳнинг динига даъват қила
бошлади. Африка жанубида 15 йил бўлиб, 468 йилда ортга қайтди.
Юқорида айтиб ўтилганидек, Абу Бакр Жанубий Мавританияни тарк этар экан, ўзининг
ўрнига амакиваччаси Юсуф ибн Тишфинни қолдириб кетган эди. Юсуф уни бир ҳафта,
бир ой, бир йил кутиб Шимолий Африкага даъватга йўл олишга қарор қилди. У ерда кўп
ажабланарли ҳолатларни кўрди: бир одам ўзини исломий пайғамбар деб эълон қилган
экан. Бу каззоб беш вақт намознинг ўрнига икки вақт намоз кифоя қилади, деб эълон
қилган, барбар тилида янги Қуръонни ўйлаб чиқарган, таҳорат ва ғуслни, шунингдек,
ҳаж зиёратини бекор қилган, қуш тухумини, сўйилмаган балиқни ҳаром қилиб, урғочи
тўнғиз гўштини ҳалол деб эълон қилган экан. Одамлар унга эргашиб, ҳақиқий ислом шу
экан дея ишона бошладилар. Унинг исми Ҳайим ибн Маъналлоҳ эди.
Бошқа қабилада Солиҳ ибн Тариф исмли одам чиқиб, у ҳам ўзини пайғамбар деб эълон
қилган ҳамда эрта тонгда беш маҳал ва шомда 5 маҳал намоз ўқишга буюрган, таҳорат
олаётганда киндик билан ёнбошни ҳам қўшиб ювишга, хотинликка ҳар қандай муслима
бўлмаган аёлларни олишга ва уларнинг сонини тўртта билан чекламасликни йўлга қўйган
эди. У шунингдек, эркаклар албатта кокилларини ўриб юришлари керак деб айтган. Бу
каззобнинг ўзи эса яҳудийнинг набираси бўлган.
Баъзи қабилалар қўйга, бошқалар яна нимагадир сиғинар ва шундай йўл билан одамлар
даҳшатли жоҳиллик ботқоғига ботиб қолгандилар. Юсуф ибн Тишфин Аллоҳнинг
Калимасини олий қилиш учун даъватни бошлаб юборди ҳамда Мавритания, Сенима,
Марокаш, Тунис, Жазоирни бутунлай забт этди. Унинг лашкари орасидаги
чавандозларнинг ўзи юз мингдан ошиб кетди. Юсуф Марокашдаги бандаргоҳ
шаҳарларидан бири бўлган янги Марокаш шаҳрини қурди ва биринчи навбатда у ерда
пахсадан масжид қурди. Бу ишда у Пайғамбаримиз алайҳи саломдан ўрнак олган ҳолда
ўзи иштирок этди. Абу Бакр 15 йилдан сўнг қайтиб келганида буларнинг барчасини
кўриб, “Аллоҳга қасамки, амирликка мендан кўра сен муносиброқсан” деб айтди.
Шундан кейин Абу Бакр бошқарувни Юсуфга топшириб, Африка Жанубига Аллоҳнинг
даъватига йўл олиш учун ижозат олди, ҳолбуки у шу чоққача Буркина-Фасо,
Сьерра-Леоне, Габон, Камерун, Нигер, Того, Мали, Нигерия каби 15 га яқин давлатни
фатҳ этганди.
Ибн Касийр ўзининг машҳур “Ал Бидоя ван-Ниҳоя” китобида шундай деб ёзади: “Абу Бакр
ибн Умар марказий ва Жанубий Африкада жиҳодга даъват қилганида, ярим миллион
мусулмонлар унинг даъватига лаббай деган”.
481 йилда бўлиб ўтган ғазотларнинг бирида Абу Бакр Лантуний шаҳид бўлдилар.
Энди ҳижратнинг 478 йилига қайтайлик: бу вақтга келиб Юсуф ибн Тишфин
Африканинг улкан қисмини (2/3) фатҳ этиб бўлиб, ўзини Амирал-муслимин деб атай
бошлайди (Аббосийларнинг қонуний унвонига тажовуз қилмаслик учун
23 / 37
Do'stlaringiz bilan baham: |